Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Download 144.17 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-модда. Вакил бўлолмайдиган шахслар
14-модда. Вакилнинг ваколатлари
Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланган бўлиши шарт. LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-бобига қаранг. Ижро иши юритишда иштирок этувчи вакил ўзини вакил қилган шахс номидан ижро иши юритиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Вакил қилаётган шахс бераётган ишончномада вакилнинг қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ваколатлари махсус кўрсатиб ўтилган бўлиши керак: ижро ҳужжатини ижрога топшириш ва уни чақириб олиш; ундирувдан воз кечиш; ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (ишониб топшириш); Олдинги таҳрирга қаранг. давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ва уни рад қилиш; (14-модданинг учинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) ундирилган мол-мулкни (шу жумладан пулни) олиш; Олдинги таҳрирга қаранг. келишув битими ёки медиатив келишув тузиш. (14-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) 15-модда. Вакил бўлолмайдиган шахслар Вояга етмаган ёки васийликда ёхуд ҳомийликда турган шахслар ижро иши юритишда вакил бўлишлари мумкин эмас. Олдинги таҳрирга қаранг. Судьялар, прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари, давлат ижрочилари ва суд аппарати ходимлари ижро ишини юритишда вакиллик қилиши мумкин эмас. Бу қоида мазкур шахслар ижро ишини юритишда тегишли суднинг, прокуратура, тергов, суриштирув органининг ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг ваколатли вакили ёки қонуний вакил сифатида иштирок этадиган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди. (15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон) Download 144.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling