Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
maple kitob guliston
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 * 41 УДК: 595.79.7 +78 МУМ ПАРВОНАСИ (GALLERIA MELLONELLA LIN.) ТУХУМИДА TRICHOGRAMMA CHILONIS НИНГ БИОЛОГИК КЎРСАТГИЧЛАРИ А.Р. Анорбаев Тошкент давлат аграр университети E-mail: biomarkaz@mail.ru Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш соҳасида, қишлоқ хўжалик экинларида зарарли тунламлар тухумларига қарши трихограмма паразитини қўллашда, унинг биологик кўрсатгичлари ўрганилиб, таксономик қимматга эга бўлгандагина ишлаб чиқариш ва қўллашга жорий этилади. Шу билан бирга трихограммани билогик ҳусусиятларини ўрганиш кейинчалик лаборатория шароитида кўпайтиришда ҳам қўл келади. Трихограмма паразити агробиоценозада ва биоценозда тангақанолилар оиласи вакиллари сонини самарали бошқарувчи паразит ҳисобланади (Nagarkatti ва Nagaraja, 1977). A. Kalyebi ва бошқа олимларнинг тадқиқотларига кўра (2005) Trichogrammatidae оила вакиллари хўжайин тухумларини зарарлаш даражаларини тадқиқ этиб, асосан олти турдаги ҳаво ҳароратда (10, 15, 20, 25, 30, 35 0 С) ва икки хил нисбий ҳаво намлигида унинг хусусиятларини ўрганган. Trichogramma chilonis Ishii тури бўйича Sajid Nadeem (2009) олиб борган тадқиқотларга 20, 25, 28, 31, 35 и 40 o C ҳароратли шароитда, паразитнинг ўртача биологик кўрсатгичларини аниқлаган. Бунда Т. chilonis хўжайинни зарарлаш даражаси 95,6%, бир авлоди ривожланиши учун 7,3 кун ва урғочи зотларининг яшовчанлиги 9,0 кунни ташкил этган (Sajid Nadeem, 2009). Трихограммани биологик хусусиятларини илмий асосда ўрганмаган ҳолда турли шароитда тунлам тухумларига қарши қўллаш самарадорликнинг пасайишига олиб келади (Nagargatti, Nagaraja, 1979). Трихограммаларнинг етук зотлари табиатда гул нектарлари билан озиқланади. Битта урғочи трихограмма тунлам тухумларига катта кичиклигига қараб биттадан бир нечтагача тухум қўяди. Тухумлардан личинка чиқиб тунлам тухумининг сариқ қисми билан озиқланиб, уч босқичли ҳаѐт кечиради ва ундан кейин ғумбакка айланади. Тунлам тухуми ичида личинка, нимфа, пронимфа, дейтанимфа даврларини ўтаб тухумни кемириб сўнг учиб чиқади. Баъзи трихограмма турлари ҳарорат +35 0 С дан ошганда 3 ѐш личинка давригача ривожланиб сўнгра нобуд бўлади (Очилов, Атамирзаева, 2005). Трихограмма турлари бир биридан турли ҳарорат ва намликларда яшаши билан фарқ қилиши уларнинг биологик хусусиятларини белгиловчи омил бўлиб хизмат қилади (Paratissoli, Zanuncio, 2004). Лабораторияда трихограммани самарали ва тез кўпайтиришда ҳароратни ошириш юқори самарадор эканлиги ўрганилган (Rajendran, 1999). Олимларнинг тадқиқотларига қараганда, трихограммалар хўжайин тухумини унинг хидига қараб яъни тунламлар тухум қўйиш пайтида, ўсимликларда тунлам капалаклари қанотларидан қолдирилган тангачалар ѐки қорин қисмидан туширилиб қолдирилган тукчалар ҳам трихограммани ўзига жалб қилар экан ( Алимухаммедов ва бошқалар, 1990). Мамлакатимизда трихограмма турлари ва уларнинг биологик ҳусусиятларини олимлардан Е.С. Сугоняев, А.П. Сарокина, Б.П. Адашкевич, Т. Атамирзаева тавсифлаб берганлар. Шу билан бирга уларни ўзига мос шароитларда қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Аммо ҳозирда мамлакатнинг барча жойларига Тrichogramma pintoi тури қўлланилиб келинмоқда. Бу тур пластик тур ҳисобланиб дунѐ бўйича кенг қўлланилади. Ушбу тур учун энг қулай шароит ҳарорат +27-30 0 С, намлик 50 % бўлганда биологик кўрсатгичлари юқори бўлганлиги аниқланган ва унга кўра дон куяси тухумида пуштдорлиги 43,7 донани ташкил этади. Бир авлодининг ривожланиши 7 кундан 10 кунгача бўлиши аниқланган (Очилов, Атамирзаева, 2005). Биз тадқиқ этаѐтган Trichogramma chilonis турини 1941 йил илк бор унинг биологик кўрсатгичлари Т. Ishii томонидан ўрганилган, аммо орадан бир оз вақт ўтиб 1979 йил ҳинд олимлари Nagargatti S. ва Nagaraja H. ўрганиб унинг тузилиши ва систематик таҳлилига ўзгартиришлар киритишган (Nagargatti, Nagaraja, 1979). Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling