«обеспечение ускоренного развития национальной экономики и высоких темпов роста: проблемы и решения»


Download 4.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/320
Sana02.11.2023
Hajmi4.24 Mb.
#1739281
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   320
Bog'liq
13088 1 C2CE1620466447D43D239091BF37F94A6EA1D92C

Тадқиқот методлари 
Тақдқиқот методологияси сифатида илмий билишнинг иқтисодий таҳлил, мантиқийлик, 
илмий абстракциялаш, гуруҳлаш, қиёсий ва тизимли таҳлил усуллари орқали тадқиқот муаммоси 
очиб берилган. Хорижлик ва юртимиз олимларининг илмий ишлари тадқиқотнинг назарий ва 
методологик асосларини ташкил этади.  
Таҳлил ва натижалар 
Интеграция ва глобализация жараёнларини фаоллаштиришнинг замонавий шароитида 
мамлакат, вилоятлар, корхоналар ва ташкилотларнинг иқтисодий позицияларини баҳолашнинг 
асосий кўрсаткичи уларнинг рақобатбардошлиги ҳисобланади. Биз тадқиқотимизда рақобат 
тушунчасига батафсил тўхталмасдан, рақобатнинг иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи, иқтисодий 
субъектларни ривожланишга рағбатлантирувчи куч эканлигидан келиб чиқиб, рақобатбардошлик 
категориясини чуқурроқ таҳлил қилишни мақсад қилиб олдик. мураккаб иқтисодий категория 
бўлиб, турли ҳодиса ва жараёнларга нисбатан қўлланилади: миллий ва жаҳон иқтисодиётида, 
минтақалар ва корхоналар даражасида, маҳсулот яратиш, сифат менежменти, маркетинг, кадрлар ва 
бошқалар. “Рақобатбардошлик” атамаси “рақобат” тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ (лотин 
тилидан таржима қилинган «concurentia» - “рақиблик”, “тўқнашув”). “Рақобат” тушунчасининг 
эволюциясини ўрганиш натижасида унинг халқаро меҳнат тақсимоти шароитида пайдо бўлганлиги 
ва ривожланишининг барча босқичларида иқтисодиётга хос бўлганлиги аниқланган. 
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида “рақобат” 
тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: “Рақобат — хўжалик юритувчи субъектларнинг 
(рақобатчиларнинг) мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари улардан ҳар 
бирининг товар ёки молия бозоридаги товар муомаласининг умумий шарт-шароитларига бир 
томонлама тартибда таъсир кўрсатиш имкониятини истисно этади ёки чеклайди” [1],. 
Бозор иқтисодиёти қонуниятлари амал қиладиган ҳар қандай жамиятда иқтисодий рақобат 
намоён бўлади. Рақобат тушунчаси, таърифи, уни ўрганиш ёндашувлари, рақобатнинг ривожланиш 
босқичлари, турлари, кўринишлари ва усуллари доимий равишда миллий ва хорижий иқтисодчи 
олимлар диққат эътиборида бўлиб, классик иқтисодиёт намоёндалари асарларидан бошлаб, бугунги 
кунгача кўплаб илмий адабиётлар ушбу мавзуни тадқиқ этишга бағишланган. Биз тадқиқотимизда 
рақобат тушунчасига батафсил тўхталмасдан, рақобатнинг иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи, 
иқтисодий субъектларни ривожланишга рағбатлантирувчи куч эканлигидан келиб чиқиб, 
рақобатбардошлик категориясини чуқурроқ таҳлил қилишни мақсад қилиб олдик. 
Рақобатбардошлик – бу, авваламбор, рақиблик қилиш қобилиятидир. Ушбу атамани 
аниқлаштириш рақобатбардошлик объектлари хусусиятларини, мақсадини, баҳолаш кўламларини, 
мезонларини, кўрсаткичларини, рақобат даражасини очиб беради. Шунинг учун, бизнинг 
фикримизча, рақобатбардошлик терминини объект билан боғламасдан ўрганиш мумкин эмас. 
Иқтисодий адабиётларда [5] рақобатбардошлик объектлари (даражалари) қуйидаги гуруҳларга 
бўлиниши эътироф этилган: 
1) мамлакатнинг рақобатбардошлиги; 
2) тармоқ (минтақа)нинг рақобатбардошлиги; 
3) корхонанинг рақобатбардошлиги; 
4) маҳсулот рақобатбардошлиги.
Бунда, ишонч билан айтиш мумкинки, рақобатбардошликни таъминлашнинг асосий 
даражаси макроиқтисодий бўлиб, у давлатнинг бутун иқтисодий тизими фаолиятининг асосий 
шартларини белгилайди. Ундан кейин аҳамиятлиги жиҳатидан корхоналар гуруҳини қамраб 
оладиган ва уларнинг ривожлантириш истиқболлари шаклланадиган мезо даража, яъни минтақа, 
тармоқ ёки уюшмалар туради. Микро даражада рақобатбардошлик, корхона салоҳияти ҳамда 
товарларнинг нархи ва сифати нисбати кўринишида, ўзининг якуний шаклига эга бўлади. 
Товарларнинг нархи ва сифати нисбати биринчи ва иккинчи даражада шаклланган шартларга 
шунингдек, корхона ходимлари салоҳиятидан, ўз ресурсларидан ҳамда, миллий умумиқтисодий ва 
тармоқ афзалликларидан фойдаланиш қобилиятига боғлиқ. Бундан келиб чиқадики, 
рақобатбардошлик даражалари ўртасида ўзаро боғликлик мавжуд, масалан, алоҳида тармоқ ва 
минтақа рақобатбардошлиги бир томондан мамлакатдаги иқтисодий шарт-шароитларга боғлиқ 
бўлса, иккинчи томондан, алоҳида корхона ва маҳсулот рақобатбардошлиги асосида мамлакат
тармоқ ва минтақа рақобатбардлшлиги шаклланади. Рақобатбардошликнинг барча даражалари икки 



Download 4.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling