Термиз туманлараро маъмурий суди
Download 95.68 Kb. Pdf ko'rish
|
4b68f59b-b9ad-4e4a-bbed-aafee51fd273
- Bu sahifa navigatsiya:
- АДМИНИСТРАТИВНЫЙ СУД
- А Н И Қ Л А Д И
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
- Судья У.У. Самандаров
ТЕРМИЗ ТУМАНЛАРАРО МАЪМУРИЙ СУДИ 180100 Термиз шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 67-уй ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ АДМИНИСТРАТИВНЫЙ СУД 180100 г. Термез, ул. Ш.Рашидов, дом 67 tel:76 227-28-62, 227-28-58 e.mail:m.termiz.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 14.02.2023 йил 5-1901-2302/48 __________________ Термиз туманлараро маъмурий суди, ўз биносида, видеоконференцалоқа режимида; судья У.Самандаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Нарзуллаевнинг котиблигида, Термиз шаҳар прокурорининг ёрдамчиси М.Менгтураев, аризачи ****, жавобгар вакилиЎ.Марданақулов, учинчи шахслар ****, **** иштирокида, аризачи ****нинг жавобгар ****йил 27 апрелдаги Қ-****-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини иш ҳужжатлари билан бирга очиқсуд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И : Аризачи **** судга ариза билан мурожаат қилиб (матнда аризачи деб юритилади), жавобгар **** туман ҳокимининг (матнда жавобгар деб юритилади) **** йил 27 апрелдаги Қ- ****-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. 2023 йил 8 февраль кунги суд мажлисида аризачи **** ва аризачи тарафдан учинчи шахслар ****, ****лар ариза талабини тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар **** туман ҳокимлиги вакили Ў.Марданақулов аризани тан олмасдан, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида учинчи шахслар **** ҳамда ****лар аризани тан олмасдан, аризани қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисига жалб қилинган учинчи шахс **** суд мажлисида иштирок этмади, бироқ ишни ўзининг иштирокисиз кўриш ҳақида ариза тақдим этган. Шунингдек, бугунги суд мажлисида аризачи **** ва аризачи тарафдан учинчи шахслар ****, ****лар иштирок этишмади. Суд, 2023 йил 8 февраль кунги суд мажлисида аризачи **** ва аризачи тарафдан учинчи шахслар ****, ****лар иштирок этиб тушунтириш берганлиги, далиллар тақдим этгани, учинчи шахс ****нинг эса ишни унинг иштирокисиз кўриш ҳақидаги аризаси мавжудлиги боис, ишни мавжуд ва тақдим этилган далиллар асосида уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиб ҳал этади. Суд мажлисида мутахассис сифатида сўралган **** туман ҳокимининг **** йил 27 апрелдаги Қ-****-сонли қарори билан учинчи шахс ****га берилган уй-жойга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгани, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгани, аризачи **** ёки унинг марҳум турмуш ўртоғининг низоли жойга нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқи йўқлиги тўғрисида маслаҳат берди. Суд, ишда иштирок этаётган шахсларнинг тушунтиришларини, мутахассиснинг маслаҳатини тинглаб, прокурорнинг ариза талабини қаноатлантиришдан рад этиш ҳақидаги фикрини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, ****йил 27 апрелдаги Қ-****-сонли қарори билан (матнда низодаги ҳоким қарори деб юритилади) фуқаро ****га хатлов натижасида туманнинг “Олмазор” маҳалласидан фойдаланишида бўлган 0,30 га ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эътироф этилиб, ер участкасида жойлашган жами 6 та литрдан иборат бино-иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқи тан олинган. Шундан сўнг аризачи мазкур **** йил 27 апрелдаги Қ- ****-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. Низода қарорнинг қабул қилинишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сонли, “Олмазор” МФЙ маълумотномаси, туман ҳокимлиги ишчи гуруҳининг **** йил 6 апрелдаги 343-сонли йиғилиш баёни ҳамда учинчи шахс ****нинг аризаси асос бўлган. Низоли қарор асосида ҳуқуқ берилган кўчмас мулклар учинчи шахс ****нинг номига кадастр ҳужжатлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган . Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Мазкур кодекснинг 33-моддасига кўра, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир. (ушбу модда 2022 йил 06 июнга қадар амалда бўлган таҳририда эса ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир) Уй-жой кодексининг 13-моддасига кўра, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқага ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Гарчанд, аризачи низодаги уй-жойни унинг марҳум турмуш ўртоғи 1970 йилда сотиб олганлиги ва уларга тегишли эканлигини важ қилган бўлса-да, суд мажлисида низодаги ҳоким қарори билан ****га ҳуқуқ берилган ер участкаси ва бино-иншоотларга нисбатан унинг ёки турмуш ўртоғининг ҳуқуқи мавжуд эмаслиги, ер участкаси, бино- иншоотлар уларга ажратилганлиги ёки берилгани ёҳуд сотиб олингани, ер участкаси, бино-иншоотларга ўзининг ва марҳум турмуш ўртоғининг мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи бирон-бир ҳуқуқий ҳужжатни тақдим этолмади. Аризачи ва аризачи тарафдан учинчи шахслар важ қилган кадастр паспорти уйга бўлган ҳуқуқни вужудга келтирмайди ва у техник ҳужжат ҳисобланади. Шунинг билан бирга, аризачи ўзининг аризасида мазкур ҳовли-жойга нисбатан турмуш ўртоғининг эгалик ёки мулк ҳуқуқи мавжуд бўлмаганлигини қайд этиб, суд мажлисида ҳам буни тасдиқлади. Бундан ташқари, аризачи аризада низоли ер участкасидаги уйни унинг турмуш ўртоғи қурганлиги ва шу уйда яшаганлиги архив маълумоти билан тасдиқланишини қайд этган бўлса-да, архив маълумотларида низоли ер участкасидаги уйни айнан марҳум Х.Бўронов қурганлиги қайд этилмаган. Шунингдек, 2011 йил 26 июлдаги архив маълумотида марҳум Х.Бўронов оиласи билан Денов туманидаги “Шакарқамиш” совхозининг 2-бўлимида 0,15 ге ер майдонига эга бўлганлиги кўрсатилган бўлса-да, ушбу ер участкасига қайси асосга кўра эга бўлгани қайд этилмаган. Денов туман архивининг 2011 йил 26 июлда берилган яна бир архив маълумотига кўра, марҳум Х.Бўроновнинг шахсий дафтарига киритилгани қайд этилган. Гарчанд, суд мажлисида аризачи ва аризачи тарафдан учинчи шахслар томонидан низоли ер участкаси ва ундаги уй-жойлар уларники эканлигини, кадастр паспорти бўлгани, архив маълумотлари мавжудлигини важ қилган бўлсалар-да, суд мазкур маълумотлар ва уйнинг кадастр паспорти аризачига юқоридаги Қонунлар талабидан кўрсатилган уй- жойга эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди деб ҳисоблайди. Аризачининг турмуш ўртоғи томонидан низоли уйда яшаган вақтида қурилиш ишларини амалга оширганлиги унинг ушбу уйга нисбатан ҳуқуқларини вужудга келтирмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги "Якка тартибда қурилган уйга бўлган ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 14- сонли қарорининг 6-бандида ўйнинг бир қисмига нисбатан уй қурилишидаги иштирокка асосланган мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда, уй қуришда иморат солувчига ёт шахсларнинг иштирок этганлиги қурилган уйнинг бир қисмига нисбатан уларнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун асос бўла олмаслиги, бундай шахслар уй мулкдоридан қилган харажатларини қоплаб беришни талаб қилишга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд мажлисида аниқланишича, низоли уйда учинчи шахс **** 1989 йилдан буён оиласи билан рўйхатда туриб яшаб келгани, солиқларини ўз тўлаб келгани, ҳозирги қурилган уйларни ўзи қургани, шу боис уй-жой унинг номига хатловдан ўтказилгани, кадастр органи маълумотига кўра, уй-жойга нисбатан кадастр паспорти шакллантирилгани ва давлат рўйхатига олинганлиги, “Олмазор” МФЙнинг 2023 йил 7 февралдаги далолатномасига кўра, низоли жойда 10 нафар шахс (оила аъзолари) яшаётгани маълум бўлди. Суд мажлисида аризачи ушбу уй-жойда 1989 йилдан буён яшамаганлигини тасдиқлаб, солиқларини ҳам тўлаганлигини исботлаб беролмади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 67-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шутараф манфаатларига қарши қаратилган деб фараз қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бундан ташқари, суд аризачининг низоли жойга учинчи шахс **** томонидан сохта маълумотлар асосида ноқонуний равишда сохта-ҳужжатлар асосида эгаллаб, қарор чиқартиргани мазмунидаги важи билан келишмайди. Сабаби, низодаги қарор қабул қилинган вақтдан ҳақиқий ҳисобланиб, унинг ноқонуний равишда ва сохта ҳужжатлар асосида чиқарилгани бирон-бир суднинг ҳукми билан исботланмаган. Шунингдек, суд аризачининг аризадаги учинчи шахс **** низоли уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида ноқонуний олган деган важлари билан ҳам келишмайди. Сабаби, иш ҳужжатларига кўра, низодаги уй-жой учинчи шахс ****га юқоридаги қарор билан тасдиқланган Низом асосида эмас балки, 2021 йил 22 февралга қадар амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сонли Қарори билан тасдиқланган “2016-2017-йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан мулк ҳуқуқи берилган. Бу эса ўз-ўзидан аризачининг аризада кўрсатган юқоридаги асосини инкор этади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 188-моддасига учинчи қисмига кўра, маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида суд устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунийлигини, устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёхуд устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган органнинг ёки мансабдор шахснинг ваколатларини текширади, шунингдек устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузганлигини аниқлайди. Суд, низолашилаётган қарорга асосан ҳуқуқ белгиланган ер участкаси ва бино-иншоотларнинг учинчи шахс ****га тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини инобатга олиб, низоли кўчмас мулкка нисбатан аризачининг ҳуқуқи мавжуд эмаслиги, низоли ер участкаси аризачи номига давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, шунингдек ер участкаси (уй-жой)ни унинг турмуш ўртоғи сотиб олганлигини ёки уларга ажратилганини исботлаб беролмагани сабабли, аризачи ****нинг ****йил 27 апрелдаги Қ-****-сонли қарори аризачининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмайди деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 186-моддаси биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкин. Аризачи **** ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топишни сўраб илтимоснома тақдим этган бўлиб, унда қарор қабул қилинганидан хабари бўлмагани, ҳокимлик уларга хабар бермаганини баён қилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришларидаги судга мурожаат қилиш муддатига риоя қилиниши масаласи ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга ҳолат эканлиги сабабли, уни тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги хулосалар асослантирилиши лозимлигидан келиб чиқиб, муҳокама қилишни лозим топади. Суд, аризачининг аризасини муҳокама қилиб, манфаатдор шахсга низоли ҳоким қарори мавжудлигини билган вақтдан эмас, балки унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган вақтдан бошланишини, низоли қарор қабул қилинганига уч йил тўққиз ойдан ошиқ вақт ўтгани, аризачи унинг укаси учинчи шахс ушбу уй-жойда низодаги қарор қабул қилинишидан анча аввал, яъни 1989 йилдан буён доимий яшаб келишини, қарор қабул қилингандан кейин ҳам яшаб келгани, уй-жойга бирор-бир ҳуқуқи бўлмаган шахсга низодаги қарор юборилмаслиги, солиқларини учинчи шахс **** тўлаб келгани, аризачига солиқ тўловлари келмагани ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларга кўра, манфаатдор шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини олдиндан билганлигини инобатга олиб, ўтказилган муддатни узрли деб топиш учун асос мавжуд эмаслиги сабабли, аризачининг судга мурожаат қилиш муддатини узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборган деб ҳисоблаб, уни тиклашни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг **** йил 24 декабрдаги “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 24-сонли қарорининг 19-банди, 5-хатбошисида, агар судга мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилган ёки ўтказиб юборилган муддатни тиклаш суд томонидан рад этилган бўлса, аризани қаноатлантириш рад қилинади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 189-моддаси учинчи қисмига кўра, суд агар устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қоидалари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга мувофиқ эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини аниқласа, у арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади. Баён этилганларга асосан, суд аризачи ****нинг аризасини муҳокама қилиб, ****йил 27 апрелдаги Қ-****- сонли қарори аризачининг низоли уйга нисбатан ҳуқуқи мавжуд эмаслиги сабабли унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлиги, шунингдек аризачининг судга ариза (шикоят) бериш муддатини ўтказиб юборганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ариза қаноатлантиришдан рад этилганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 115-моддасига кўра, аризачи ****дан ариза тақдим этишда давлат фойдасига ундирилган 300.000 сўм давлат божи ҳамда 30.000 сўм почта харажатларини аризачи зиммасида, жавобгар **** туман ҳокимияти томонидан тўланган 75.000 сўм видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 115, 120, 154-158-моддалари, 184-189-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи ****нинг жавобгар ****йил 27 апрелдаги Қ-****- сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қарори эълон қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали вилоят маъмурий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.У. Самандаров Download 95.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling