Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Ўсимликларнинг ўз чангги билан бегона чангга муносабати


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Ўсимликларнинг ўз чангги билан бегона чангга муносабати. 
Ўсимликларнинг бу хоссалари селекция учун катта диддатга сазовардир
чунки селекция ишида давдай усул-амалларни дулланиш ҳамда белгиларнинг 
янги навда мустахкамланиб долиши, унинг бир текис бўлишига эришиш, 
депрессия ва бошдалар сингари ҳодисалар шуларга боглид. Четдан 
чангланадиган ҳар бир ўсимлик навида унинг ўз чангги билан чангланишга 
ҳар ҳил муносабатда бўладиган ирсий формалар бўлиши аниқланган. 
Уларнинг баъзилари ўзидан чангланишга салбий муносабатда бўлиб, уруғлар 
ҳосил қилмайди ва бепушт ѐки автостерил бўлади; бошқалари ўз чангги 
билан чангланишга ижобий муносабатда бўлиб, уруғлар беради ва ўзидан 
кўпаядиган ѐки автофертил бўлади. 
Автостерил ўсимликларда чанг ўз гулининг тумшуқчасига тушганидан 
кейин унмайди ѐки униб чиқади-ю, лекин тухум хужайрага бориб етмайди 
ѐки бориб етса ҳам, ўзи тўғри келмайдиган бўлгани учун уни 
уруғлантирмайди. 
Автофертил 
ўсимликларда 
чанг 
гулларнинг 
тумшуқчаларида тез униб чиқиб, уруғланиш ва мўртакнинг ўсиш жараѐнлари 
нормал давом этиб боради. Бундай ўсимликлар фертиллик даражаси 
жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади ва ўзидан чангланганида ҳар ҳил 
миқдорда уруғ бериши мумкин. 
Четдан чангланадиган ўсимликларнинг ўзидан чангланишга муносабати 
битта экиннинг турли навларида ҳар ҳил бўлади, бу нарса ҳам ўсимликнинг 


биологик хусусиятлари, гулининг жойлашуви ва ѐши, ўсимликни ўстириш 
шароитларига боғлиқ. Чунончи, бирмунча Юқори тартибдаги укҳарда 
жойлашган гуллар Тўпгулнинг пастки тартибдаги укҳарида жойлашган 
гулларга Қараганда четдан чангланишга кўпроқ мойил бўлади. 
Четдан чангланадиган ўсимликлар бегона чанг, яъни ўша турга мансуб 
бўлган бошқа навларнинг чангги ва ўша навнинг турли ўсимликлари чангги 
билан чангланишга ҳам турлича муносабатда бўлади. Она ўсимликлар 
тумшуқчасига турли навлар ѐки битта навга мансуб турли ўсимликлар 
фертил чанггининг аралашмаси тушириладиган бўлса, у ҳолда уруғланишда 
асосан биологик жиҳатдан она ўсимликка кўпроқ мос келадиган нав ѐки 
ўсимлик чангги иштироқ этади. Масалан, помидор ва редиска ўсимликлари 
асосан бошқа навлар чанггини, бош пиѐз эса, аксинча, ўз навининг чанггини 
кўпроқ маъқул қўриб, танлаб олади. Лекин битта навдаги айрим пиѐз 
ўсимликларининг бегона чангга муносабати ҳар ҳил бўлиши мумкин. 
Аралаш ходцаги чангдан уруғланиш учун маълум хоссаларга эга бўлган 
чангнинг танлаб олинишидан иборат ҳодиса Уруғланишнинг танланиьии деб 
аталади. Бу ҳодиса табиатан ирсий бўлади ва, демақ селекция усул-амаллари 
билан уни бир қадар мустахкамлаб олиш мумкин. Бошқа ҳар қандай хосса 
каби, бу хосса ҳам турли омиллар таъсири остида ўзгаради. Об-хаво 
шароитларининг ноқулай, Тупроқнинг кам унумдор ва қуруқ бўлиши, 
гулнинг ѐши ва бошқалар уруғланишнинг танланишини камайтиради. 
Селекцияда уруғланишнинг танланишидан фойдаланиш ўз чанггига 
салбий муносабатда бўладиган навлар олишга имкон берадики, дурагай 
гетерозис уруғлар етиштириб чиқариш учун бунинг аҳамияни бор. 
РЎтланишнинг танланиши асосида етиштирилаштган табиий 
дурагайлар селекция учун суиъий равишда олинган дурагайларга Қараганда 
анча қимматли дастлабки материи бўлиб ҳисобланади. 
Четдап чаигланадиган ўсимликларнинг ўзидан чангланишга учраган 
авлодлари орасида деградация ѐки депрессия ҳодисаси тарқалган. Бу ҳодиса 
уруғларнинг майдалашиб, яхши униб чикмай- диган бўлиб қолиши, 


хлорофили йўқолиб кетган майсалар, наст бўйли ва майиб-мажрух 
ўсимликлар пайдо бўлиши, ўсимликларнинг яшаш кобилияни ва 
маҳсулдорлигининг камайиб кетиши билан намоѐн бўлади. 
Сабзавот экинларининг ҳар хил турлари ўзидан чангланган авлодларининг 
депрессияси ҳар хил даражада бўлади, чунончи, сабзи, петрушкада анчагина 
даражадаги депрессия курилса, брюква, бот пиѐзда у сустроқ, карам, редиска, 
циқорий, дуккаклар, ловлагида ўртача депрессия бўлади. Битта турга мансуб 
ҳар ҳил навлардаги депрессия даражаси ҳам бир хил эмас. Масалан, 
илдизмеваси думалоқ бўладиган редискада депрессия илдизмеваси узун 
бўладиган навлардагига Қараганда кучлироқ ифодаланган бўлади. 
Ростовский деган бош пиѐз нави Бессоновский деган навига Қараганда 
камроқ депрессияланади. 
Яқин қон-қардош ўсимликларнинг кўпайишидан юзага келган авлодларда 
ҳам депрессия ҳодисаси кузатилади. Ҳар бир селекция оиласи алоҳида
участкага эқилиб, шу оила ичида чангланиш бўлиб ўтишига имкон бериб 
ққўйиладиган селекция ишида ҳам ана шундай ҳодисалар, гарчи сустроқ 
ифодаланган ҳолда бўлса ҳам рўй бериб туради. Деирессияланадиган оила ва 
линиялар биргаликда ўстириладиган ва бир-бирини қайта чанглантириб 
турадиган бўлса, авлодларда депрессия барҳам топиб кетади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling