Оғиз бўшлиғи микрофлорасига мисвоқнинг таъсирини ўрганиш


Download 24.48 Kb.
bet2/4
Sana14.01.2023
Hajmi24.48 Kb.
#1092634
1   2   3   4
Bog'liq
тезис микробиология

Мавзунинг долзарблиги: Оғиз бўшлиғи ўзига хос, мураккаб ва баркарор микробиотценоз бўлиб, микроорганизмларни ўсиши ва хаётий фаолиятини таьминлаш учун жуда кулай мухитдир. Шунинг учун оғиз бўшлиғи микроорганизмлар сони, турлар сони ва микробиал ифлосланиши бўйича йўғон ичакдан кейин иккинчи ўринда туради. Соғлом одамнинг танасидан кўп ёки камрок чикариладиган микроорганизмлар унинг нормал микрофлорасини ҳосил килади. Оғиз бўшлиғида яшовчи микроорганизмларнинг турлар ҳилма-ҳиллиги ва микдори бўйича устун ўринни бактериялар эгаллайди.[2 3 5 7]Оддий микрофлоранинг мухим вазифаларидан бири иммунитетни ўзига хос ва носпецифик, гуморал ва хужайрали механизмларининг иш холатини саклаб туришидир. Оддий микробиал флоранинг патоген бактерияларга нисбатан антагонистик фаоллиги уларнинг бактерицид моддалар ишлаб чикаришида намоён бўлади[1 8]. Бугунги кунга кадар микробиотценозлар бактериал турларнинг сони тугрисидаги масала халигача хал килинмаган. Огиз бушлигидан топилган 250-280 турдаги бактериялар (турли муаллифларнинг хисоб-китобига кура) соф културага ажратилган ва уларнинг хоссалари урганилган [9, 10]. Огиз бушлигида молекулар биологик тадкикот усулларидан (масалан, 16S рРНК кетма кетлиги каби) фойдаланиб, турли муаллифларнинг маьлумотига кура , 600 - 750 турдаги микроорганизмлар топилган [11, 12]; ва бошка олимларнинг хисоб китобига кура хатто бир неча минг тур [12]. Оғиз бўшлиғининг куйидаги касалликлари куплаб инсонларда тез-тез учраб туради. Буларга тиш кариеси, пародонт касалликлари, оғиз бўшлиғи саратони, ОИВ инфекциясининг интраорал кўринишлари, оғиз ва тиш жароҳатлари, лаб, танглай ёриғи киради[4].Ушбу касалликлар вактида оғиз бушлиғи нормал микрофлораси кандай узгаради ва касалликлар ривожига кандай таьсирга эга? Деярли барча касалликлар ва ҳолатларнинг олдини олиш ёки дастлабки босқичларида даволаш мумкин. 2016 йилдаги Глобал касаллик ташвиши тадқиқоти маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб камида 3,58 миллиард одам оғиз бўшлиғи касалликларидан аъзият чекмоқда, доимий тишлардаги тиш кариеси кўриб чиқилган ҳолатлар ичида энг кўп учрайди.

Download 24.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling