Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]


-модда. Аудиторнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яшириши, била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши


Download 3.68 Mb.
bet135/280
Sana21.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1792334
TuriКодекс
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   280
Bog'liq
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

179-модда. Аудиторнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яшириши, била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши
Аудиторнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида ўзи аниқлаган бухгалтерия ҳисобини юритишга, шунингдек молиявий ҳисобот тузишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилганлиги ҳолларини яшириши, худди шунингдек аудиторнинг била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(179-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 78-II-сонли Қонуннинг 25-моддаси бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 9 ноябрдаги 85-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси», Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2001 йил 31 майда, 49-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти 24-сонли АФМС Молиявий ҳисоботда бузилишлар аниқланганда аудиторлик ташкилотининг ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 27 январдаги 14-сон Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (афмс 25-сон) «аудиторлик текшируви ўтказишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини текшириш»ни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.07.00 Аудиторлик фаолиятининг бошқа масалалари]
1791-модда. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш
Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1791-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 78-II-сонли Қонуннинг 10-моддаси учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.12.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   280




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling