Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўҒрисида
III. Қўшимча тўловлар ва устамалар
Download 37.69 Kb.
|
91 01.04.2009
III. Қўшимча тўловлар ва устамалар
9. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқармаларнинг ходимларига тариф ставкасига: иш вақтидан ташқари ишлаганлик ҳамда дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб икки баравар миқдорида; тунги вақтларда ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб 1,5 баравар миқдорида; бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик ва ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун – асосий касб (лавозим) бўйича ходим учун белгиланган меҳнат нормасидан ортиқча амалда бажарилган иш учун соатбай тариф ставкаси миқдорида қўшимча тўловлар тўланади. Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини иш вақти нормал давом этган тақдирда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Ходимларнинг дам олиш кунлари ички тартиб қоидалари билан белгиланади. Соат 22.00 дан соат 6.00 гача ишланган вақт тунги вақт ҳисобланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек, ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади. (9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, Нукус шаҳри ва шаҳарлар — вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида — республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига — ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида устама белгиланади; ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади; ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади; (9-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 октябрдаги 658-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2021 й., 09/21/658/0998-сон) фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун — лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади. (9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:
Download 37.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling