Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар 
Биз Trichogramma chilonis турининг биологик хусусиятларини лаборатория шароитида мум 
парвонаси тухумида бир нечта тажрибалар давомида ўрганилди. Тажрибаларда Trichogramma chilonis 
нинг мум парвонаси тухумларида пуштдорлик жаражаси, урғочи трихограмманиннг ҳаѐтчанлиги, 
тухумдан то етук зотгача бўлган давр ва жинслар нисбати каби биологик кўрсатгичларни аниқлашга 
қаратилган. Кузатувлар шу тур учун мақбул бўлган ҳаво ҳарорати +28-32
0
С ва ҳавонинг нисбий 
намлиги 65-70% бўлган шароитда олиб борилди. Тадқиқотлар 212-2013 йиллари ТошДАУ 
―Биомарказ‖ да олиб борилиб, мум парвонаси Х. Атамирзаева (1986) ва Х. Кимсанбоевлар(2004) услуби 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
42 
асосида ялпи кўпайтирилиб, унинг тухумлари йиғиштириб олинди. Олинган тухумларни микроскоб 
остида фақат соғломлари 20 вариантга ажратилиб олинди. Тухумларни ПХ20 маркали пробиркаларга 
100 донадан солиниб ичига бир донадан урғочи трихограмма учирилди. Трихограмма имагоси ҳар куни 
15 % ли шакарли эритма билан томпон орқали озиқлантирилиб борилди. Барча вариантлар махсус 
MEMMERT термостатига қўйилди. 
Унга кўра тажрибалар 3 мартоба 20 та қайтаришда амалга оширилди. Кузатувларимиз давомида 
юқоридаги кўрсатгичлар бўйича олиб борилган тажриба натижалари ҳисоблаб борилди ва 
умумлаштирилиб натижаларнинг ўртача миқдори аниқланди. Трихограманинг биологик 
кўрсатгичларини аниқлашда шу бўйича тавсия этилган услубий қўлланмалар(Атамирзаева, 2005.) 
асосида олиб борилди.
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили 
Тажриба натижаларига кўра Trichogramma chilonis тури Galleria mellonella Lin. тухумларида 
биологик кўрсатгичлари ўрганилди. Унга кўра юқоридаги шароитда битта урғочи трихограммани
ўртача пуштдорлик даражаси 47,3 донани ташкил этди. Бунда урғочи зотларининг энг паст 
пуштдорлиги 34,7 донани ташкил этди. Энг кўпи эса 60,7 донани ташкил этди.
Кузатувларимиз давомида урғочи трихограммаларнинг ҳаѐтчанлигини ҳам кузатдик, унга кўра 
кузатувга қўйилган урғочи трихограммаларни +28-32
0
С ҳаво ҳароратида ва 65-70 % нисбий ҳаво 
намлигида ўртача ҳаѐтчанлиги 12,9 кунни ташкил этди. Бунда энг кўп яшаган урғочи зотлари 14,5 
кунни ва энг ками эса 10,4 кунни ташкил этди. 
Жадвал 
Trichogramma chilonis 
Ishii нинг мум парвонаси тухумларида биологик кўрсатгичлари 
Намуна 
№ 
Урғочи зотининг 
пуштдорлик 
даражаси, 
дона 
Урғочи зотнинг 
ҳаѐтини узунлиги,
кун 
Тухумдан то етук зотгача 
бўлган ривожланиш даври, 
кун 
Жинслар нисбати 
♂: ♀ 

52,4 
12.4 
10,6 
1:6 

44,3 
13.3 
9,8 
1:5 

56,7 
11.6 
10.3 
1:6 

41,7 
13.8 
11,2 
1:4 

43,3 
10.7 
9,3 
1:4 

51,8 
13.2 
9,8 
1:6 

45,6 
10.7 
9,9 
1:7 

59,8 
10.4 
10,5 
1:5 

52,4 
12.8 
10.8 
1:4 
10 
60,4 
12.6 
9,1 
1:3 
11 
45,2 
14.3 
8,8 
1:2 
12 
39,8 
12.5 
11,4 
1:5 
13 
51,7 
12.2 
9,7 
1:4 
14 
47,3 
13.9 
9,8 
1:3 
15 
37,2 
14.6 
10,4 
1:5 
16 
43,4 
12.3 
9.2 
1:6 
17 
34,7 
14.3 
10,2 
1:7 
18 
41,2 
14.5 
9,0 
1:5 
19 
44,6 
13.7 
11.1 
1:3 
20 
53,8 
14.5 
9,0 
1:7 
Ўртача 
47,3 
12,9 
9,9 
1:4 
Трихограмма паразитини юқоридаги ҳарорат ва намлик бўйича мум парвонаси тухумларини 
бўйича кузатганимизда, тухумдан то етук зотгача бўлган ривожланиш даври энг кам 8.8 кунни ташкил 
қилди, кўпи билан 11,4 кун, Trichogramma chilonis нинг +28-32
0
С ҳаво ҳароратида ва 65-70 % нисбий 
ҳаво намлигида ўртача ривожланиш даври ўртача 9,9 кунни ташкил қилди. Бундан ташқари
тажрибаларимиз давомида мум парвонасидан учиб чиққан трихограммаларни музлатгичда музлатиб, 
бинокуляр остида уларнинг жинсий нисбатларини аниқлаганимизда эркак зотларининг урғочи 
зотларига бўлган нисбатлари энг кўпи 1♂:7♀ зотлар эканлиги аниқланди. Ўртача жинслар нисбати 1♂: 
4 ♀ зотлар эканлиги маълум бўлди (1-жадвал). 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling