Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]


Download 3.68 Mb.
bet261/280
Sana21.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1792334
TuriКодекс
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   280
Bog'liq
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

3247-модда. Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикояти (протести) юзасидан қарори
(3247-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра кассация инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 321-моддасида назарда тутилган қарорлардан бирини чиқаради.
(3247-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган шикоят (протест) юзасидан кассация инстанцияси суди қарор чиқаради ва бу қарор чиқарилган пайтдан эътиборан кучга киради.
(3247-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.
3248-модда. Кассация инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхасини юбориш (топшириш)
Кассация инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхаси чиқарилганидан кейин уч суткагача бўлган муддатда ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органга, шунингдек жабрланувчига унинг сўровига биноан топширилади ёки юборилади.
Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарор қабул қилинган куни у қарорни ижро этувчи органнинг, мансабдор шахснинг, шунингдек ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахснинг ва жабрланувчининг эътиборига етказилади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   280




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling