Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet41/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

2-савол баёни.



Эр билан хотин ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ўзига хослиги шундаки, у:

  • узоқ муддатга мўлжалланган доимий мулоқот сирасига киради;

  • бу муносабатларнинг аксарияти диада шаклида рўй беради;

  • муомала ва мулоқотдан қониқиш бевосита никоҳдан қониқиш учун омил ҳисобланади.

Рус олими А.И. Антоновнинг таъкидлашича, энг мустаҳкам никоҳга сабаб бўлган муносабатларда иккала томон ҳам шахс сифатида тобора такомиллашиб, сайқал топиб, уларда ўзаро меҳрга, бир-бирига ёрдам беришга иштиёқ ортиб бораверади. Кўплаб ўтказилган тадқиқотлар бўйича олимларнинг таъкидлашларича, эр-хотинлик алоқалари етук инсон учун энг аҳамиятли ва ҳаётий зарур бўлган муносабатлардир.
Олимларни қизиқтирган муҳим масала – мустаҳкам, бахтли никоҳни ташкил этувчи восита нима эканлигини аниқлашдир. Шуниси характерлики, ҳар бир инсон ўз олдига оила қуриш, никоҳга киришни мақсад қилиб қўяр экан, у аввало, оила ва никоҳ борасида халқ орасида шаклланган тасаввурларга таянади. Никоҳга кирган жуфтлик доимо никоҳ тушунчасига алоқадор бўлган қатъий доиралар ва нормалар дунёсида яшайди, лекин ҳар бир жуфтликнинг ҳаёти ўзларигагина алоқадор бўлган ўзига хос хуфиёна, сирли оламдир. Зеро, икки индивидуалликнинг бирлашувига сабаб бўлган ҳис-туйғулар бир қарашда ўша “хуфиёналик” сабабли зарар кўраётганга ўҳшайди, баъзан эр ва хотин бир-бирига нафақат характер нуқтаи назаридан, балки ташқи кўриниш бўйича ҳам ўхшаб кетади, дейишади. Иккинчидан, айни шу бирлик, ўхшашлик, “кириб кетишлик” эрни ҳам аёлни ҳам жамиятда ўзига хос бир автономияга, жозибадорликка эришиб бораётганлигининг намоён бўлишига туртки бўлади. Шу боис бўлса керак, ижобий ҳислар туфайли ташкил бўлган оилада севиш-севилишнинг нафрат-агрессияга алмашиниб кетиши ҳам осон кечади. Арзимаган нарсалар ҳам баъзан иккаласини уриштир қўйиши мумкин. Бундай поляр, бир-бирига зид ҳиссиётларнинг намоён бўлиши айрим даврларда униси ёки бунисининг кучайиб кетишига ҳам сабаб бўлади. Масалан, аёл фарзанд кўрган вақтида, кўпроқ чақалоқ билан овора бўлиб, эрига бефарқ қолади, ўз навбатида унда ҳам аёлига нисбатан бефарқлик (ҳаттоки, рашк, нафрат) ҳисси уйғониши, аксинча, муайан даврларда эса иккаласи Лайли-Мажнун бўлишиб, фақат бир-бирининг ишқида ёниб яшаши ҳам кузатилган.
Э.Шостром (1994) эр билан хотин ўртасидаги “ишқий” позитив муносабатларнинг қуйидаги кўринишларини баён этади:

  • бир-бирига боғланиб қолиш ёки ўзаро ғамхўрлик қилиш ҳисси. Бу шу қадар кучли бўлиши мумкинки, эр-хотин бошқа бир инсонга шунга ўхшаш яқин муносабатни ҳис этмай қолади. Натижада баъзан ўғлини қизғанган қайнона келини билан турли нарсаларни баҳона қилиб, низо чиқараверади.

  • дўстлик – эр ва хотиннинг бир-бирларида энг нодир сифатларни, жумладан, ўзига хослик ва индивидуалликни тан олишни назарда тутадиган ҳиссиёт;

  • эрос – севгининг романтик кўриниши бўлиб, эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан хиссий-жинсий майлларининг кучини белгилайди;

  • эмпатия эса, эрнинг ёки хотиннинг ўз турмуш ўртоғига доимий ғамхўрлиги, уни тушуниши ва керак бўлса, альтруистик фидоийлигини баҳоловчи ҳисдир;

  • ўзлигини севиш, қадрлаш – бир томондан эр-хотиннинг ҳар қандай шароитда ўзида энг афзал жиҳатларни англай олиш ва бошқа томондан, керак бўлса, ёри туфайли ўз хоҳиш-истакларини жиловлай олиш, фидоийликни намоён қилишга имкон берувчи ҳиссиёт.

Э.Шостромнинг фикрича, “эр ва хотин вақти-вақти билан бир-бирларига зуғум қилиш, хафа қилишга маънан ҳақлидирлар”, лекин бундай муносабатларнинг якуни яхшилик билан тугаши, шу баҳона бир-бирларини янада яхши ва яқиндан билишларига туртки бўлиши керак.
Эр ва хотин ўртасидаги салбий муносабатларга асос бўлувчи ҳиссиётларга олимлар қуйидагиларни киритадилар:

  • аччиқланиш – оилавий ҳаётда кўп учрайди, чунки у ўзаро ғамхўрлик ва боғлиқлик камайган шароитларда ўз-ўзидан пайдо бўлади; Ф. Перлзнинг ёзишича, “Вақти-вақти билан бир-биридан аччиқланиб туриш – демак, бир-бирини севиш ва ўзаро муомалага бўлган интиқликдир”.

  • айбдорлик – ўзининг қилмиши учун ўч олишдай гап, кўпинча бу ҳиссиёт атайлаб намоён этилади;

  • аразлаш – турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида намоён этиладиган ҳис-туйғу;

  • нафрат– турмуш ўртоғига гўёки душманига қарагандай муомала қилиш ва бу йўлда баъзан узоқ вақт гаплашмай қўйиш ёки атайлаб ўзини ёмондай кўрсатишдир. Афсуски, бу ҳиссиёт оилавий ҳаётда тез-тез бўлиб туради. Лекин у одамни ичидан зил кетишига, ич-этини еб қўйишига олиб келади;

  • танқидқилиш – қўрқоқликка ўхшайди, аниқ муносабатларнинг характерини намоён этишга имкон бермайди, Шостромнинг фикрича, бу ҳиссиёт аччиқланишга ўтгани маъқул;

  • турмуш ўртоғидан йироқлашиш, кетиб қолиш – бу ҳам маълум маънода бир-бирини назоратда ушлашнинг бир кўриниши, лекин вазиятни аниқ ойдинлаштириб олишга халақит беради;

  • бефарқлик – умуман муносабатларни яширувчи хис бўлгани учун у алоқаларнинг ёмонлашиб кетишини тезлаштиради, ҳаттоки, бунда психотерапевтик ёрдам бериш ҳам мушкул бўлиб қолади.

Шу каби муносабатлар моҳиятан шахслараро муносабатларнинг кўринишларини ифода этади.






Я.Гозман, К.Хорни ва бошқаларнинг ёзишларича, фақат эмоционал ҳиссиётларга

таянган эр ва хотин муносабатлари тобора вақт ўтиши билан оқилона ҳамкорлик ва дўстлик, қон-қариндошлик муносабатларига айланиб боради. Ю.Дубровиннинг (2004) таъкидлашича, “Кўпчилик никоҳларни бахтли ҳам бахтсиз ҳам деб аташ мушкул, чунки уларда эр-хотинларнинг бир-бирларини секин-аста тарбиялаб боришлари ва тақдир тақозоси билан бора-бора муносабатлар чуқурлашиб, тушуниш ҳисси ва дўстона муносабатлар сайқал топиб, у ҳаттоки, романтик муҳаббат даражасига кўтарилади”.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling