2-модда. Суд тизими
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари]
Ўзбекистон Республикасида суд тизими:
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
ҳарбий судлар;
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасида ишларнинг тоифаларига кўра судларнинг ихтисослашуви амалга оширилиши мумкин.
Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 131-моддаси.
3-модда. Судлар тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари]
Судлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби алоҳида қонун билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 132-моддаси.
4-модда. Суднинг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
Do'stlaringiz bilan baham: |