Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]


Download 199.25 Kb.
bet1/39
Sana28.10.2023
Hajmi199.25 Kb.
#1730147
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
20 11.09.1998

    Bu sahifa navigatsiya:
  • OKOZ


[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.06.00 Жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик / 16.11.06.01 Шахсга қарши жиноятлар]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Қарори
ЎЗИНИ ЎЗИ ЎЛДИРИШ ДАРАЖАСИГА ЕТКАЗИШ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА
Шахсларни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноят ишлари тўғрисидаги қонунлар судлар томонидан асосан тўғри қўлланилмоқда. Шу билан биргаликда ушбу жиноятларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитлар ҳар доим ҳам чуқур ва атрофлича аниқланмайди, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш тўғрисида жамоатчилик хабардор қилинмайди. Оқибатда жиноятларнинг олдини олиш учун зарурий чоралар кўрилмасдан қолинмоқда.
Суд амалиётида айбдорларнинг ҳаракатларини нотўғри тавсифлаш, далилларга юзаки баҳо бериш ҳоллари учрамоқда.
Келгусида ана шундай камчиликларга барҳам бериш, ҳар бир аниқ ишга процессуал ва моддий қонун меъёрларини тўғри татбиқ қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ўзини ўзи ўлдиришга ундашга оид ҳар бир жиноят ишини кўришда содир этилган жиноятнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириш тўғрисидаги қонун талабига риоя қилиш зарур.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
2. Шакл ва мазмуни бўйича қонуний бўлган ҳаракатлар натижасида ўзини ўзи ўлдириш ёки унга суиқасд қилиш содир этилган тақдирда, бу ҳаракатларни содир этган шахсга нисбатан ЖКнинг 103-моддаси татбиқ этилмаслиги судларга тушунтирилсин.
Бу ўринда оддий ҳақоратлаш, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш бўйича ягона бир арзимас гаплар бу хил ҳаракатларнинг муттасил (бир неча бор) содир этилишини талаб қилувчи ЖКнинг 103-моддасида кўзда тутилган жиноят таркибини ташкил этмайди ва бундай ҳолларда жавобгарлик шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни тақозо қилувчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича келиб чиқади.
3. Раҳмсиз муомала деганда, жабрланувчига нисбатан қўпол ва аёвсиз муносабатда бўлиб, унга жисмоний ёки руҳий азоб етказиш (масалан, муттасил калтаклаш, озиқ-овқатдан, сувдан ва бошқалардан маҳрум этиш) ҳолларини тушуниш лозим.
Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда таҳқирлаш деганда, жабрланувчининг шаъни ва ғурурини бир неча марта таҳқирлашни (масалан, туҳмат қилиш, ҳақоратлаш, таъқиб этиш ва ҳоказоларни) тушуниш керак.
4. Судланганларнинг ҳаракатини Жиноят кодекси 103-моддасининг тегишли қисмлари бўйича тўғри тавсифлаш зарурлиги судларга уқтирилсин, чунки ушбу модданинг 2-қисми жабрланувчининг моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарамлигининг мавжудлигини талаб қилади, бу эса ушбу шахслар ўртасида ҳақиқатан рўй берган ва мавжуд бўлган муносабатларга баҳо берган ҳолда аниқланиши лозим.
Моддий қарамлик деганда жабрланувчининг айбдордан қонун билан белгиланган моддий ёрдам (пул, озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва ҳоказолар) олиб келганлигини ёки унинг бевосита қарамоғида бўлганлиги ҳолатлари тушунилиши лозим.
Бошқача қарамлик деганда, хизмат ёки бошқача қарамликни (масалан, бошлиққа, ўқитувчига, раҳбарга, қариндошларга, васийлик ва тарбиялашни амалга ошириш ва бошқалар билан боғлиқ қарамликни) тушуниш зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қўрқитиш, раҳмсиз муносабатда бўлиш ёки шахснинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш йўли билан содир этиладиган ўзини ўзи ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилишдан фарқли равишда ўзини ўзи ўлдиришга ундашда (ЖК 103-1-моддаси) айбдор кўндириш, алдаш ёки инсоннинг эркини синдирувчи бошқа йўл билан (масалан, тушкунликка солувчи ғоявий ташвиқот орқали) қасддан бошқа шахсда ўзини ўзи ўлдиришга нисбатан қатъиятни қўзғатади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарорига асосан киритилган)
5. Судларга тушунтирилсинки, агар ўзини ўзи ўлдириш ва шу даражага етказиш айбдор томонидан жабрланувчига нисбатан бошқа оғирроқ жиноят содир этилганлиги оқибатида юз берган бўлса, лекин ушбу жиноят таркиби бундай ҳаракатларни қамраб олмаса, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишдаги айбдорнинг ҳаракатлари қўшимча тавсифлашни талаб қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Субъектив томондан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш эгри қасд ёки оқибатига нисбатан эҳтиётсизлик билан, ўзини ўзи ўлдиришга ундаш эса, қасддан содир этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ЖК 103-моддасида назарда тутилган жиноят содир этилиши оқибатида қандайдир сабабларга кўра инсон ўлими келиб чиқмаган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатини ЖК 25-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди, чунки ЖК 103-моддаси нафақат ўзини ўзи ўлдириш, балки, ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказиш учун ҳам жавобгарликни назарда тутади.
ЖК 103-1-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан ҳам ЖК 25-моддасини қўллаш талаб этилмайди, чунки мазкур жиноят шахс ўзини ўзи ўлдиришга ундалган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
8. Судлар дастлабки тергов ҳужжатларига талабни кучайтирсинлар, хусусий ажримлар чиқариш йўли билан ушбу жиноятларнинг келиб чиқишига кўмаклашган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларини кўрсинлар.
9. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1965 йил 29 июндаги «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 29-сон қарори 1983 йил 12 декабрда киритилган ўзгартиришлар билан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
1998 йил 11 сентябрь,
20-сон


[OKOZ:


1.16.00.00.00 Xavfsizlik va huquq tartibot muhofazasi / 16.11.00.00 Jinoyat qonunchiligi / 16.11.06.00 Jinoyatlarning alohida turlari uchun javobgarlik / 16.11.06.01 Shaxsga qarshi jinoyatlar]
[TSZ:
1.Odil sudlov. Huquq-tartibotni muhofaza qilish. Adliya / Jinoiy qonunchilik]
O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining
Qarori

Download 199.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling