Key words:
black haloxylon, plant interrelation, phytogenous field, various aged sorts, productivity,
ephemerical plants.
УДК 579.64
TRICHODERMA HARZIANUM
UZCF 28 ЗАМБУРУҒИ ИШТИРОКИДА ТАЙЁРЛАНГАН
СИЛОСНИНГ БАЪЗИ БИР ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Н.Ш. Азимова
ЎзР ФА Микробиология институти
E-mail:
azimovanodira@mail.ru
Иқтисодиѐтимизнинг асосий тармоқларидан бири бўлган чорвачиликни ривожлантиришнинг
муҳим шартларидан бири бу – чорва молларини сифатли озуқа-емлар билан етарлича таъминлашдир.
Мамлакатимиз экин майдонлари тузилмасида ғалла етиштириш катта ҳудуд – 43.2% ни эгаллаганлиги
туфайли (ЎзР Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, 2007) бошоқли экинлар сомонига бўлган эҳтиѐж
амалда 3 маротаба кўп қондирилади. Маккажўхори ҳам деҳқон хўжаликларида энг кўп тарқалган
қишлоқ хўжалик экинларидан биридир. Бироқ, чорвачиликнинг баъзи бир озуқа турлари, жумладан,
силосга бўлган эҳтиѐжи амалда сезиларли равишда паст даражада таъминланаѐтганлиги (Юсупов ва
бошқ., 2010) ушбу озуқа турини тайѐрлашни жадаллаштириш ва сифатини ошириш долзарб эканлигини
кўрсатади.
Силослаш – ўтларни биологик усулда консервалашнинг энг кенг тарқалган усулларидан биридир.
Маълумки, силослашда силос табиий микрофлорасидаги сут ачитувчи
бактерияларнинг роли
бениҳоя катта. Улар сут кислотали бижғиш жараѐни орқали муҳитни сут кислотасига бойитади.
Натижада силосдаги муҳит рНи пасаяди. Бу эса мой кислотали ва чиритувчи бактериялар каби
силоснинг сифатига салбий таъсир кўрсатувчи микроорганизмларнинг ривожланишига тўсқинлик
қилади (Победнов, Косолапов, 2014). Бироқ, сут ачитувчи бактерияларнинг ривожланиши учун муҳит
керакли миқдорда моно- ва дисахаридлар билан таъминланган бўлиши лозим. Бу вазифа целлюлоза
парчаловчи микроорганизмлар томонидан амалга оширилиб, улар полисахаридли ўсимлик
субстратларининг моносахаридларгача гидролизланишини таъминлайди. Шу сабабли, силослашда
целлюлоза парчаловчи микроорганизмлар ѐки улардан тайѐрланган ферментли препаратлардан
фойдаланилади. Масалан, Hidayat R. ва унинг ҳаммуаллифлари (Hidayat ва бошқ., 2005) шоли сомонини
силослашда юқори целлюлолитик фаолликка эга бўлган Trichoderma viride (CETV) замбуруғи ва
Trichoderma viride
дан олинган Onozuka R10 целлюлаза препаратини қўллашганида, уларнинг шоли
сомонининг физикавий сифатига ижобий таъсир кўрсатгани, силосда ҳосил бўладиган органик
кислоталар ва қуруқ модда таркибига салбий таъсир этмаганини тасдиқлашган.
Биз ҳам фаол целлюлаза ферментлари комплексини синтез қилиш хусусиятига эга бўлган
T.harzianum UzCF 28
замбуруғини силослашда тадбиқ қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бордик.
Do'stlaringiz bilan baham: |