Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўҒрисида
Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари; 2
Download 37.69 Kb.
|
91 01.04.2009
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом I. Умумий қоидалар
- II. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар] Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом I. Умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 ноябрдаги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 549-модда) 2. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими: бошқармалар ходимларининг лавозим маошларини; лавозим маошларига қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қўшимча тўловлар ва устамаларни; бошқармалар ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаларидан тўланадиган мукофотларни ўз ичига олади. 3. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланган ва молия органларида рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланган тариф ставкалари (лавозим маошлари) бўйича амалга оширилади. II. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) 4. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда тармоқ тариф сеткаси деб аталади) асосида белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Биринчи гуруҳга Нукус шаҳар ва вилоятлар марказлари — шаҳарлар бошқармалари киради. Иккинчи гуруҳга Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларнинг бошқа шаҳар ва туманлари бошқармалари киради. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар, Тошкент шаҳар Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари учун тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 ноябрдаги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 549-модда) 6. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари ходимнинг лавозими ва малакасига қараб табақаланган. Штат жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касблар бўйича ишларнинг ўртача разрядидан) келиб чиқиб белгиланади. Ишнинг талаб қилинадиган малакасини белгилашда хизмат кўрсатиладиган доиранинг хусусиятлари ва ободонлаштириш объектининг аҳамияти ҳисобга олинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 7. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини, шунингдек ушбу бошқарма тегишли бўлган гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади. (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 09/19/775/3755-сон) 8. Ходимларнинг тариф ставкаларини (лавозим маошларини) ўзгартириш: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилганда; ходим ушбу бошқармада бошқа лавозимга ўтганда ёки ишчига юқорироқ малака разряди берилганда амалга оширилади. Download 37.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling