221-модда. Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) муддатларини ёки уларни ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) юзасидан белгиланган муддатларни ёки истиқомат жойи ўзгарган тақдирда бундай қуролларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш —
(221-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-575-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(221-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
222-модда. Ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овчилик жамиятидан чиқганликлари муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сақлаш учун берган рухсатини бекор қилган фуқароларнинг бундай қуроллар ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаши —
(222-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-575-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳақини тўлаш шарти билан бу қурол ва ўқ-дориларни олиб қўйиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(222-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |