Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]


Download 199.25 Kb.
bet23/39
Sana28.10.2023
Hajmi199.25 Kb.
#1730147
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39
Bog'liq
20 11.09.1998

(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш деганда, бундай восита ёки моддаларни қонунчиликни бузган ҳолда ўсимликлар, кимёвий ва бошқа моддалардан сериялаб олишга қасддан қаратилган ҳаракатлар (масалан, махсус кимёвий ёки бошқа ускуналардан фойдаланган ҳолда, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни шу мақсадларга мослаштирилган биноларда ишлаб чиқариш, уларни гуруҳлаб, қадоқлаб ишлаб чиқариш) тушунилиши лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш деганда, қонунчиликни бузган ҳолда таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлардан, доривор, кимёвий ва бошқа моддалардан фойдаланиш ёки истеъмол қилишга тайёр бир ёки бир неча гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар олиниши тушунилиши лозим.
Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни майдалаш, қуритиш, увалаш (кукун қилиш), гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қўшимча ишлов (буғлаш, тозалаш, ҳайдаш ва ш.к.) бермай сувда эритиш натижасида модданинг кимёвий тузилмаси ўзгармаслиги сабабли, булар гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини тайёрлаш деб қаралиши мумкин эмас.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш деганда, қонунчиликда бундай восита ёки моддалар билан қонунга мувофиқ муомала қилиш учун белгиланган қоида ва тартибни бузган ҳолда содир этилган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда йўқ қилиш деганда, бундай восита ёки моддаларни қонунчиликда белгиланган қоида ва тартибни бузган ҳолда йўқ қилишга қасддан қаратилган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
Жиноят қонунида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда йўқ қилиш учун махсус норма мавжуд эмаслиги сабабли, бундай ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари ЖК мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддаси билан квалификация қилиниши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
16. Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни қонунга хилоф равишда етиштириш деганда, қонунчиликни бузган ҳолда бундай ўсимликларни экиш ва етиштириш учун махсус шароит яратиш, шунингдек, уларни экиш ва етиштириш, етиштириш технологиясини такомиллаштириш, янги навларини яратиш, ҳосилдорлигини ва мавжуд иқлим шароитига чидамлилигини ошириш фаолиятини тушуниш лозим.
17. Восита ва моддалар турини (гиёҳвандлик, психотроп), уларнинг миқдори, номланиши ва хусусиятлари, келиб чиқиши, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш услубини, шунингдек, ўсимликнинг гиёҳвандлик моддаси таркибида мавжуд экинга тааллуқлилигини аниқлаш учун махсус билим талаб этилишини инобатга олиб, ҳар бир иш бўйича эксперт ёки мутахассисларнинг тегишли хулосалари олиниши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-249-сонли Қонунининг 12-моддасига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалардан фойдаланиладиган ҳар қандай экспертиза давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан ўтказилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
18. Гиёҳвандлик воситаси, психотроп моддани муайян миқдорга мансублиги масаласини ҳал этиш суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг ваколатига тегишли бўлиб, улар бунда Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг «Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2016 йил 22 мартдаги 13/16-сонли қарорига иловада кўрсатилган миқдорларга амал қилишлари зарур.
Гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда бошқа бирон-бир нейтрал модда (тўлдирувчи) билан аралашмада бўлган ҳолларда гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда миқдори аралашмада мавжуд нейтрал модда (тўлдирувчи) миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда аниқланиши керак.
19. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни қонунга хилоф равишда етиштириш учун ЖК 270-моддаси билан жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Етиштирилиши тақиқланган экин экиш деганда, бундай экинлар уруғини тегишли рухсатсиз ҳар қандай ер майдонига, шу жумладан, бўш ётган ерларга ёки мослаштирилган идишларга уруғини сепиш ёки кўчатини ўтқазиш тушунилиши лозим. Ушбу жиноят ўсимлик униб чиққан-чиқмаганлиги ёки ўсган-ўсмаганлигидан қатъи назар, экин экилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Айбдорнинг ҳаракатлари экин майдони ўлчамидан келиб чиққан ҳолда ЖК 270-моддасининг тегишли қисмлари билан квалификация қилинади, бунда қилмишни ушбу модданинг биринчи қисми билан квалификация қилиш учун экин майдонининг ўлчами 250 квадрат метрдан кам бўлиши керак.
Тақиқланган экинларни етиштириш деганда, униб чиққан ёки ўтқазилган кўчатларни уларнинг пишиш босқичигача бўлган давр ичида парвариш қилишни тушуниш керак. Агар шахс етиштирилиши тақиқланган экинни турли майдонларда ўстираётган бўлса, қилмишни квалификация қилишда амалда экилган умумий майдонлар ўлчамидан келиб чиқиш лозим.

Download 199.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling