* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 *
39
10-
КН (Оқдарѐ ва Қорадарѐ қўшилиб, Зарафшонга айлаган жой) да аниқланган 85 тур
сувўтлардан 36 таси, яъни 42,35 % индикатор - сапроб ҳисобланади. Уларнинг 4 тури ксеносапроб, 6
олигосапроб, 18 β-мезосапроб, 2 α-мезосапроб, 3 полисапроб.
Stephanodiscus dubius (Fricke) Hust.
,
Fragilaria crotonensis Kitt.
, Synedra ulna (Nitzsch) Ehr.
, Stauronies anceps Ehr.
, Trachelomonas hispida
(Petry.) Stein. emend. Delf.
, Euglena acus Ehr.
, Phacus longicauda (Ehr.) Duj.
, Peridinium cinctum (O.F.M.)
Ehr.
,
Сhlorella vulgaris Beijerinck.
, Scenedesmus acuminatus (Lagerh.) Chodat.
, S. bjugatus (Turp.) Kuetz.
тарқалган
. Сапроблик индекси 1,71; β
1
-
мезосапроб, синфи ва разряди 3-3а, етарлича тоза.
Каттақўрғон сув омборидан оқиб келадиган чиқиш каналлари ва Чиғаноқ коллектори
Каттақўрғон шаҳардаги
йирик корхона, завод, бозорлар ҳамда аҳоли оқова сувларни йиғиб чала
тозаланиб дарѐга ташланади, Каттақўрғон туманидаги Бойназар сув тозалаш иншооти кўп
йилларда
бери умуман фаолият кўрсатмайди.. Нарпай ва Хатирчи туманлари аҳолисининг суғориш, маиший-
оқова сувлари тўғридан-тўғри дарѐга тушади. Сўнгги нуқталарда
турлар сонининг камайиши
индикатор-сапроб турларнинг фоиз улушини нисбатан ортишига олиб келган. Бунинг натижасида
сапроблик индекси бош ва ўрта қисмларга нисбатан ортган (2 – жадвал).
Дарѐдаги сувўтларнинг сони билан индикатор-сапроб турларнинг сони ўзаро
корреляцион
боғлиқликка эга (1 – расм). Бош қисмида турлар сони ортиб бориши билан индикатор-сапроб турлар
сони ортган. Сувўтларнинг ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг (йирик канал ва
коллекторларнинг қуйилиши, дарѐ сувининг ҳарорати, тиниқлиги, минераллар миқдорини
ортиши ва
оқим тезлигининг пасайиши) ижобий таъсири натижасида ўрта қисмида уларнинг ривожланиши
тезлашди.
Do'stlaringiz bilan baham: