Oddiy va simmetrik ramalarni aralash, kombinasiyalashgan va matrisa amallari yordamida hisoblash. Kuchlar va ko’chishlar usullarini taqqoslash
Download 1.15 Mb.
|
4-ma\'ruza
2.Аралаш усул.
Аралаш усул билан статик аниқмас рамаларни ҳисоблашда раманинг бир қисми учун куч усули, иккинчи қисми учун кўчишлар усули ишлатилади. Аралаш усулни 1927 йили проф. А. А. Гвоздев тавсия этган. Бу усулда асосий тизим танлаш учун раманинг бир қисмидан ортиқча боғланишларни йўқотиб, иккинчи қисмига қўшимча боғланишлар қўйиш керак. Раманинг бир қисмида номаълум Х1, Х2, ...., Хn зўриқишлар бўлса, иккинчи қисмида эса Z1, Z2, ...., Zn кўчишлар иштирок этади. Бу билан ҳисоблаш анча осонлашади. Аралаш усулининг ҳисоблаш назариясини, 2 – расмда кўрсатилган рама мисолида кўриб чиқамиз. Ҳисоблаш усулини танлаш учун қуйидаги жадвални тузамиз.
Бу рама фақат кучлар усули билан ҳисобланса 11 марта статик аниқмас бўлади.Фақат кўчишлар усули билан ҳисобланса 6 марта кинематик аниқмас бўлади. Агар раманинг биринчи қаватини кўчишлар, иккинчи қаватини куч усули билан ҳисобланса (аралаш усул), умумий номаълумлар сони 4 га тенг бўлади, яъни, биринчи қаватнинг иккита тугунларидаги Z1, Z2 кўчишлари ва иккинчи қаватнинг шарниридаги Х3, Х4 зўриқишлар номаълум бўлади. Аралаш усулнинг асосий тизими 2б – расмда кўрсатилган. Каноник тенгламалар тизими қуйидагича бўлади: Асосий тизим учун бирлик эгувчи момент эпюралари қуйидагича бўлади: 25.3 – расм Бу тенгламалар ҳар бир ҳадининг мазмунини унинг биринчи тенгламасидан бошлаб кўрамиз: r11Z1–асосий тизим биринчи бикр боғланишини Z1 бурчакка бурилишдан ҳосил бўлган реакция; r12Z2–асосий тизим биринчи бикр боғланишида иккинчи бикр боғланишини Z2 бурчакка бурилишидан ҳосил бўлган реакция; r113Х3–асосий тизим биринчи бикр боғланишини Х3 бурчакка бурилишидан ҳосил бўлган реакция; r114 Х4 –худди шундай, Х4 кучидан ҳосил бўлган реакция; Санаб ўтилган реакциялар йиғиндиси нолга тенг, чунки аслида бундай бикр боғланиш йўқ, демак уларнинг реакциялари ҳам йўқ. Шундай қилиб биринчи тенглама статика тенгламаси ҳисобланади. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling