«2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида» 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-216-сонли ЎР Президентининг Қарори Яратиш: - Нукус шаҳрида болалар тиббий кластери;
- янги ташкил этилган 46 туманлараро перинатал марказларда янги туғилган чақалоқларнинг реанимация бўлимлари;
- 2022 йил 1 майдан бошлаб Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ва оилавий поликлиникаларда болалар бўлимлари;
- болалар анестезиологияси-реанимацияси бўлимлари, шунингдек мавжуд штат бирликлари доирасида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида сутка давомида педиатрия шошилинч тиббий ёрдам постлари;
«2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида» 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-216-сонли ЎР Президентининг Қарори 4. 2022 йил 1 июлдан бошлаб болаларни, ҳомиладор аёлларни ва фертил ёшдаги аёлларни оилавий шифокорлар пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туманларнинг кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан юқори сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида тиббий бригадалар таркиби учун ўрта тиббиёт ходимларининг (патронаж ҳамширалар ва доялар) қўшимча 3600 та, 2023 йил 1 январдан — яна қўшимча 4900та штат бирлигини ажратиш керак. «2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида» 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-216-сонли ЎР Президентининг Қарори - 5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) билан биргаликда икки ой муддатда оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, туманлар (шаҳарлар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тизимига қўшимча равишда ажратилган янги штат бирликлари асосида штат меъёрларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш Кенгаши - она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ва чора-тадбирлар бажарилишини доимий назорат қилинсин;
- ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хар бир вилоят туманам кесимида маълумот тақдим этилсин,
Do'stlaringiz bilan baham: |