Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Нав тўғрисида тушунча, навнинг таркиби ва аҳамияни. Навлар иясон
томонидан яратилади ва қишлоқ хўжалиги ишлабчиқаришининг воситаси бўлиб ҳисобланади. Нав - хўжалик- биологик хоссалари ҳамда морфологик белгилари жиҳатвдан бир- бирига ўхшаш бўлган, ҳосилдорлик ва маҳсулот сифатини ошириш мақсадида тегишли табиий шароитлар ва ишлаб чиқариш шароитлардда экиш учун ажратиб олиниб, кўпайтирилган маданий ўсимлиютар гуруҳидир. Бу гуруҳ бир ѐки бир нечта ўсимликнинг кўпайтирилган насли, авлоди бўлиб ҳисобланади, унда б1ф қанча хоссалар ва белгилар танлаш йўли билан бир хил қилиб қўйилади, ухшант ҳолатга келтирилади. Дасглабки материал ва танлашнинг усул-амалларига қараб, ўхшашлик даражаси ҳар ҳил бўлади. Нав тур ичидаш алоҳида ботаник систематика бирлиги эмас, бу фақат хўжалик аҳамиянига эга бўлган тушунчадир. Нав қабул қалинган ботаник классификация бирлиютарига нисбатан ҳар ҳил ўринни эгаллаши мумкин. Мае алан, исмалоқ, укроп, кресс- салат навлари кенжа турлар в а 'гур-хиларга яқин тур ад и, ўзидан чангланадиган ва вегетатив йўли билан кўпаядш ан сабзавот экигшарида нав битта ўсимликнинг авлоди бўлиши ва айни вақтда битта ўсимлик белгиларини ҳам, бир нечта тур-хиларьшнг белгиларини ҳам ўзида мужассам қилган бўлиши мумкин. Навни етиштириб чиқариш, кўпайтириш хусусиятлари, усул-амаллари ҳар ҳил бўлгани учун сабзавот экинларининг навлари биологик таркиби жиҳатидан бир-биридан катта фарқ қилади. Мана шу нарса нав тушунчасини талкин қилиш, унга изоқ беришда ҳар ҳиллик бўлишига олиб келади. Бундай ноаниқликка барҳам бершп учун Маданий ўсимликлар номенқўлатураси бўйича ҳалқаро комиссия 1969 йилда кодекс нашр этди, увда белгилаб қўйиладики, нав қуйидаги категорияларнинг бирортасидан иборат бўлиши мумкин: клон - вегетатив усулда кўпайтириш йўли билан битта индивидцан олинган ва генетик жиҳатдан бир хил бўлган индивидлар мажмуасидир, буларнинг ўзгариши мутагенез таъсири остида рўйберади; линия - жинсий йўл билан чиқариладиган, сиртдан бир хилда бўлган индивидлар мажмуасидир. Сабзавот экинларининг навлари ўзининг келиб чиқишига, каццай усул ва амаллар билан етиштирилганига қараб бир-биридан фарқ қилади. Келиб чиқишига қараб улар жайдари, яъни маҳаллий навларга (маълум бир жойга экилганида ўзоқ, давом этган табиий танланиш ва энг оддий сунъий танлаш натижасида ҳалқ селекцияси томонидан яратилган навларга) ва селекцион навларга (илмий селекция усул-амапларига асосланиб, илмий муассасаларда яратилган ва анча маромига етказилиб, бир текис ҳолга келтирилганлиги билан ажралиб турадиган навларга) бўлинади. Сабзавот ўсимликларининг навлари хилма-хилиги турли даражага етадиган индивидҳардан иборат популяциядир. Уруғларидан кўпайиб, четдан чангланадиган ўсимликлар (пиѐз, сабзи, ловлаги) навлари ўз таркиби жиҳатидан жуда хилма-хиддир. Бундай навларнинг дастлабки аждоди, одатда, белгилари жиҳатидан бир- бирига бир қадар яқин, аммо бир неча генлари бўйича гетерозигот ҳисобланадиган бир нечта ўсимликлар бўлади. Бу ўсимликлар бир-бирини қайта чанглаганида кўпгина генлар аллелларининг ҳар ҳил тарзда б ирга қўшилиши индивид- ларнинг хилма-хилиги кўпайишини таъминлаб беради. Шу билан бирга табиий мутацион жараѐн давомида рецессив мутациялар пайдо бўлиб, тупланиб борадики, шу нарса нав индивидларининг турли- туманлишни тўлдиради. Уруғлардан кўпаядиган ўзидан чангланувчи ўсимликлар (помидор, нўхат ва бошқалар)нинг навлари анча текис бўлади. Улар битта ѐки бир-биридан арзимас даражада ажралиб турадиган бир нечта ўсимикларнинг насли, авлодидир. Уларда пайдо бўладиган рецессив мутациялар сунъий танлаш махалида тез орада барҳам топиб кетади. Вегетатив йўл билан кўпаядиган ўсимликлар (саримсоқ, картошка ва бошқалар)нинг навлари ҳаммадан текис бўлади. Улар битта ўсимликдан олинган клон ѐки вегетатив наслдир. Бироқ, соматик ва куртак мутациялари туфайли бу нав-клонларда баъзан асосий навдан фарқ қиладиган формалар пайдо бўлади ва в акт ўтиши билан булар хилма-хил популяциялар бўлиб қолади. Навларнинг бир текислиги уларниш‘ селекция ишига қанчалик жалб этилишига ҳам боғлиқдир. Маҳаллий навлар бир хилдаги усул билан кўпайтирилиб борилганида нав популяцияси ўз таркибининг мураккаблиги жиҳатидан селекция йўли билан етиштирилган навлардан сезиларли даражада устун тур ад и. Ўзбекистон Республикасининг ―Селекция ютўқлари тўғрисида‖ 1996 йил 30 августда чиққан қонуни ―нав‖ тушунчасини қуйидагича таърифлайди: ―Нав - ўсимлик гуруҳи бўлиб, у наслдан-наслга барқарор ўтувчи, муайян генотип ѐки генотиплар комбинациясини бошқалардан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқданади ва айни ‘ ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ѐки бир нечта белгилари билаы фарқданади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навнинг мухофаза кцлштадиган обьектларидир‖. Бу қонунга мувофиқ, нав қуйидаги мезонларга: янгилиқ ажралиб турувчанлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берадиган бўлса, унта хукукий химоя берилади. Замонавий сабзавотчилик ва полизчилик навларга юқори талабларни қўяди. Нав мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучлари даражасига ва аҳоли талабларига мос келадиган бўлиши керак. Энг яхши навлардан фойдаланиш - сабзавот ва полиз экинлари ҳосилдор- лигини оширишнинг, улардан йиғиб олинадиган ялпи ҳосилни кўпайтириш ва маҳсулот сифатини яхшилашнинг энг осон ва иктисодий жиҳатдан фойдали усулларидан биридир. Нав га ққўйиладиган энг муҳим талаб шуки, унинг ҳосилдорлиги юқори ва йиллар ўтиши билан ўзгармайдиган, айнамайдиган бўлиши керак. Навлар юқори маҳсулдорликка эга бўлиб, ўғитлар ишлатиш ва бошқа агроусулларни қўлланишга кетадиган сарф-даражатларни яхши коплайдиган бўлмоғи лозим. Анча маҳсулдор бўлган янги навни етиштириб чиқариш ва жорий этиш экинларни етиштиришга қўшимча даражатлар қилмасдан туриб, ҳосилдорликни оширишга имкон беради. Хўжалик нуқтаи назаридан олганда, навлар бир- биридан аввало шу билан фарқ қиладики, бир хил шароитларда улар миқдор ва сифат жиҳатдан ҳар ҳил ҳосил берадиган бўлади. Навга ққўйиладиган жуда муҳим талаб унинг ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамли бўлишидир. Кўпгина сабзавот экинлари совуқка, иссиққа ва кургоқчиликка унчалик бардош бера олмайди, тўзга чидамсиз бўлади. Бу ўз навбатида уларни у ѐки бу Тупроқ-иқлим шароитларида етиштириб чиқариш имкониятларини чеклаб қўяди ва экин ҳосилдорлигини камайтиради. Совуқка чидамли бўлган, тезпишар янги нав экинларни шимолга томон сўриб боришга ва шу билан аҳолини сабзавотлар билан таъминлашни яхшилашга имкон очади. Тўз таъсирига анча чидамли бўлган навларни яратиш Тупроқлари шурланган жойларда сабзавотлар ҳосилдорлигини оширишга ѐрдам беради. Навларнинг турли касалликлар ва зараркунандаларга чидамли бўлиши ҳам анча муҳим, зеро касалликлар билан зараркунандалар ҳар йили ҳосилга каттагина зарар келтириб туради. Ўзбекистан шароитларида қовунларнинг сўлиш касаллигига, бодрингларнинг ун-шудринг касаллигига, помидор ва картошканинг замбуруғли ва вирусли касалликларга чидамли бўлиши айникса муҳим. Чидамли навларни етиштириб чиқариш ва экиш касалликлар ва зараркунандаларнинг анча камайишига ѐрдам беради, натижада ҳосилдорлик ортиб, маҳсулот сифати яхшиланади, ўсимликларни химоялашга қилинадиган сарф-даражатлар камаяди. Ишлаб чиқариш эхтиѐжлари учун юқори сифатли маҳсулот берадиган, инсоннинг қимматли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини яхши қондирадиган навлар зарур. Навлар технологик сифатлари юқори бўлган, сақлаб қўйишга ва транспортда ташишга яроқли маҳсулот берадиган бўлиши керак. Ҳосилининг таркибида қуруқ моддалари, қандлари, витаминлари кўп бўладиган навларни яратиш ва экиш қайта ишловчи саноат самарадорлишни оширишга имкон берса, ўзоқ сақлаб қўйишга яроқли навларни етиштириб чиқариш ва экиш аҳолини сабзавотлар билан таъмшшаб боршп муддатларини ўзайтиради, бу эса қишки-баҳорги даврда айникса муҳим бўлади. Янги навлар кенг доирада экологик мосланувчанликка эга ва агрофон яхшиланишига яраша юқори ҳосил берадиган бўлмоғи керак. Бериладиган ўғитлар ва сувга сезгир бўлган навлардан фойдаланиш уғитлар ва сувни ишлатишнинг иктисодий самарадор- лигини анча оширади ва бу билан кимѐвий заводлар ҳамда суғориш иншоотларининг курилишига кетадиган сарф-даражатларни камайтиради. Экинларни парваришлаш ва ҳосилни йиғиб-териб олиш ишларини механизмлар ѐрдамида бажаришга мослашган навларга эга булиш муҳим. Тупи бақувват бўлиб ўсиб, ҳосили ѐппасига етиладиган ва механик шикастларга чидамли бўлган навларни етиштириб чиқариш экинларни экиш, парваришлаш махалидагина эмас, балки ҳосилини йиғиб-териб олишда ҳам механизмлардан фойдаланишга имкон беради. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши жадаллашиб, инсон фаолиянининг соқалари кенгайиб бораѐтган шароитларда атроф муҳитни мухофаза қилиб, табиий ресурслардан оқдлона фойдала- нишни таъминлаб бориш масалалари тобора катта аҳамиятни касб этиб бормоқда. Касалликлар ва зараркунандаларга чидамли навларни етиштириб чиқариш атроф муҳитни ифлослантирадиган кимѐвий дориларни ишлатшпни камайтиришга, баъзида эса ҳатто истисно қилишга имкон беради; минерал ўғитлар, айникса азотли ўғитларни кўп миқдорларда ўзлаштира оладиган навларни етиштириб чиқариш эса, ер ости сувлари ва сув хавзаларини нитратлар ва бошқа моддалар билан ифлосланиш хавфини камайтиради. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling