Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]
Download 495.37 Kb.
|
MA\'MURIY KODEKS
- Bu sahifa navigatsiya:
- 247-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар
2458-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари
Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу Кодекснинг 1973, 2411 — 24110-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. (2458-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-667-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон) Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади. (2458-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (246-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 247-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар Олдинги таҳрирга қаранг. Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари вояга етмаган шахслар томонидан ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилганидан бўлак содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар. Ушбу Кодекснинг 61, 1161, 1162, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 183, 185, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар мазкур ишлар келиб тушган орган (мансабдор шахс) ишни шу комиссиялар қараб чиқиши учун топширган ҳоллардагина кўриб чиқадилар. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли ушбу Кодекснинг 47-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқадилар. (247-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 495.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling