Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори


Download 0.95 Mb.
bet9/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори мажлисда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби томонидан имзоланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий нашрларида эълон қилинади.
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисининг баённомаси
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида баённома юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисининг баённомаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби томонидан имзоланади.
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан ўз ваколатларига киритилган масалаларни кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби]
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми кўриб чиқиши учун масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Бош прокурори қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан тушунтиришлар берилиши ҳақида таклифлар киритишга ҳақли.
Масалани кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ёки бунинг учун ваколат берилган бошқа шахснинг маърузасини эшитишдан бошланади. Масаланинг муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисига таклиф қилинган шахслар иштирок этиши мумкин.
Қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари судлар, ушбу тушунтириш берилган қонунчиликни қўллаётган давлат органлари ва бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling