Одам алайҳис саломнинг ўғиллари Қобил ва Ҳобил


Download 108.2 Kb.
bet1/10
Sana01.04.2023
Hajmi108.2 Kb.
#1316098
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Одам алайҳиссалом


Одам алайҳиссалом
Муаллиф: 25.11.2012 21:12
Одам алайҳис саломнинг ўғиллари Қобил ва Ҳобил
Муаллиф: 29.12.2012 19:47
Одам алайҳис саломнинг ўғиллари Қобил ва Ҳобил

Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Қобил ва Ҳобилнинг қиссаси “Моида” сурасининг 27-31 оятларида зикр қилинган. “Уларга одамнинг икки ўғли (Қобил ва Ҳобил) ҳақидаги хабарни ҳақиқати билан ўқиб беринг! Иккиси қурбонлик қилганларида бирларидан қабул қилинди, унисидан эса қабул қилинмади. (Қурбонлиги қабул бўлмаган Қобил акаси Ҳобилга): Сени албатта ўлдиражакман!” деди. (Ҳобил) эса: Аллоҳ асли тақволи кишилардан қабул қилур. Агар мени ўлдириш учун қулингни мен тарафга чўзсанг, мен сени ўлдириш учун сен томонга қўлимни чўзувчи эмасман. Ахир мен оламлар Рабби Аллоҳдан қўрқаман. Мен эса, менинг гуноҳимни ҳам, ўз гуноҳингни ҳам (зимманга) олиб кетишингни ва дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Золимларнинг жазоси шудир. Унинг (ҳавойи) нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди. Ва дарҳол уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. Шундан сўнг Аллоҳ унга биродари авратини (мурдасини) қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни кавловчи бир қарғани юборди. “Ҳолимга вой! Наҳот шу қарғачалик бўлишдан ожиз бўлсам? (Мен ҳам) биродарим авратини (тупроққа) кўмақолай”, деди. Шу туфайли пушаймон қилувчилардан бўлиб қолди”.
Бу қиссадаги ҳодисалар Маккада бўлиб ўтган. Ушбу гап таржиҳ қилинган. Чунки Одам алайҳис салом ва Момо Ҳаво Маккада яшаганлар. Бундан ташқари, Қобил Ҳобилни ўлдиргач, Яманга қочиб кетгани ривоят қилинган. Имом Табарий ҳам: “Сўнг отаси Одам алайҳис саломдан қочиб Яманга кетди” деб ёзган.
Дамашқнинг шимолида жойлашган Қосиюн тоғида бир ғор бор. У ғор - “Қонлиғор” номи билан машҳур. Омма шу ғор олдида Қобил Ҳобилни ўлдирган, деб эътиқод қилади. Дамашқда наз-Забдония ва Балудонга борадиган йўлнинг ўнг томонида – ат-Такия деган жойда 15 метрли қабри бор. Баъзилар бу Ҳобилнинг қабри деб эътиқод қиладилар.


Одам алайҳиссалом


Одам (алайҳиссалом)нинг номлари Қуръони Каримда 25 оятда 25 марта зикр қилинган:
2-31.33.34.35.37; 3-33.59; 5-27; 7-11.19.26.27.31.35.172; 17-61.70;18-50;19-58;20-115.116.117.120.121;36-60
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
115.Батаҳқиқ, илгари Биз Одам билан аҳдлашган эдик. Лекин у унутди.Унда азму қарор топмадик.
(Биз қадимда Одам билан буйруққа бўйсуниш-дарахтдан емаслик ҳақида аҳдлашган эдик. Аммо Одам аҳдни унутди ва дарахтдан еб қўйди. 
У шайтоннинг иғвосига сабр қила олмади. Азму қарорида турмади.)
116. Биз фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», деганимизда, улар сажда қилдилар. Магар Иблис бош тортди.
117. Бас, Биз: «Эй Одам, албатта, бу сенга ва жуфтингга душмандир. Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин.
118.Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан. (Яъни, жаннатда доимо сенинг қорнинг тўқ, устинг бут бўлади.)
119.Албатта, сен у ерда ташна ҳам бўлмассан, иссиқда ҳам қолмассан», дедик.
120. Бас, шайтон уни васваса қилди. У: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?» деди. (Роббинг манави дарахт мевасидан ейишингни ман қилган бўлса, сенинг абадий яшашингни, мулкинг бардавом бўлишини хоҳламаганидандир, бу дарахтнинг мевасидан есанг, ҳеч ўлмайсан, мулкинг йўқолмайди, деди.)
121. Бас, икковлари ундан едилар. Кейин, авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошладилар.
Одам Роббига осий бўлди ва йўлдан озди.
122.Сўнгра Робби уни танлаб олди, бас, тавбасини қабул қилди ва ҳидоятга бошлади. (Тоҳасураси 115-122-оятлар)
“Шайтон уларни ундан оздирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва Биз: «Баъзингиз баъзингизга душман бўлиб тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва бир муддат ҳузур қилиш бордир», дедик.” (Бақара сураси 36-оят)
Жалолиддин ас-Суютий “Ад-Дуррал-Мансур” китобида: Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан келган ривоятда:
“Биз: “Ундан ҳаммангиз тушинг…”,дедик” (Бақара:38) яъни Одам, Ҳаво, иблис ва илон. Улар ерга-Макка ва Тоиф орасида жойлашган Дижна деган жойга тушдилар. Бир ривоятга кўра, Одам – Маккадаги Сафо тепалигига, Ҳаво – Марв тепалигига туширилганлар,”.
Ибн Аббосдан келган яна бир ривоятда Одам Ҳиндистонга туширилган.
Шунингдек, Ибн Аббосдан Ибн Саъд ва Ибн Асакирлар ривоятига кўра, Одам Ато Ҳиндистонга, Момо Ҳаво эса Жуддага туширилганлар. Одам (алайҳиссалом) Момо Ҳавони қидириб “Жамъ” - Муздалифагача борадилар. У ер маҳшаргоҳдир, одамлар ўша ерда тўпланиши сабабли – "Жамъ" деб номланган. “Муздалифа” номи эса, у ерда Момо Ҳаво ва Одам (алайҳиссалом) учрашганидан олинган.
(“Муздалифа”нинг луғавий маъноси – “яқин келмоқ”). 
Ат-Табароний, Абу Нуайм ва Ибн Асакирлар Абу Ҳурайра р.а дан қилган ривоятларига кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: “Одам алайҳиссалом Ҳиндистонга тушдилар”. 
Яна Табароний Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилиб шундай ёзадилар: “Аллоҳ таоло Одам (алайҳиссалом)ни ерга туширганида, Ҳиндистон ерига туширди. Сўнг у зот Маккага, ундан кейин Шомга бордилар. Ўша ерда улар вафот топганлар,”.
Юқоридаги ривоятлардан хулоса қилсак, Одам (алайҳиссалом) Ерга туширилдилар.У зот Ҳиндистонга (Сарандиб ороли, Цейлон) Бауз тоғига тушдилар.
Ибн Баттута ўзининг сафари ҳақида шундай ёзади: “ Мен бу оролга улуғ қадам – Одам (алайҳиссалом) нинг қадамини зиёрат қилиш учун бордим. Цейлон оролидагилар у зотни – “Баба”, Ҳавони – “Мама” дейишади…. Бу қадамга олиб борадиган йўлни Шайх Абу Абдуллоҳ бин Хофийф очган.”
Одам (алайҳиссалом) нинг қабри ҳақида 3 хил ривоят бор: 
1.Маккада – Абу Қубайс тоғида;
2.Юқорида зикр қилинган Бауз тоғида; 
3.Буюк тўфондан сўнг Нуҳ (алайҳиссалом) уларнинг қабрларини Қуддусга кўчирганлар;
Табарий, Ибн ал-Асирва ал-Яъқуб (р.а)ларнинг ривоятлари устунроқ. Унгакўра, Одам (алайҳиссалом)ни – Аллоҳ таоло кечирганидан сўнг – Жаброил (алайҳиссалом) Арофат тоғига олиб ўтадилар ва уларга ҳаж ибодатларини ўргатадилар. Одам (алайҳиссалом) вафотларидан сўнг Абу Қубайс тоғи ёнбағрига кўмилганлар.


Download 108.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling