Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet18/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Оиланинг иқтисодий функцияси
Оиланинг иқтисодий функцияси унинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. Оила иқтисоди, бюджети, даромадини режали сарфлаш, кундалик харажатга, зарур буюмларга пул ажратиш, бир неча йилдан сўнг олинадиган нарсаларга маблағ йиғиш, тежаб рўзғор юритиш эр-хотиннинг катта тажриба, малакага эга бўлишларига боғлиқ. Шунингдек оилада ўсаётган бола ҳам мана шу малака ва кўникмаларга эга бўлиб бориши зарурлигини унутмаган ҳолда болага иқтисодий масалаларни ҳал этишни ўргата бориш лозим.
Оила ўзининг шу функцияси туфайли жамиятга, давлатга катта иқтисодий фойда келтиради. Масалан, бола тарбияси, болани иқтисодий таъминлаш борасидаёқ унинг жамиятга келтирган фойдаси катта миқдорни ташкил этади. Буни давлат томонидан, давлат муассасаларида (болалар уйларида) бир болани 16-18 йил тарбиялаб, ишчи кучи сифатида етиштириш учун(уни боқиш, кийинтириш, ўқитиш, моддий таъминлаш ва ш.к.) давлат томонидан ҳар бир болага сарфланадиган маблағ ва айнан шундай ишчи кучини оилада тарбиялаш учун бериладиган нафақа пуллари миқдорини солиштирадиган бўлсак, ўртадаги фарқ биринчилар фойдасига бир неча юз минг сўмни ташкил қилади.
Тасаввурга осонроқ бўлиши учун айтиш мумкинки, ҳар бир болани вояга етказиш учун оила давлатга камида 1та «Нексия» автомашинаси қиммати миқдорида иқтисодий фойда келтиради. Бу борадаги, яъни ҳар томонлама камол топган маънавий-ахлоқий етук, жисмоний-психологик соғлом шахсни етиштиришнинг маънавий-ахлоқий жиҳатларини ҳеч қандай иқтисодий меъзон билан ўлчаб бўлмайди.
Бу оилани иқтисодий функциясини атиги биргина шахсни шакллантиришдаги фойдасини кўрсатади холос. Оилада хўжалик ишларини юритиш, моддий неъматлар ишлаб чиқариш, фермер хўжалиги, шахсий ишлаб чиқариш кабилар унинг жамият олдидаги иқтисодий функцияси аҳамиятини тобора орттираверади.
Оиланинг репродуктив функцияси
Оиланинг мухим бўлган функцияларидан яна бири бу унинг репродуктив (жамиятнинг биологик узлуксизлигини таъминлаш, болаларни дунёга келтириш) функциясицир. Бу функциянинг асосий моҳияти инсон турини давом эттиришдан иборатдир. Оила фақатгина янги авлодни дунёга келтирибгина қолмасдан, уларни инсоният пайдо бўлган даврдан бошлаб яшаб келаётган илмий ва маданий ютуқлари билан таништириш, уларнинг саломатлигини сақлаб туришдан ҳам иборатдир. Табиатан берилган авлод қолдириш инстинкти одамда фарзанд кўришга, уларни ўстиришга ва тарбиялашга бўлган эҳтиёжга айланади. Бу эҳтиёжларни қондирмасдан туриб, киши одатда ўзини бахтиёр хис қила олмайди. Шунингдек эр-хотинда фарзанд туғилиши билан боғлиқ ҳолда бутунлай янги ҳиссиётлар: аёлда - оналик, эркакда - оталик ҳисси пайдо бўлади. Фарзанд эр-хотин муносабатларини янада мустаҳкамловчи асосий омил ҳамдир.
Оиланинг жамият олдидаги репродуктив функцияси ва унинг бажарилиши дейилганда аҳоли сонининг қайта тикланиши учун ҳар бир оилада нечтадан фарзанд бўлиши лозимлиги назарда тутилади.
Статистик маълумотларга кўра, агар ҳар бир оилада биттадан фарзанд бўладиган бўлса, бундай халқ саккизинчи авлоддан кейин йўқ бўлиб кетиши мум-кин экан. Ҳар бир оилада иккитадан фарзанднинг бўлиши ҳам аҳоли сонини сақлаб туришни таъминлай олмайди. Демографларнинг таъкидлашларича, оила ўзининг репродуктив функциясини бажариши учун ҳар бир оилага ўртача 2,6 та фарзанд тўғри келиши керак.
Албатта, фақат оилагина жамият олдидаги функцияларини бажариб қолмасдан, балки жамият ҳам оилаларга функцияларини муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб бериши лозим. Бу ўринда ҳукуматимиз томонидан юритилаётган демографик сиёсат, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий тадбирлар бунга яққол мисол бўла олади. Бундай сиёсатнинг асосий йўналишлари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, кўп болали ва кам таъмин-ланган оилаларнинг моддий аҳволини яхшилаш, ёш оилаларга, оналарга яратилаётган имтиёзлар ва шу кабилардан иборат.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling