Key words:
Trichoderma, silage, fungus, cellulase, enzyme, protein, sugar.
УДК: 582.232:275.574.5.633
ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ЎРТА ОҚИМИ АЛЬГОФЛОРАСИДАГИ ИНДИКАТОР – САПРОБ
ТУРЛАР ВА УЛАР ЁРДАМИДА СУВНИНГ ЭКОЛОГИЯ – САНИТАРИЯ ҲОЛАТИНИ
БАҲОЛАШ
Й.Ш.Тошпўлатов
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти
E-mail:
yigitali_t1981@mail.ru
Сув ҳавзаларининг экологик-санитария ҳолати тўғрисида тўлиқ хулоса чиқариш учун биологик,
кимѐвий, физикавий ва микробиологик таҳлилларни бир вақтда ўтказиш лозим. Намуналар олинган
жойларнинг биологик хусусиятларини ўрганиши учун барча гуруҳ гидробионтлари: макро-микрофлора,
сув-лой алоқа зонаси, ипсимон сувўтлари, перифитон, планктон ва булардан ташқари сувнинг «гуллаш
даври» ҳамда микроорганизмларини ўрганишни талаб этади.
Турли сув ҳавзаларининг экология санитария ҳолатини баҳолашда индикатор – сапроб
сувўтлардан фойдаланиш борасида республикамиз ва қўшни республикалар ҳудудида кўплаб амалий
ишлар олиб борилган (Алимжанова, Каримова, 1999; Алимжанова, 2007; Ташпулатов, Алимжанова,
2014).
Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон дарѐси ўрта оқими бўйлаб альгофлористик тадқиқотлар олиб
бориш, ундаги индикатор – сапроб турларни тарқалиши ва ривожланишини таҳлил этиш орқали
дарѐнинг шу қисмидаги экология – санитария ҳолатини баҳолашдан иборат.
Тадқиқот методлари ва материаллари
Тадқиқот йиллари давомида белгилаб олинган 10 та кузатув нуқталарида (КН) барча фаслларда
жами 200 дан ортиқ альгологик намуналар йиғилди. Бу намуналар умумий қабул қилинган альгологик
(
Виноградова ва бошқ. 1980; Паламарь-Мордвинцева, 1986; Музафаров ва бошқ. 1987; 1988; Халилов
ва бошқ., 2009) ва гидробиологик (Pantle, Buck, 1955; Sladecek, 1976; Жукинский ва бошқ., 1981)
услублар ѐрдамида ўрганилди ва таҳлил этилди. Йиғилган альгологик намуналар ЎзРФА Ўсимлик ва
ҳайвонот олами генофонди институти Альгология коллекциясида турлар таркиби аниқланди, таҳлил
этилди ва айни пайтда намуналар шу коллекцияда сақланмоқда. Сувнинг гидрокимѐвий хусусиятлари
ЎзГМИТИ (УзНИГМИ) - Ўзбекистон Гидрометереология илмий тадқиқот институти маълумотлари ва
бошқа илмий манбалардан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |