Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]


-модда. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш


Download 495.37 Kb.
bet80/301
Sana25.02.2023
Hajmi495.37 Kb.
#1230542
TuriКодекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   301
Bog'liq
MA\'MURIY KODEKS

109-модда. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш
(109-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик, эпизоотияларга қарши курашиш чораларини кўрмаганлик —
(109-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(109-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 200-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 сентябрдаги 379-сонли «Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон «Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги 905-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сонли «Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати (рўйхат рақами 2543, 26.12.2013 й.).
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.11.00 Уй ҳайвонлари ва бошқа ҳайвонларни сақлаш]

Download 495.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   301




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling