Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий селекция.
Саноат селекцияси. Капитализм жадаллик билан ривожланиб, селекция
амалиѐтига ҳам таъсир ўтказиб борган даврда - XVIII асрнинг бошларида селекция фирмалари ва йирик селекция-уруғчилик қорхоналари пайдо бўлади. 1774 йили Париж яқинида асос солган ―Вильморен‖ селекция фирмаси селекциянинг дастлабки ривожи учун кўп ишларни қилади ва танлаб олинадиган ўсимликларни биринчи бўлиб, уларнинг наслига қараб баҳолайдиган бўлди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида Россия фанлар академиясининг аъзоси И.Г.Кельрейтер дурагайлаш юзасидан бир қанча тажрибаларни ўтказиб, ўсимликлар белгиларининг шаклланиши ва авлодларга ўтказилишида ота-она ўсимликларнинг иккаласи иштироқ этишини исботлаб берди. XIX асрнинг бошларида Германияда Ф.К. Аҳард ва Францияда Вильморен таркибида аввалгилардагига қараганда 3 баравар кўп қанд бўладиган қанд ловлаги навини яратдилар. Ўсимликлар систематикаси, ботаника ва микроскопия техникасида қўлга киритилган ютўқлар, шунингдек ўсимликларда жинсий йўл билан уруғлар ҳосил бўлиши жараѐни, сунъий йўл билан чатиштириш ва ялпи дурагайлаш усулларининг ўрганилиши селекциянинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Илмий селекция. Бунга XIX асрнинг иккинчи ярмида асос солинган. Илмий селекциянинг ривожланишида Ч. Дарвин (1809- 1882) таълимоти хал қилувчи ролни ўйнади, у ўзининг ―Турларнииг табиий танланиш йўли билан келиб чиқиши ѐки яшаш учун кўрашда устун келадиган зотларнинг сақланиб қолиши‖ (1859) ва ―Ун хайвонлари ва маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши‖ (1868) деган асарларида ўсимликлар навларини яратиш ва хайвонлар зотларини яхшилаш юзасидан ўтмишдаги чорвадорлар ва ўсимликшуносларнинг олиб борган ишларини умумлаштириб берди. Ч. Дарвин танлашнинг мақсадга мувофиқлигини асослаб, янги формалар қай тариқа яратилишини тушунтириб берди. Унинг органик дунѐ эволюцияси тўғрисида олдинга сўрган таълимоти селекцияга илмий асос берди ва унинг пойдевори бўлиб қолди. Ирсиятнинг моҳиятини тушуниб етишга Грегор Мендель (1822- 1884) катта хисса кущди, у ―Ўсимлик дурагайлари уствдаги тажрибалар‖ деган асарида (1866) ўзининг нўхатни жуда синчиклаб чанглантириш тажрибаларига асосланиб, ирсият қонунларини таърифлаб берди, белгиларнинг ажралиш ҳодисаси ва бунинг миқдорий қонуниятларини аниқлади, турли белгиларнинг аҳамияни бир хил эмаслигини исботлаб берди, рецессив ва доминант белгилар тўғрисидаги тушунчаларни киритди. 1900 йили Г. де Фриз (Голландия), К.Қоррене (Франция) ва Э. Чермак (Австрия) лар Мендель томонидан кашф этилган қонунлар тўғри эканлигини бир- бирларидан мустақил ҳолда исбот этдилар ва ушбу қонунларнинг биринчи кашфиѐтчиси Мевдель эканлигини тан олиб, уларни қайтадан кашф этдилар, шундан кейин бу қонунлар бутун дунѐда эътироф этилди. Ирсият ва ўзгарувчанлик назариясини ишлаб чиқиш учун К.А. Тимирязев (1843-1920) ҳам кўп ишларни кдцци, у ирсият шаклларига биринчи тасниф берди ва гетерозисдан фойдаланиш мумкинлигини аниқилади. 1886 йили Швецияда Свалеф селекция станцияси ташкил этилди, бу станция ўз ишлари билан илмий ва амалий селекциянинг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Бу ерда ўзидан чангланадиган ўсимликлар селекциясида якка тартибда танлаш методи биринчи марта катта миқѐсларда қўлланилди. Бу методни кейинчалик В.Иогансен назарий жиҳатдан асослаб берди. Селекция назарияси ва амалиѐти учун И.В. Мичўрин (1855-1935) ишларининг катта аҳамияни бор. У ўзига хос бўлган янги методларни муваффакдят билан қўлланишдан ташқари, инсон керакли белги ва хоссаларга эга бўлган янги форма ва навларни онгли равишда бошқара олади, деган қоидани биринчи бўлиб олдинга сурди. Унинг географик жиҳатдан бир-биридан ўзоқ ўсимликларни дурагайлаш, кўп йиллик ўсимликлар белги ва хоссаларининг шаклланиши жараѐнида доминант белгиларни бошқариб бориш, ўсимликларни иқлимлаштириш юзасидан олиб борган ишлари жуда муҳим аҳамиятга эғадир. И.В. Мичўрин ўзининг назарий ишлари тўғри эканлигини мева ва резавор мевали ўсимликлар ва сабзавот экинларининг бир талай қимматли навларини яратиш билан исботлаб берди. Атоқли америка селекциоиери Л. Вербенк (1849-1926) нинг селекция соҳасидаги фаолиянининг бошланиши ҳам шу даврга тўғри келади, Вербенк ишларининг асосий методи ўсимликларни зўр синчковлик билан чатиштириш ва жуда қаттиққўллик билан ниҳоятда катта эътибор бериб, танлашдан иборат бўлди. У турли-туман қишлоқ хўжалик экинларининг ажойиб навларини етиштириб чиқарди. Селекциянинг фан сифатида қарор топиб боришида Н.И. Вавилов (1887- 1943) нинг фаолияни муҳим ролни ўйнади, у селекциянинг замонавий илмий асосларини, дастлабки материал тўғрисидаги ва экиладиган ўсимликлар экологиясининг жаҳонда келиб чиқиш ҳамда уларнинг геофафик тарқалиши тўғрисидаги таълимотни яратди. Унинг раҳбарлиги остида ўсимликларнинг ниҳоятда бой (300 мингдан кўра кўпроқ намуналарни ўз ичига оладиган) коллекцияси яратилди. У собиқ СССР да селекция муассасаларини ташкил этиш юзасидан катта ишларни олиб борди. Н.И.Вавилов 1919 йилда ўсимликларнинг инфекцион касалликларга қарши иммунитети тўғрисидаги таълимотга асос солди, 1920 йилда бир-бирига яқин турлар, туркумлар ва ҳатто оилалар ирсий ўзгарувчанлигидаги гомологик қаторлар қонунини таърифлаб берди, экиладиган ўсимликларнинг экологик гуруҳлари тўғрисидаги таълимотга асосланган дурагайлаш методикасини ишлаб чиқди. Сабзавот экинлари илмий ва амалий селекциясининг ривожланишига С.И. Жегалов (1881-1927) каттагина хисса қўшди. Унинг раҳбарлиги остида сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилигига дойр дастлабки илмий муассасалар барпо этилди. Бу муассасаларда у ва ҳамқорлари томонидан нисбатан қисқа давр ичида (1920-1927 йилларда) сабзавот экипларининг 76 нави яратилди ва яхшиланди, бир қанча сабзавот ўсимликларида белгиларнинг уйғунлашиши ва наслдан-наслга ўтишига оид тадқиқотлар амалга оширилди; турлараро чатиштириш юзасидан, сабзавот ўсимликларидаги гетерозисни ўрганиш, элита уруғчилиги ва оммавий уруғчилик юзасидан тадқиқотлар бошлавди ва хоқазо. Кейинчалик йирик селекционер олим бўлиб етишган талайгина мутахассислар Жегапов томонидан яратилган илмий мактабни ўтиб келганлар. С. И. Жегалов хақли равишда сабзавот экинлари илмий селекцияси ва уруғчилигининг асосчиси деб ҳисобланади. Селекциянипг айрим томогшари тўғрисидаги маълумотлар XVIII асрдаги бир қанча олимларнинг асарларида учраса ҳам, селекция, ҳозирги асрнинг бошларида, селекция муассасалари ташкил этилганидан кейин фан сифатида шаклланди. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling