Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар
Download 0.95 Mb.
|
судлар тўрисидаги қонун
4-модда. Олий малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Олий малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарлари — судлов ҳайъатлари раисларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяларига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари олий малака ҳайъати хулосасига асосланган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади. Бошқа малака даражалари тегишли судьялар малака ҳайъатлари хулосасига биноан Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари олий малака ҳайъати томонидан берилади. Биринчи маротаба сайланган ёки тайинланган судьяларга малака даражалари иш фаолиятининг дастлабки уч ойи ичида илгариги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонлар ва мансаб даражаларини инобатга олган ҳолда берилади. Судьялар орасидан белгиланган тартибда сайланган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тайинланган шахсларга малака даражалари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари олий малака ҳайъати томонидан берилади. 5-модда. Ҳар бир малака даражасида бўлиш муддатлари ижобий малака аттестацияси мавжуд бўлган тақдирда қуйидагича белгиланади: бешинчи малака даражасида — икки йил; тўртинчи малака даражасида — уч йил; учинчи малака даражасида — тўрт йил; иккинчи малака даражасида — беш йил. Биринчи малака даражасида бўлиш муддати белгиланмайди. Юқори малакали судьяларга иш тажрибасини инобатга олган ҳолда, эгаллаб турган лавозими учун назарда тутилган даражадан қатъи назар, шунингдек кетма-кетликка риоя этмаган ҳолда, лекин унга берилган малака даражасидан икки даражадан юқори бўлмаган малака даражаси берилишига йўл қўйилади. 6-модда. Судьялар одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни қўпол равишда бузганлик учун малака даражасидан маҳрум этилиши мумкин. Малака даражасидан маҳрум этиш ва малака даражасини пасайтириш шу малака даражасини берган мансабдор шахс ёки орган томонидан амалга оширилади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling