Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]


Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.17.00 Амнистия ва афв этиш] [ТСЗ


Download 199.25 Kb.
bet15/39
Sana15.03.2023
Hajmi199.25 Kb.
#1271925
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
20 11.09.1998

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.17.00 Амнистия ва афв этиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Қарори
СУДЛАР ТОМОНИДАН АМНИСТИЯ АКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 3 апрелдаги 2-сонли, 2007 йил 14 ноябрдаги 17-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)
Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, жиноят ишларини кўришда судлар томонидан жиноят, жиноят-процессуал, бошқа қонунчиликнинг амнистия актини қўллаш шартлари ва тартибига доир нормалари асосан тўғри қўлланилмоқда.
Шу билан бирга, амнистия актларининг айрим бандларини муайян ишлар бўйича қўллашда судлар баъзи қийинчиликка учраётганлиги бу масалада қўшимча тушунтириш берилишини тақозо этмоқда.
Юқоридагиларга кўра, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, амнистия акти маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган муайян тоифа шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ифодаси бўлиб, бундан кўзланган мақсад мазкур шахсларга нисбатан маъмурий ёки жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлламаган ҳолда уларнинг ахлоқан тузалиши учун имконият бериш ёхуд бундай чоралар қўлланилган шахслар ҳолатини енгиллаштиришдир.
2. Амнистия акти маъмурий ва жиноят қонуни нормаларидан фарқ қилиб, амал қилиш даврида содир этилган қилмишга нисбатан эмас, балки кучга киргунга қадар содир этилган қилмишга нисбатан қўлланилади.
Амнистия акти Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилаётган (тортилган) шахсларга нисбатан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Жиноят кодекси 68, 76 ва 79-моддаларига мувофиқ, амнистия акти қўлланилиши натижасида қуйидаги ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин:
шахс жиноий жавобгарликдан озод этилиши;
маҳкум асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан озод этилиши;
маҳкумга тайинланган асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазонинг қисқартирилиши (камайтирилиши);
маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилиши;
маҳкумга тайинланган жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши;
жиноят содир этган шахсдан судланганлик муддатидан илгари олиб ташланиши.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
4. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, амнистия акти юридик моҳиятига кўра, номуайян шахслар доирасига қаратилган ҳужжат бўлса-да, бироқ уни қўллаш тўғрисидаги қарор ҳар бир шахсга нисбатан алоҳида қабул қилинади.
5. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, амнистия акти ижроси юклатилган давлат органлари тизими ҳамда уларнинг ваколат доираси амнистия актида ва уни қўллашга оид низомда белгиланади.
Шу муносабат билан, амнистия актига кўра, тергов органлари томонидан тугатилиши лозим бўлган ва амнистия акти кучга кирган кунда мазкур органлар иш юритувида бўлган жиноят ишлари судларга тааллуқли эмас.
Иш амнистия актини қўллаш тартибига хилоф равишда судга юборилган ҳолларда, судья ишни ЖПК 395, 396-моддаларига мувофиқ, ЖПК 385-моддаси талабларини бажариш учун прокурорга қайтариши керак. Жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиб, улардан айримларига нисбатан иш тергов органи томонидан амнистия актига асосан тугатилиши лозим бўлган ҳолларда ҳам суд шундай қарор қабул қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд муҳокамаси босқичида — амнистия актига асосан судланувчига нисбатан жиноят ишини тугатиш ёки жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқариш ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш ёинки муддатидан илгари шартли равишда озод этиш, жазони қисқартириш (камайтириш) тўғрисидаги масалани.
ҳукмни ижро этиш босқичида — амнистия актига асосан маҳкумни жазодан озод қилиш ёки муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёхуд жазони қисқартириш (камайтириш) тўғрисидаги прокурор илтимосномасини»;

Download 199.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling