* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016.
№ 1 *
52
Filologiya
УДК 821:811.512
“ФАРҒОНА ТОНГ ОТГУНЧА” РОМАНИНИНГ УСЛУБИ
О. Мамажонов
Гулистон давлат университети
E-mail:
o-mamajonov@inbox.uz
Ўзбек адабиѐти тараққиѐтига А.Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Ойбек, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор,
Ҳ.Олимжон, М.Шайхзода ва бошқа кўп ѐзувчилар ўз ҳиссаларини қўшганлар. Улар қаторида
М.Исмоилийнинг ҳам ўз ўрни бор. Ёзувчи ―Фарғона тонг отгунча‖ романининг икки китоби -―Қаър
гулдуроси‖ ва ―Сўнгги кеча‖ асарларига халқимизнинг инқилобгача бўлган яқин ўтмишини мавзу
қилиб олиб, ўзбек меҳнаткашларининг ҳаѐти ва маърифат сари интилишларини, ҳаѐтдаги ҳам салбий,
ҳам ижобий ҳодисаларни кенг, эпик планда тасвирлади. Роман ўзининг ғоявий-бадиий хусусиятлари
билан ХХ асрнинг 60-йиллар ўзбек насри равнақига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Муҳтарам
Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек: ―Тарихни унутган халқ, жамият ўз йўлини йўқотади.
Бундай халқ ва жамиятнинг келажаги йўқ... Лекин менинг тилагим, истагим шуки, бу ҳақда кўпроқ
гапириш, меросимизни кўпроқ ва чуқурроқ ўрганиш керак. Буюк аждодларимизни, ота-боболаримизни
эслаш дегани – бу ўзимизга тан бериш деганидир. Мен ана шундай фикрдаман.‖ (Каримов, 2015).
Тадқиқот объекти ва қўланилган методлар
Романтик услубий оқим ўтган асрнинг нафақат 20-30 йилларида яратилган асарларида, балки 50-
60-
йиллар ўзбек романчилигида ҳам яққол кўзга ташланади. Шу нуқтаи назардан, айниқса,
М.Исмоилий романлари характерлидир. Унинг ―Фарғона тонг отгунча‖ трилогиясининг биринчи
китоби ―Қаър гулдуроси‖ (1958) босилиб чиқиши билан адабиѐтшунос ва танқидчиларнинг эътиборини
жалб қилди. Адабий жамоатчиликда бу роман ўзбек адабиѐтида мазмун ва шакл соҳаларида
изланишлар кенг қулоч ѐяѐтганини, бу изланишлар яхши натижалар бераѐтганини тасдиқловчи ҳодиса
эканлиги, роман мазмунининг новаторлик характери, М.Исмоилий ўз романининг тили ва стили устида
катта қунт билан ишлаганлиги тўғри қайд этилди (Султонов, 1962). Академик ѐзувчи Комил Яшин ҳам
бу асарга юксак баҳо бериб, шундай ѐзади: ―Мирзакалон Исмоилийнинг тарихий полотнолари ўша
жанговар йиллар ҳаѐтини чуқур билиш, нозик психологизм, тилининг бой ва маънодорлиги билан
ажралиб туради‖ (Яшин, 1976). Келтирилган шу фактларнинг ўзиѐқ ―Фарғона тонг отгунча‖ романи
ўзининг мазмуни ва шакли жиҳатидан новатор асарлар сирасига мансублигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |