Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги



 


 


 


СЎЗ БОШИ 
Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий 
шароитларга ҳаммадан кўра кўпроқ, мослашган энг яхши навлардан 
фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Мамлакатимиз мустақилликни қўлга 
киритиб, бозор иқтисодиѐтига ўтилаѐтган шу даврда бу айникса муҳимдир. 
Рақобат авж олиб, истеъмолчи сабзавот маҳсулотларининг сифати билан 
кийматига юқори талабларни куяѐтган шароитларда сабзавот экииларининг 
касалликларга чидамли, мўл-кўл ҳосил берадиган, озиқлик ва технологик 
сифатлари қимматли бўлган ва шу билан бирга ташқи муҳитнинг ноқулай 
шароитларига экологик жиҳатдан кенг доирада мослаша оладиган навларини 
жадаллик билан етиштириб чиқариш ва жорий этиш жуда зарур. Навларнинг 
қимматли хоссаларини сақлаб қолиш, жамоа, дехқон ва ижара 
хўжаликларини, томорқа хўжаликларини экинлик сифатлари юқори бўлган 
тоза навли уруғлар билан таъминлаш ҳам ниҳоятда муҳим. 
Мана шу масалаларни хал қилишда сабзавот экинлари селекцияси, 
навшунослиги, уруғшунослиги ва уруғчилиги соқасида чуқур билимларга эга 
бўлган, ўзининг ишини Ўзбекистон Республикасининг мамлакатимиз Олий 
Мажлиси томонидан 1996 йил 29 ва 30 августда қабул қилинган ―Селекция 
ютўқлари тўғрисида‖ ва ―Уруғчшшк тўғрисида‖ги қонунларига мувофиқ 
самарали равишда ташкил эта оладиган мутахассисларни тайѐрлаб чиқариш 
долзарб вазифа бўлиб турибди. 
Шу муносабат билан сабзавотчилик бўйича агрономлар тайѐрлашга дойр 
ўқув режасида ―Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги‖ ўқув фанини 
ўрганиш кузда тутилган. Жаҳон талабларига жавоб бера оладиган 
мутахассисларни тайѐрлаб чиқариш учун сабзавот экинлари селекцияси ва 
уруғчилиги юзасидан илм-фаннинг энг янги ютўқларини ва шу соқадаги 
илғор тажрибаларни ѐритиб, маҳаллий минтақа хусусиятлари ҳамда 
эришилган ютўқларни акс эттирадиган фунтаментал дарслик яратиш 
ниҳоятда зарур бўлиб қолди. 


Қўлингиздаги бу китоб шу зарурат тақозаси билан иншо этилган 
дарсликдир. Бу дарсликда сабзавот ўсимликларининг белгилари, кўпайиш 
усуллари ва гуллашининг биологияси тасвирланган, селекция жараѐнининг 
батафсил схемаси, ташкилий асослари ва техникаси, дастлабки материал 
манбалари ва ўсимликларга баҳо бериш усуллари келтирилган. Гетерозис 
ҳодисаси ва унинг амалий сабзавотчиликдаги аҳами яни, касалликлар ва 
ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамли ўсимликлар селекциясининг 
методлари ѐритиб ўтилган. 
Унда уруғларнинг шаклланиши ва етилиб боришидаги биологик 
хусусиятлар, уруғларни йиғиб-териб олиш, димлаб обдон етилтириб олиш ва 
сақлаш усуллари баѐн этилган, уруғчилик ишини ташкил этиш схемаси ва 
тамойиллари, тоза навли экиладиган материал олиш, уруғлик участкаларини 
ва уруғ олиш учун жорий этиладиган алмашлаб экишни ташкил этиш 
йўллари, уруғларнинг нав ва экинбоплик сифатлари тасвирланган. 
Айрим сабзавот экинларининг селекцияси, уруғшунослиги ва уруғчилиги 
мустақил бўлим ҳолида берилган. Ҳар қайси экин хусусида унинг ботаник 
таснифи ва биологик хусусиятлари, селекциясининг дастлабки материали
йўналиши ва методлари, уруғларини етиштириш, йиғиб-териб олиш ва 
сақлаш технологияси баѐн этилган. 
Ушбу дарслик Ўзбекистон шароитини ҳисобга олиб ѐзилган, фан 
янгиликлари, жаҳон тажрибасини кдскача бўлсада ўзида мужассам бўлган 
дастлабки дарсликдир. Унинг тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини 
билдирадиган 
мутахассис 
ва 
олимларга, 
синчков 
китобхонларга 
миннатдорчилигимни олдиндан изҳор қилиб қоламан.

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling