Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
-модда. Чет эл судлари ва арбитражлари қарорларини ижро этиш
Download 144.17 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-модда. Ижро ҳужжатлари
6-модда. Чет эл судлари ва арбитражлари қарорларини ижро этиш
Чет эл судлари ва арбитражларининг қарорларини ижро этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари билан белгиланади. LexUZ шарҳи Бошқа давлатлар судларининг қарорларини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 363-моддаси асосида амалга оширилади. Шу билан бирга чет эл арбитражларининг қарорларини ижро қилиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 22 декабрдаги 184-I-сонли қарори билан 1958 йил 10 июндаги «Чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида»ги Нью-Йорк Конвенцияси ратификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси суди томонидан чет эл судининг ёки арбитражининг қарори асосида берилган ижро варақаси, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарор қонуний кучга кирган вақтдан эътиборан уч йил ичида мажбурий ижро этиш учун топширилиши мумкин. 7-модда. Ижро ҳужжатлари Қуйидагилар ижро ҳужжатлари ҳисобланади: 1) судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари; Олдинги таҳрирга қаранг. 2) ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари; (7-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 1 августдаги ЎРҚ-106-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 315-модда) 3) чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси судлари берадиган ижро варақалари; 4) суд буйруқлари; 5) алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар; 6) нотариусларнинг ижро хатлари; 7) меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида берадиган гувоҳномалар; 8) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар; 9) ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари; Олдинги таҳрирга қаранг. 10) давлат ижрочиларининг қарорлари; (7-модданинг биринчи қисми 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) 11) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари. Олдинги таҳрирга қаранг. Ижро варақаси, суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин. (7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Ижро ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бериладиган унинг дубликати ундирув учун асос бўлади. LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 450-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 341-моддаси ва Жиноят-процессуал кодексининг 531-моддасига қаранг. Download 144.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling