Қобилов Махмуджон Рустам ўғли Денов туман 3-сон касб-ҳунар мактаби
Download 1.75 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqҚобилов Махмуджон Рустам ўғли Denov 3-KHM 1-amaliy topshiriq
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон фармонида қайд этилганидек, кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланган. Жумладан, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилинди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо- саноат палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди. Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайѐр қабулларни ўтказилмоқда. тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминланмоқда. тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаѐтган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилмоқда. тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаѐтган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масаласига,тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали фаолият кўрсатишини таъминланди. Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифалари қаторига киради. Профессионал таълим тизимида ѐшларни тадбиркорликка ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришимиз лозим. Денов туман 3-сон касб-ҳунар мактабида ўқувчиларни тадбиркорликка ўргатиш, ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, уларни келажакда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кўмаклашиш мақсадида ўқув режасига “Молиявий саводхонлик” фанининг дастурга киритилганлиги ҳам бунга яққол мисол бўла олади.. Туман Давлат Солиқ Инспексияси, тумандаги тижорат банклари билан узвий алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, доимий равишда ўқув семинарлари ўрказилиб борилмоқда. Шу билан бирга, ѐшларда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва янги иш ўринларини яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида туман ИИБ ҳодимлари билан давра сухбатлари олиб борилмоқда. Ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда иқтисодий-молиявий билимларга қизиқишини ошириш мақсадида мактаб миқѐсида турли танловлар ташкил этилган. Жумладан, ўқувчилар орасида “ Нима учун жамғариш зарур?” мавзусида иншолар танлови, “Менинг орзулар банким” ѐки “Менинг бизнес ғоям” каби мавзуларда расмлар танлови ўтказилиб келинмоқда. Тадбиркорликка қизиққан ўқувчи ѐшларга маҳалла ташкилотлари ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан имтиѐзли кредитлар ажратилган. Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling