Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]


-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги масалаларнинг суд ёки давлат ижрочиси томонидан кўриб чиқилиши


Download 144.17 Kb.
bet25/60
Sana13.03.2023
Hajmi144.17 Kb.
#1265723
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60
38-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги масалаларнинг суд ёки давлат ижрочиси томонидан кўриб чиқилиши
Иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати асосида қўзғатилган ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ўша иқтисодий суд ёки давлат ижрочиси турган жойдаги иқтисодий суд томонидан амалга оширилади. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш қуйидаги ҳолларда ҳам иқтисодий суд томонидан амалга оширилади:
ижро хатлари ижро этилганда, агар ундирувчи ва қарздор юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар бўлса;
давлат ижрочисининг ижро йиғимини ва ижро харажатларини ундириш тўғрисидаги қарорлари ижро этилганда, агар қарздор юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро бўлса.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш давлат ижрочиси турган жойдаги умумий юрисдикция суди томонидан амалга оширилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал ёки Жиноят-процессуал кодексларида бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, ижро иши юритишдаги тарафларнинг ёки давлат ижрочисининг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ёки тугатиш тўғрисидаги аризаси у келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд томонидан кўриб чиқилади.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш, ушбу Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми, 35-моддасининг иккинчи қисми ва 37-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, ижро ҳужжати қайси давлат ижрочисининг иш юритишида бўлса, ўша давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади.
Ижро иши юритишдаги тарафларнинг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги аризаси у келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда давлат ижрочиси томонидан кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат ижрочиси ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида ёхуд ижро иши юритишни тўхтатиб туришни ёки тугатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақидаги суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг ҳужжати давлат ижрочиси томонидан олинган пайтдан эътиборан дарҳол ижро этилиши керак. Давлат ижрочиси ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида бу ҳақда унга маълум бўлган вақтдан эътиборан уч кунлик муддатда ижро иши юритишдаги тарафларга, судга (агар масала ижро ҳужжатини берган суд томонидан эмас, бошқа суд томонидан ҳал қилинган бўлса) ёки ижро ҳужжатини берган ўзга органга маълум қилади.
Тўхтатилган ижро иши юритиш бўйича у тиклангунига қадар мажбурий ижро чоралари қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Суд ёки бошқа органнинг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёхуд тугатиш тўғрисидаги ҳужжати устидан ўн кунлик муддатда шикоят қилиниши ёки протест билдирилиши мумкин.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Download 144.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling