Очиқ (намунали) дарсга баҳо бериш йўРИҚномаси
Download 47.4 Kb.
|
1 2
Bog'liqОчик дарс бах 2-11-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалиёт
ОЧИҚ (НАМУНАЛИ) ДАРСГА БАҲО БЕРИШ ЙЎРИҚНОМАСИ Умумий маълумот: Ўқитувчининг фамилияси, исми, лавозими Асистент Абдуллаева Мохигул Рахимжон қизи Фан номи: “Маьлумотлар тузилмаси ва алгоритмлари” Дарснинг мавзуси: “Боғланган рўйхат. Иккала боғланган рўйхат билан ишлаш. Контейнер стеки. Стакнинг асосий операциялари.” Дарснинг тури: Амалиёт Факультет:“Компютер инжиниринги” 2-курс 616-21 гурух Шифри –60610500 Компютер инжиниринги” 2. Дарсга ва унинг услубий даражасига қўйилган баҳолар: 2.1. Амалиёт мақсади ва вазифаларини аниқ ифода этиш, уларни талабалар онгига етказиш Ўқитувчи Амалиётнинг мақсади ва вазифаларини аниқ ифодалаб берди ва унинг моҳиятини талабалар онгига содда ва тушунарли тарзда етказди – 8 балл 2.2. Дарс мазмуни илмийлиги, янгилиги ва изланишларнинг энг илғор хулосаларидан фойдаланиш: машғулот раҳбари “Боғланган рўйхат. Иккала боғланган рўйхат билан ишлаш. Контейнер стеки. Стакнинг асосий операциялари” мавзусига доир олиб борилаётган замонавий тадқиқотлар, у ҳақдаги ўқув қўлланмалар ва адабиётлар хақида талабаларга батафсил тушунча бериб ўтди. – 7 балл 2.3. Дарс баёнининг тартиблиги (режанинг борлиги, кириш, дастурий қисмиб топшириқлар ва хулоса қисмлари алоҳида бош фикрларни ажратиб баён қилиш ва ҳ.к.). Амалиёт фаннинг ишчи дастурида белгиланган режа асосида баён этилди, кириш, асосий ва хулоса қисмлари дидактик талабларга мос ҳолда тўғри изоҳлаб берилди, бош фикрлар алоҳида ажратиб баён қилинди : – 8 балл 2.4. Дарс ўтишнинг тартиблилиги (режанинг борлиги, кириш, асосий ва хулоса қисмлари алоҳида қисмларга ажратиб ўтилиши ва ҳ.к.). машғулот фаннинг ишчи дастурида белгиланган режа асосида олиб борилди, янги педагогик технологиялардан фойдаланилди: –7 балл. 2.5. Баён қилинган мавзунинг бошқа мавзуларга, фанларга боғлиқликларини эътиборга олиш: машғулот рахбари мавзуни талабаларга ёритиб беришда аввалги ўтилган мавзуларига боғлаб кетди, бошқа фанлар – Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлари, С++ да дастурлаш фанлари билан алоқасини кўрсатиб берди. – 8 балл 2.6. Янги педагогик технологиялардан фойдаланиш: Амалиёт машғулоти рахбари талабаларга машғулот мавзуси юзасидан муаммоли топшириқлар берди. “Ақлий хужум” технологияларидан фойдаланди.– 8 балл. 2.7 Ўқитишнинг техник воситалари, кўргазмали қуроллар (китоблар, тарқатма материаллардан унумли фойдаланиш: Машғулот рахбари мавзуга доир кўргазмали қуроллар, янги педагогик технологияларидан унумли фойдаланди – 8 балл. 2.8. Талабаларга маълумот беришда тилининг равонлиги, софлиги, ҳатти-ҳаракат, мавзуни асосий бош фикрлар ёки атамаларни ажратиб баён қила билиш: машғулот рахбари нутқи ва тили равонлиги билан ажралиб турди. У аниқ ва етарли даражада талабаларни дарс жараёнига қизиқтира олди , асосий бош фикрларни тўғри баён қила олди. Талабалар билан жонли мулоқатда бўлди, феъл-атвори ва хатти-ҳаракати ўқитувчига лойиқ. – 8 балл. 2.9.Ўқув жараёнига талабаларни руҳлантириш ва қизиқтира билиш: Машғулот жараёнида мавзуга тегишли бўлган таянч сўз ва ибораларни талабаларга равон еткиза олди ва уларни машғулот давомида қўллашга эътибор қаратди. Машғулот якунида талабаларни қизиқтирган саволларга аниқ ва хаётий мисоллар билан жавоб бериди Машғулот рахбари педагогик маҳоратини кўрсатди. – 8 балл. 2.10. Фаолиятга ижодий муносабати (илғор тажрибадан ижодий, танқидий фойдаланиш, фаоллик, тезкорлик билан масалани ечиш ва ҳ.к.) Машғулотни баён этишда машғулот рахбари педагогик тажрибалардан ижодий фойдаланди. Мавзу топшириқларини тушунтириб. Талабалар диққатини ҳам шунга жалб қила олди.–8 балл. Download 47.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling