Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Белгилар қорреляцияси. Ўсимликларнинг ҳамма органлари бир-бирига боғлиқ бўлади. Улардан бирортасининг ўзгариши бошқаларининг ўзгаришига олиб келади, бу органларга хос бўлган белгилар ҳам шунта яраша ўзгариб боради. Белгиларнинг ўзаро боғлиқдиш, уларнинг бир-бирига қараб ўзгариши, пайваста булиш ҳодисаси қорреляция деб аталади. Турли генотипларни киѐслашда кузга ташланадиган қорреляциялар қорреляцион ўзгарувчанлик жумласига киради. Белгилар ўртасидаги богланишлар табиатан ҳар ҳил бўлиб, қорреляциянинг икки турига: тўғри чизиқли ва эгри чизиқли қорреляцияга мансубдир. Тўғри чизиқли қорреляцияда бир белгининг ўзгариши бошқа белгининг мўтаносиб равишда ўзгариб бориши билан бирга давом этади; эгри чизиқли қорреляцияда бир белгининг ўзгариши бошқа белгининг ўзгариши билан давом этади- ю, лекин маълум чегарагача давом этиб боради, Сўнгра ўзгариш номўтаносиб равишда ѐки тесҳари томонга қараб боради. Тўғри чизиқли қорреляциялар бевосита ѐки мусбат қорреляциялар билан тесҳари ѐки салбий қорреляцияларга бўлинади. Бевосита қорреляцияда белгиларнинг бир номдаги ўзгаришлари кузатиладиган бўлса, тесҳари қорреляцияда ўзгаришлар ҳар ҳил томонга қараб боради. Масалан, вегетация муддатининг ўзоқроқ давом этиши ва илдизмеванинг узунлиги, карам, пиѐз бошининг катта-кичиклиги бевосита қорреляция бўлса, мевали сабзавот экинларида пйѐзча мўртакларининг сони ва тангачаларнинг қалинлиги, меваларининг сони ва катта-кичиклиги тесҳари қорреляциядир. Эфи чизиқли қорреляция вегетация даврининг узунлиги билан помидор меваларидаги уяларнинг сони ўртасида кузатилади. Икки уяли навни кўп уяли нав билан дурагайлашдан олинган иккинчи авлодда кўп уяли мевалар асосан эрта пишар вў кеч пишар навларда, уяларининг сони кам бўладиган мевалар эса, асосан, ўрта пишар навларда шаклланади. Қорреляциянинг шакли ва белгилар ўртасидаги богланиш, пайвасталик даражасини математик йўл билан аниқлаш методлари ишлаб чиқилган. Формулаларга қараб белгиларнинг тўғри чизиқли қорреляциядаги пайвасталик даражасини ва эгри чизиқли қорреля- циядаги қорреляцион муносабатини кўрсатадиган қорреляция коэффициентини ҳисоблаб чикцш мумкин. Бу коэффициент унлик каср билан ифодаланади ва -1 дан 1 гача ўзгариб боради. Минус ишораси белгилар 5фтасида тесҳари богланиш борлигини кўрсатади. 0,7 дан 1 гача бўлган катталик белгилар ўртасидаги богланишнинг мустахкамлигини, 0,3 дан 0,7 гача бўлган катталик бу богланишнинг ўртача эканлигини ва 0,3 гача бўлган катталик унинг заиф эканлигини кўрсатади, деб ҳисоблаш расм бўлган. Белгиларнинг пайвасталик даражаси турли сабабларга кўра ҳар ҳил бўлади. Кўпинча бу об-хаво шароитлари, Тупроқ унумдорлиги, озиқланшн майдони ва бошқаларга қараб, ўсимликлар онтогенезцца ўзгариб туради. Бу - пайваста белгиларнинг муҳит шароитларига цараб ифодаланишини белгилаб берадиган генлар реакция норма- сининг ҳар ҳил бўлишига боғлиқ. Қорреляцияни ўрганиш назарий жиҳатдан катта диққатта сазовордир. Бунда ўсимликлар белгаларининг табиатини ва уларни белгилаб берувчи генларнинг ўзаро қандай таъсир қилишини чуқурроқ тушуниб олишга имкон туғилади. Пайвасталикнинг катталиги ва ишораси одатда тесҳари богланишда бўладиган белгилар ни қанчалик бирга кушиш мумкинлипши аниқлаб олишга имкон беради. Масалан, эртаги карамнинг йирик бошли навини ва тезпишар сабзининг илдизмеваси йирик ва узун бўладиган навини олиш жуда қийинлиги улардан кўриниб туради. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling