Қобилов Махмуджон Рустам ўғли Денов туман 3-сон касб-ҳунар мактаби


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana18.12.2022
Hajmi1.75 Mb.
#1029164
  1   2
Bog'liq
Қобилов Махмуджон Рустам ўғли Denov 3-KHM 1-amaliy topshiriq



Қобилов Махмуджон Рустам ўғли
 
 
Денов туман 3-сон касб-ҳунар мактаби 
Гуруҳ раҳбари 
Aмалий топшириқ 
 
Амалий топшириқ: Сиз фаолият олиб бораётган гуруҳингизда иқтидорли 
ва истеъдодли ёшларни қўллаб – қувватлаш ҳамда ўқувчиларни 
тадбиркорликка ўргатиш бўйича қандай ишлар олиб бораяпсиз?
 
 
Жавоб: 
Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги 
фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга 
етиши 
билан 
боғлиқ. 
Бизнинг 
асосий 
вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини 
намоён қилиши учун зарур шароитлар 
яратишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг
72-
сессиясида сўзлаган нутқидан 
 
Шундай экан, биз педагоглар ҳар бир ўқувчининг ижтимоий ҳолатини ўрганибгина қолмасдан, 
ўқувчиниг қизиқишлари, эгалламоқчи бўлган касблари ва унга шатр-шароит яратиб беришда ҳам масъул 
бўлмоғимиз керак. 
Иқтидорли ва истеъдодли ѐшларни ўз вақтида қўллаб-қувватлаш, уларни маддий ва маънавий 
рағбатлантишиш, ўқувчиларнинг касбга ва илм олишга бўлган қизиқишларини янада орттиришга хизмат 
қилади. 
Сурхондарѐ вилояти Денов туман 3-сон касб-ҳунар мактабида ҳам ана шундай, илмга чанқоқ 
иқтидорли ѐшларни ҳам моддий ҳам маънавий рағбатлантириш устивор йўналишлардан бири 
ҳисобланади.
Жумладан, ўқувчиларни умумтаълим фан олимпиядаларига тайѐрлаш, олимпияданинг ҳудудий ва 
туман босқичларига иқтидорли ѐшларни танлаб олиш мақсадида мунтазам олипмпияда ўтказилиб 
борилади. 
Ушбу олимпияда натижаларига кўра юқори бал тўплаб ўз иқтидори ва истеъдодини кўрсатган ѐшлар 
рағбатлантирилиб борилади. 
Бундан ташқари ўқув йили давомида фанлардан яхши ўзлаштирган, ўзларининг тиришқоқлиги ва 
касбга бўлган қизиқишлари, дарс машғулотларига қатнашиш, одоб аҳлоқи билан бошқаларга ўрнак бўла 
олган ўқувчи ѐшлар ҳам мунтазам рағбатлантириб борилади. 
Ёшларни спортга бўлган қизиқишларини орттириш ва соғлом турмуш тарзига ўргатиш мақсадида 
касб-ҳунар мактабида спорт ўйинлари бўйича мунтазам равишда спорт мусобақалари, “Спортни сев ва 
спорт билан яша” шиори остида спорт тўгараклари ва спорт кунлари ўтказилиб борилади.Спорт 


мусобақаларида фахрли ўринлар эгаллаган ѐшлар қимматбаҳо совринлар ва фахрий ѐрлиқлар билан 
рағбатлантирилади.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling