Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
33 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги – лабораторияда илгари ажратиб олинган, янги T. harzianum UZCF 
28 штамми (Хамидова ва бошқ., 2014) биринчи марта буғдой сомони ва маккажўхори поясини 
силослашда фойдаланилди.
Тадқиқотимизнинг мақсади – T. harzianum UZCF 28 замбуруғининг силослашдаги баъзи бир 
биокимѐвий жараѐнларга таъсири ва аҳамиятини ўрганишдир. 
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар 
Лаборатория шароитида силос тайѐрлаш учун 0.2-0.5 см гача майдаланган буғдой сомони ва 
маккажўхори ўсимлигининг поясидан фойдаланилди. Улар NaCl нинг водопровод сувидаги 1% 
эритмаси билан 60 % гача намланди. Оптималлаштирилган озуқа муҳитида, яъни 2% буғдой кепаги 
қўшилган Манделс (рН 5.7-6.0) озуқа муҳитида, 28-30°С да, 110-130 айланиш/минут чайқатгичда 4 
сутка давомида ўстирилган T.harzianum UzCF 28 замбуруғи суспензияси (културал суюқлиги ва 
биомассаси) силосланадиган массанинг вазнига нисбатан 1% миқдорда қўшилди. Улар яхши 
аралаштирилиб, 0.5 л ҳажмдаги шиша банкаларга зичлаб жойлаштирилди ва ҳаво киришига тўсқинлик 
қилиш мақсадида парафин қуйилди. Силос намуналари термостатда 28 – 30°Сда сақланди. 
T.harzianum UzCF 28 
замбуруғи суспензияси қўшилмаган, худди шу усулда, таркибида табиий 
микрофлора бўлган ўсимлик субстратларидан тайѐрланган силосдан назорат варианти сифатида 
фойдаланилди. Силос намуналаридаги целлюлолитик ферментлар фаоллиги Мендельс ва Вебер
(Dabhi 
ва бошқ., 2014), оқсил миқдори Лоури (Лопухов, Балакирева, 2010) ва субстратларнинг шакарланиши 
Шомоди-Нельсон усуллари (Doolotkeldieva, Bobusheva, 2011) орқали 5, 10, 15, 20 ва 30 суткаларда 
динамикада ўрганилди. 
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили 
T.harzianum UzCF 28 
замбуруғининг фаол биомасса ва культурал суюқлиги қўшилган буғдой 
сомони силосида эндо-1,4--глюканаза, экзо-1,4--глюканаза ва ксиланаза ферментларининг максимал 
фаоллиги 10-суткада кузатилди: эндо-1,4--глюканаза – 9 бирлик/г, экзо-1,4--глюканаза – 4.25 
бирлик/г, ксиланаза – 16 бирлик/г. 
Назорат вариантида эндо-1,4--глюканазанинг энг фаол даври 30-суткада – 7.3 бирлик/г, экзо-1,4-
-
глюканаза эса 10-30-суткаларда – 2.2-2.6 бирлик/г, ксиланаза 30-суткада фаол бўлиши (16.5 бирлик/г) 
аниқланди. 
Майдаланган маккажўхори поясини силослашда T.harzianum UzCF 28 замбуруғидан 
фойдаланилган тажриба намуналарида эндо-1,4--глюканаза фаоллигининг 5- дан 20- суткага қадар 
10.25 дан 16 бирлик/г гача динамик ортиши, 30-суткада эса фаолликнинг 52.5 бирлик/г га қадар кескин 
ўсиши маълум бўлди. Худди шундай ўзаро боғлиқлик экзо-1,4--глюканазада ҳам намоѐн бўлди. 30-
суткада унинг фаоллиги – 12.5 бирлик/г ни ташкил қилди. Ушбу вариантда ксиланаза ферментининг 
ҳам энг фаол нуқтаси 30-суткада (51.5 бирлик/г) бўлиши аниқланди. 
Назорат вариантида эндо-1,4--глюканазанинг максимал фаоллиги 10-суткада – 11.5 бирлик/г ва 
15-
суткада -10.2 бирлик/г кузатилган бўлса, экзо-1,4--глюканаза 30-суткада энг юқори фаолликка эга 
бўлди – 4.25 бирлик/г. Ксиланаза ферменти фаоллигининг максимал кўрсаткичи 15-суткада қайд 
қилинди – 18.7 бирлик/г. Қолган суткаларда назорат вариантидаги целлюлаза ферментлари 
фаоллигининг тажриба вариантига нисбатан анча паст даражада бўлиши маълум бўлди (1-расм). 
Олинган натижалар кўрсатганидек, 10-суткадаѐқ буғдой сомони силосининг тажриба вариантида 
назоратга нисбатан солиштирилганда, максимал даражадаги фаолликка эга бўлган ферментлар ҳосил 
бўлади. Маккажўхори силосининг тажриба вариантида ҳам назорат вариантига қараганда ферментлар 
фаоллигининг юқори бўлиши кузатилди. Бу эса қийин силосланадиган ўсимлик субстратларидаги 
полисахаридларнинг моносахаридларгача тезроқ парчаланишига олиб келади.
Силос таркибининг осон ўзлаштириладиган шакарларга бойиши силос озуқавийлик қимматининг 
ортишини таъминлайдиган дастлабки омиллардан биридир. Тажрибаларимизда T.harzianum UzCF 28 
замбуруғининг целлюлозали субстратларни фаол парчалаб, муҳитни шакарларга бойитиши аниқланди. 
Буғдой сомонидан тайѐрланган силоснинг тажриба вариантида назоратга нисбатан шакарлар 
миқдорининг кўп бўлиши кузатилди. Айниқса, 15 ва 30-суткаларда шакарлар кўп миқдорда ҳосил 
бўлиб, мос равишда 15 ва 20 мг/г ни ташкил этди. Назоратда ҳам мана шу суткаларда тикланувчи 
шакарларнинг кўп тўпланиши аниқланди – 12 ва 12.5 мг/г. 
Маккажўхори пояси силосининг ҳар иккала вариантида ҳам тикланувчи шакарлар миқдорининг 
динамикада ошиб бориши кузатилди. Уларнинг максимал миқдори 30-суткада қайд этилди: тажриба 
вариантида – 109 мг/г, назоратда – 100.5 мг/г (2-расм). 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling