«Одоб-ахлоқ қоидалари» ҳар бир корхонада фаолият юритаётган ишчи хизматчиларнинг муомала ва касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб ахлоқи


Download 29.69 Kb.
bet1/7
Sana23.11.2023
Hajmi29.69 Kb.
#1795283
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Одоб ахлоқ


«Одоб-ахлоқ қоидалари» ҳар бир корхонада фаолият юритаётган ишчи хизматчиларнинг муомала ва касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш маданиятига риоя қилиши белгиланган.Ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган.
Аввало ҳар бир инсон саломлашиш одобига риоя қилиши даркор, яъни “Ассалому алайкум” деганди албатта “Ва алайкум ассалом” тарзида жавоб қайтариши лозиш. Кўп ҳолларда саломлашишда “Сомалайкум” деб саломлашиш ёшлар ўртасида одат тусига келиб қолган. Бу умуман нотўғри, чунки бунинг маъносини тушунмаганликлари учун, агар тушунганларида эди ҳеч қачон бундан саломлашмаган бўлар эдилар.
Корхона ишчи хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт. Ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.
Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчива ўқувчиларнинг одоб — аҳлоқ қоидалари
I боб. Умумий қоидалар
1. «Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари» (матнда кейинги ўринларда «Одоб-ахлоқ қоидалари» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда умумэътироф этилган маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган.
Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари» Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларига тадбиқ этилади.
2. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари» таълим муассасалари жамоа аъзолари (маъмурияти, ўқитувчилари, техник ходимлари ва ўқувчилари)нинг таълим муассасасидаги ўзаро муносабатларида риоя этишлари шарт бўлган одоб-ахлоқ тамойиллари, хулқ-атвор меъёрлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
3. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»га риоя қилиш таълим муассасаси жамоа аъзоларининг барчаси учун мажбурий ҳисобланади.

Download 29.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling