Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet24/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Касб-ҳунар етуклиги — бу ҳам анча мураккаб тушунчадир. Унинг мураккаблиги шундаки, бир томондан у қандайдир билим юртини, ўқув курсларини битириш, яъни маълум бир иш турини бажариш учун зарур бўлган махсус билимларга эга бўлиш билан белгиланади. Бироқ одам у ёки бу билим юртини (коллеж, лицей, техникум, институтни) битирганидан кейин ўзи танлаган касби бўйича бир неча йил ишлаб кўриши керак бўлади ва шундан кейингина унинг касб-ҳунар етуклиги ҳақида гапириш мумкин. Шу билан бирга баъзи бир касблар бўйича 19—20 ёшлардаёқ касб-ҳунар етуклигига эришиш мумкин бўлса, бошқаларда масалан хирург-врачликда кечроқ 29—30 ёшга етганда бунга эришиш мумкин. Шахсни етуклигининг яна бир жиҳати ижтимоий-иқтисодий етукликдир. Бунда одамнинг ўзини ва ўз оиласини моддий жиҳатдан мустақил таъминлай ола билишлиги назарда тутилади. Ёшларни оила қуришларида, уларнинг иқтисодий мустақиллиги алоҳида аҳамиятга ега. Бу ўринда ҳам турлича ёш чегаралари мавжуд, ёшларниниг айримлари 18—19 ёшидаёқ ота-онаси оиласидан иқтисодий мустақилликка эришиши мумкин, бошқалари эса 25—30 ёшларида ҳам ота-оналарининг моддий ёрдамидан фойдаланадилар. Бу етуклик жиҳатлари орасида шахснинг маънавий ва ахлоқий етуклиги ҳақида гапириш энг мураккабидир. Чунки бу жиҳат ҳақида аниқ бир мезон ва тавсиф ҳозирча ишлаб чиқилмаган. Шундай қилиб, «етуклик» тушунчаси ўзича кўплаб жиҳатларни мужассамлаштиради. Шуни айтиб ўтиш жоизки «етуклик» тушунчаси, албатта маълум бир ҳаётий тажриба билан, яъни «ҳаётий билимлар» билан узвий боғлиқдир. «Ҳаётий билимларни ўзлаштириш», «Ҳаёт университетларидан» ўтишнинг ҳам ўзига хос индивидуал хусусиятлари мавжуд. Кимдир 20 ёшидаёқ «ҳаётни яхши билиб олади», кимдир 30 ёшида ҳам болалигича қолаверади. Бунга мавжуд ижтимоий шароит, жамоатчилик ва ижтимоий тартибнинг таъсири катта. Маълумки олдинги вақтларда, айниқса уруш йиллари болалар катталар ҳам ҳамма вақт уддалай олавермаган ҳаётий қийинчиликларни бошидан кечирганлар. У вақтларда 12—14 ёшданоқ болалар оналарига оилани таъминлашда ёрдам берганлар. Шунингдек шаҳар ва қишлоқ жойларда истиқомат қиладиган, кам фарзандли ва кўп фарзандли оилаларда, нуклеар ёки кўп табақали оилаларда ўсаётган болаларнинг ҳам оилани моддий, ижтимоий таъминотига ҳисса қўшиш, бу ишлар билан шуғулланиш муддатлари ва миқдори турличадир. Ҳаётни билиш, ҳаётий тажрибалар турли индивидларда турлича жадалликда амалга ошиши мумкин ва бу ўринда қандайдир бир ёш, вақт оралиғини кўрсатиши мутлақо мумкин эмас. Бунингустига ҳаётни, бизни ўраб турган атроф оламни билиш ўз навбатидачексиздир. Шунга қарамай ижтимоий ва иқтисодий етукликнинг маълум бир минимум чегараларини белгилаб олиш мумкин, яъни шундай ҳаётий тажриба, билимлар «минимуми» мавжудки, уларсиз бирон-бир ёшни, йигит-қизни том маънода етук деб ҳисоблаб бўлмайди.
Мана юқорида келтириб ўтилганларнинг ўзиёқ «етуклик» тушунчаси нақадар кенг тушунча эканлигини кўрсатиб турибди. Шунга қарамай биз ундан фойдаланишга мажбурмиз. Чунки у никоҳнинг мустаҳкамлигини белгилаб берувчи муҳим шарт-шароитларни, вазиятларни ўзида мужассамлаштиради. Гап шахснинг психологик етуклиги ҳақида боргудек бўлса, бунда даставвал унинг турли ҳаётий вазиятлар ва шароитларни ҳушёр баҳолай олиши назарда тутилади. Бу ҳушёрлик амалийлик, воқеликни тўғри баҳолай олиш шахсда ўзининг ютуқ ва камчиликларини, билим, малака ва қобилиятларини етарлича объектив баҳолай олишда ҳам намоён бўлиши керак. Афсуски, кўпинча ёшлар ўз қобилиятларини орттириб баҳолаб, ўз олдиларига еришиб бўлмайдиган мақсадларни қўйиб олиши ҳолларига дуч келинади. Айниқса, оилавий ҳаётни тасаввур қилиш, унда ўз ўрнини баҳолаш масаласида ёшларимиз кўпроқ хатога, ўзларини орттириб баҳолашга, оилавий ҳаётдан мумкин бўлганидан кўпроқ нарсани кутиш ҳоллари кўпроқ кузатилади. Натижада муваффақияцизликлар, пушаймон бўлишлар, асаб бузилишлар юзага келади. Психологик етук шахс эса аксинча, ўз олдига эришиши муқаррар бўлган, бунга имкониятлари етарли бўлган мақсадларни қўяди, ўз ҳаёт йўлини ва унга эришиш воситалари ва усулларини тўғри белгилайди. Бундай шахс ўз ҳиссиёти, кечинмаларини етарлича яхши назорат қила билишлиги, яъни ички интизомининг юқори ривожланганлиги билан характерланиб туради. Психологик етуклик бошқа одамларнинг хоҳиш, истаклари, кечинмаларини тушуниш билан маълум даражада боғлиқ. Бу ўз навбатида мулоқотнинг, ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилишига, оилада, турли гуруҳларда гормоник муносабатларнинг ўрганилишига имкон беради. Турли ёшдаги, мансаб, лавозим, тоифадаги одамлар билан, қизиқиши, одати, таъби, турмуш тарзи мутлақо бошқача бўлган одамлар Билан ўринли муносабатда бўла олиш — шахснинг психологик етуклигининг асосий хусусиятларидан биридир. Ёшлар оила қураётганларида бу хусусиятлар ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади. Албатта, бундай қобилиятлар бир кунда шаклланмайди. Улар олдинги ҳаёти давомида унга берилган тарбия таъсирида аста-секинлик билан шаклланади.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling