Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet22/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Оиланинг релаксация функцияси

  • Ҳозирги замон оиласининг энг асосий функцияларидан яна бири релаксация функциясидир. Бу дегани оила аъзоларининг жинсий, эмоционал фаолиятини, руҳий-жисмоний қувватини, меҳнат қобилиятини яна қайта тиклаш демақдир. Маълумки фан-техника тараққиётининг ҳозирги босқичида, ишлаб чиқариш муносабатларининг жадаллашуви, халқ хўжалигининг турли жабҳаларида янги технологияларнинг жорий этилиши ва шу каби қатор омиллар инсон руҳиятига олдингиларига қараганда кўпроқ жисмоний, руҳий зўриқишлар бермоқда. Бутунги ва эртанги кун саноати, ишлаб чиқариши ишчи ходимдан бор имкониятини сафарбар қилиб, бутун вужуди билан ишлашни ва ўзининг касб-ҳунар маҳоратини мунтазам ошириб боришни тақазо қилади. Ишлаб чиқариш жараёнлари жадаллигининг бундай тарзда давом этиши шу жараёнлар иштирокчиси, бошқарувчиси инсонни тезда толиқиб, ўзининг меҳнат қобилиятини йўқотишига олиб келиши мумкин. Иш куни давомида кўтаринкилик, кучли зўриқиш билан ишлаган ходим, ишчи ишдан сўнг ўз уйида, оила аъзолари қуршовида бошқа ташвишларни унутиб, улар унга кўрсатадиган меҳр-оқибатдан баҳраманд "бўлиб, улар билан бўладиган ўзаро мулоқот, улар томонидан бўладиган эмоционал қўллаб-қувватлаш, бериладиган далдалардан руҳий қувват олиб, эртанги кун меҳнат фаолиятига ўзини қайта тиклаб олиши лозим бўлади. Бунинг учун эса унинг оиласида тинчлик, тотувлик, ўзаро тушуниш, ўзаро ҳурмат, меҳр

  • оқибат, ижобий психологик иклим ҳукм сурмоғи лозим. Акс ҳолда одам бу оилада эмоционал жиҳатдан, руҳий жиҳатдан ўзини қайта тиклаб ола олмайди. Бу эса оқибатда одамнинг меҳнат фаолиятида турли хатоларга, ишда сифатсизлик, жароҳатларга йўл қўйишига, турли касштликларга дучор бўлишига олиб келиши мумкин. Юқоридаги функцияларнинг муваффақиятли бажарилиши ҳар қандай оила учун оила бахтини таъминловчи меъзон ҳисобланади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, оила - жамиятнинг бир бўлаги, унинг асосий ячейкасидир. Шунинг учун оиланинг ўз функцияларини муваффақиятли бажариши нафақат унинг ички ҳолатига, шу билан бирга жамиятнинг ижтимоий соғломлигига ҳам таъсир этади. Шундай экан жамиятни соғломлаштириш учун энг аввало оилавий муносабатларни йўлга қўйиш, оиланинг фақат ички муаммоларинигина эмас, балки умумижтимоий муаммоларини ҳам ҳал қилишга ҳисса қўшишини таъминлаш лозим


Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling