Оила психологияси


Ижтимоий ва оилавий муносабатлар


Download 360.17 Kb.
bet43/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Ижтимоий ва оилавий муносабатлар. Бола тажрибасининг асосларидан бири ундаги ота-она оиласи таъсирида шаклланадиган ижтимоий феъл-атвордир. Яъни, ўзаро ишонч, ўзини-ўзи баҳолаш, Мен-концепцияси ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари таъсирида бола онгида шаклланадиган ҳислатлардир. Бола ота-онасининг ўзаро мулоқотларига қараб, умри мобайнида кузатиб, билиб-билмай уларга тақлид қилиб, тинчлик – хотиржамликда, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга ўрганса, ака-ука, опа-сингилларига қараб, жамиятдаги мураккаб ўзаро муомала ҳолатларида ўзини қандай тутишга ўрганади, ҳаётнинг маъносини тушуниб боради, дунёқараши, дунёвий ҳамда диний эътиқодларининг шаклланиши ҳам айни шу муносабатлар таъсирида рўй беради.
Эр-хотин муносабатлари аввало адаптация, яъни бир-бирига аста-секин кўникиб, мослашиб бориш жараёнидан бошланади, зеро, уларнинг ҳар бири янги муҳитга, янги рўзғорга ўз оиласида орттирган шахсий тажрибаси, оила тўғрисидаги ижтимоий тасаввурлари билан кириб келади. Натижада ота-онаси оиласида олган тажрибанинг бир қисмидан воз кечгани ҳолда, янги муносабатлар учун янги фазилатларни ўзида тарбиялай бошлайди.
Мавзу юзасидан саволлар:
1. Эр-хотин муносабатларининг ривожланиш босқичлари қандай?
2. Никоҳ моделлари ва эр-хотин муносабатларини изоҳланг.

11-МАВЗУ: ОИЛАВИЙ НИЗОЛАР ва уларнинг турЛАРИ


Асосий саволлар:
1. Оилавий низолар психологияси тўғрисида тушунча.
2. эр-хотин низоларининг келиб чиқиш сабаблари.
3. Оилавий низолар турлари.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:Низо, конфликт, одоб-ахлоқ. Қайнона-келин, овсинлар, эр-хотин.
1-саволбаёни.
Оилавий низоларнинг энг характерлиларидан бири бу эр ва хотин ўртасидаги низолардир. Хўш, енг езгу ниятлар билан бир-бирларинисевиб оила қурган ёшлар нега оила қуришгандан кейинуларнинг ўзаро муносабатларида низо-жанжаллар рўй беради?Улар нима учун урушадилар? Умуман эр-хотинлик ҳаётиданизоларсиз, уруш-жанжалларсиз ҳам яшаса бўладими? Бу кабисаволларни яна кўп давом еттириш мумкин.Халқимизда бир гап бор: ошсиз уй бўлиши мумкин, лекиннизосиз уй бўлмайди. Фақат, низонинг низодан фарқи бор. Буҳақда қуйида батафсил тўхталиб ўтамиз.Ҳақиқатдан ҳам илк болаликданоқ кўплаб эртаклар ешитиб,кейинчалик ўзлари ҳам уларни турли китоблардан ўқиб ўсганёшлар ўзларининг бўлажак оилавий ҳаётларини адекват тасаввурета олишлари мушкул. Чунки эртакларда ҳам, кинофилмлардаҳам қаҳрамонлар бир-бирларига йетишгунларига қадар не-немашаққатларни, заҳматларни бошларидан кечириб, бу йўлдадуч келган қора кучларни енгиб, охир-оқибатда висолгаеришадилар, ел-у юртга «қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўй бериб,мурод-мақсадларига еришадилар». Деярли барча эртаклар,филмлар, айниқса, бизнинг ёшларимиз, қизларимиз севиб томошақиладиган ҳинд филмлари, аксарият ҳолларда шу тариқа якунланади.Бунга сизлар ҳам кўп марталаб гувоҳ бўлгансизлар.Бундан ташқари аксарият муваффақиятли оилаларда тарбиятопган йигит-қизлар ўз ота-онаси оиласини, уларнинг турмуштарзини, бир-бирларга нисбатан бўлган ўзаро муносабатларини вақатор шу кабиларни ўзларининг бўлажак оилавий ҳаётлари учунидеал деб олишади ва улар ҳам оила қуришганларидан сўнгўғил болалар худди ўз отасидек ва қизларимиз ўз оналаридек«ота», «она», «ер», «хотин» бўлишни орзу қиладилар. Чунки уларўз ота-оналари мисолида, бир-бирларига нисбатан салбий муносабатда бўлувчи, бир-бирлари билан низолашиб турувчи эр-хотинларникўрмаганлар. Мабодо бундай вазиятлар ва низолар юзагакелиб қолгудек бўлса ҳам уларнинг ота-оналари бу ҳолатнифарзандларига сездирмасликка ҳаракат қиладилар. Бундан ташқариоммавий ахборот воситалари орқали намунавий аҳил, бахтли оилаларҳақида бериб бориладиган материалларда ҳам аксарият ҳоллардаэр-хотинлик муносабатларини бир ёқлама, фақат яхши томонданкўрсатиш анъаналари мавжуд. Буларнинг ҳаммаси ёшлардаоилавий ҳаёт ҳақида бир ёқлама ижобий тасаввурларнингшаклланишига асос бўлади.Шундай эртакмонанд тасаввурлар, орзулар оғушида оилақурган ёшлар, ўзларининг оилавий ҳаётларида дастлабки муаммоларгадуч келишлари биланоқ, уларнинг оилавий ҳаётлариўзлари кутганларидек бўлмаётганлиги, турмуш ўртоғини танлашда«хато қилганлиги», улар олдинги (тўйдан олдинги) ҳолатиганисбатан маълум даражада (албатта) «салбий» томонга ўзгарибқолганлиги кабиларни «тушуна» бошлайдилар.
Шунингдек, ёшоилада эр-хотинларнинг ўзаро муносабатлари ривожланишинингўзига хос қонуниятлари, айниқса, ёш ўзбек оиласида унингетник, ҳудудий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ёш келинва куёвнинг янги ижтимоий шароитларга мослашиши жараёнибилан боғлиқ қийинчиликлар эр-хотин муносабатларида низоливазиятлар ва низоларни юзага келтириши мумкин.Афсуски, бундай жараёнлар деярли ҳар бир оила учунмуқаррар бўлган ва аксарият ёшлар оила қуриш арафасида ўзникоҳларидан кутмаган жараёнлардир.Хўш бу жараёнлар, яъни эр-хотин низолари керакми? Уларэр-хотиннинг ўзаро муносабатларига қай даражада таъсир етади?Ўтмиш донишмандаридан бири ҳақли равишда эр-хотин низоларинигармдорига қиёслаган екан. Гармдори аччиқ, лекин умеъёрда бўлса иштаҳани очади, меъёридан ортиб кетса,оғиз, лаб, тилни куйдириши, нохуш ҳиссиётларни юзага келтиришимумкин.
Низоли вазиятлар ҳар қандай оилада у ёки бу даражадаюзага келади. Оила қандай бўлишидан қатъи назар низоларданмутлақо холи (ҳимояланган, кафолатланган) бўла олмайди.
Чунки оиладаги шахслараро муносабатлар одатда низосизбўлмайди. Бу низолар маълум даражада эр-хотин муносабатлариниривожлантирувчи катализатор вазифасини ўтайди. Лекин низонингнизодан фарқи бор. Улар келиб чиқиши, ташқи ифодаланиши,такрорланиб туриш тезлиги (сони) ва ниҳоят оқибатларига кўрабир-бирларидан фарқланади. Бирор-бир махсус мезон йўқки,шунга асосан низоларнинг қайталаниши, кучи, даражаси вабошқа маълумотлари (кўрсаткичлари)ни аниқ белгилаб бериш(олиш) мумкин бўлса. Бунда ҳамма нарса субйектнинг ўзига,унинг шахсий, психологик хусусиятларига, ёшига, жинсига,унинг қўйилишига, низонинг қандай идрок қилиниши ва бошқаомилларга боғлиқ бўлади.Маълумки, бир-бирларига айнан ўхшаш, мос икки одамнингбўлиши мумкин эмас, чунки шахс ва унинг индивидуаллиги
такрорланмасдир. Шундай екан икки ва ундан ортиқ шахсдан(индивид)дан ташкил топган оила ҳам икки, уч карра такрорланмасдир.
Бир оила учун меъёрида бўлган шахслараро муносабатлартизими, иккинчи бир оилага мутлақо мос келмаслиги, ёкибирон-бир оила учун у қадар аҳамиятга ега бўлмаган низо ваунинг сабаби бошқа оила аъзоларининг ўзаро муносабатларидажиддий оқибатлар олиб келиши мумкин ва ҳоказо.Шундай екан жамики оилаларга хос бўлган низолар вауларнинг сабабларини ягона бир ўлчам ёки характеристика Билан кўрсатиб бериш масаласи ҳам мантиққа тўғри келмайдиганишдир. Лекин турли тоифадаги оилаларни ўрганиш, улар аъзоларинингўзаро муносабатларини таққослаш ва шу кабилар асосида айримнисбий хулосаларга, мулоҳазаларга келиш мумкинки, шу нисбийликданҳар бир одам ўзи учун нисбатан «тегишли» хулосаларчиқариб олиши лозим бўлади.
Шунинг учун, биз қуйидаоилавий муносабатлар, оиладаги низолар ҳақида фикр юритар эканмиз,уларнинг барча оилаларга мутлақ тегишли бўлишлигини(эканлигини) даъво қилолмаймиз. Қуйидагилар ҳам бизнинг нисбиймулоҳазаларимиздир.
Оилавий низолар турлари
1. Эр-хотин ўртасидаги.
2. Қайнона-келин ўртасидаги.
3. Қайнона-куёв ўртасидаги.
4. Овсинлар ўртасидаги.
5. Ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги.
Оилада юзага келиш эҳтимоли бўлган низо-жанжалларнингсабабларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш масалаларини ижобийҳал қилиш учун биринчи навбатда уларни кимлар ўртасида юзбераётганлигини фарқлаб олиш мақсадга мувофиқдир.Оилавий низоларда кимлар иштирок етаётганига кўра уларниқуйидагича асосий турларга ажратиш мумкин:

  • эр-хотин ўртасидаги низолар;

  • қайнона-келин ўртасидаги низолар;

  • қайнона-куёв ўртасидаги низолар;

  • овсинлар ўртасидаги низолар;

  • ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низолар.

Албатта, бу рўйхатни янада давом еттиравериш мумкин,лекин биз ҳозирча шу юқорида келтирилганлар билангина кифояланиб,оилавий ҳаётда рўй бериш эҳтимоли нисбатан юқорибўлган низоларнинг енг асосийси бўлмиш эр-хотин ўртасидагинизоларнинг айрим хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.Умуман оилада эр-хотин ўртасидаги низоларнинг юзага келишива ривожланиши тахминан қуйида келтирилган схемадагидекбўлиши мумкин.Схемадан кўриниб турибдики, ҳар қандай оилада эр-хотиннинг ўзаро муносабатларида низоли вазиятларнинг юзага келишимуқаррар. Лекин шу низоларнинг характери, уларнинг оқибатларигакўра турли оилалар ва улардаги оилавий муносабатларбир-бирларидан фарқланади. Шундай екан биз даставвал муваффақиятлива муваффақияциз оилаларда рўй берадиган низоларникўриб чиқайлик. Схемада кўриниб турганидек муваффақиятлиоилалардаги низолар бириктирувчи ва муваффақияциз оилалардагинизолар еса ажратувчи характерга ега. Шунинг учун ҳампсихологик адабиётларда низолар шартли равишда «конструктив»(«бириктирувчи») ва «деструктив» («ажратувчи») низоларга фарқланади.
Улар, ўзларининг юзага келишига асос бўлган муаммолар,бу муаммоларнинг ҳал етилиши, кечиниши, иштирокчилари,оқибатлари ва бошқаларнинг характерига кўра бир-бирлариданфарқланади.Бириктирувчи низоларнинг юзага келишига асос бўлганмуаммолар ва уларнинг ҳал қилиниши ҳам ернинг, ҳам хотиннинг,бутун оиланинг манфаатларига қаратилган бўлади. Агар улар ҳал этилса, бунинг оқибатида оиланинг умумий манфаатларига оидмуаммолар ўз йечимини топади. Бундай низоларга оиладаги тартиб, интизом, озодалик, оила буджетини юритиш, саранжомлик,тежамкорлик, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, бола тарбияси вабошқа шу каби тоифадаги низолар мисол бўла олади. Улар асосанэр-хотин ўртасидагина юзага келади, уларнинг иштирокчилари ҳамфақат эр-хотинларнинг ўзларигина ҳисобланадилар.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling