9-мавзу. Оилавий низолар ва унинг фарзанд тарбиясига таъсири режа


Download 215.06 Kb.
bet1/7
Sana23.10.2023
Hajmi215.06 Kb.
#1717673
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9 мавзу ОИЛАВИЙ НИЗОЛАР ВА УНИНГ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ТАъСИРИ


9-мавзу. ОИЛАВИЙ НИЗОЛАР ВА УНИНГ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ТАъСИРИ
РЕЖА:
9.1. Низо тушунчаси.
9.2. Оилавий низолар ва уларнинг турлари.
9.3. Оилавий низоларнинг фарзанд тарбиясига таъсири.
Таянч тушунчалар: низо, муаммо, оилавий низолар, эр-хотин низолари, қайнона-келин ўртасидаги низолар, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги низо.
9.1. Низо тушунчаси
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида низо тушунчаси қуйидагича талқин қилинади: “Низо – бу ўзаро келишмовчилик ёки қарама – қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабат; иҳтилоф, нифоқ”. Адоват, иҳтилоф, нифоқ туфайли ўзаро жанжаллар содир бўлади. Одамлар жанжал ҳақида ўйлаганларида душманлик, қўрқитиш, босқинчилик, тортишув каби нохушликларни назарда тутишади.
Низонинг келиб чиқиши ва тўқнашишнинг содир бўлиши бир бутун жараён бўлиб, бу жараён қуйидаги босқичларни ўз ичига олади (28-чизма).
Низонинг еттита функсионал оқибати маълум. Бу оқибатлар низони бошқаришнинг ижобий самара берганлигини ифодалайди. Масалан биринчи оқибат:
* низони ҳал қилишда ҳар иккала томон учун маъқул қарор қабул қилинишида намоён бўлади. Қарама – қарши томонлар низо ечимига тенг манфаат нуқтаи назаридан ёндашилганда мамнун қоладиган. Бундай оқибат ўз навбатида низо ечими бўйича қабул қилинадиган қарор тўсиқларини, яъни қарама – қарши томонларнинг бир – бирига бўлган:
*адоватни ;
* хусуматни;
* душманликни;
* адолатсиз каби ғаразли тўсиқларни юмшатишга ёки бутунлай йўқотишга имкон беради.
Функсионал оқибатнинг бошқа кўринишида қарама – қарши томонларнинг кўпроқ ҳамкорлик қилишга, ҳаттоки келгусида ҳам ўртада низо чиқмасликка бўлган мойилликлари намоён бўлади.
Агар низоларни бошқаришнинг самарали йўллари топилмаса, у ҳолда мақсадга эришишга халақит берувчи қуйидаги кўринишдаги дисфунксионал оқибатлар юзага келиши мумкин яъни:
- қониқмаганлик, мамнун бўлмаслик, норозилик;
- ёмон руҳий ҳолат;
- қўнимсизликнинг ошиши;
- меҳнат унумдорлигининг пасайиши;
- келажакда ҳамкорликнинг сусайиши;
- ўзининг гуруҳига кўпроқ садоқат ва бошқа гуруҳлар билан рақобатни суссайтириш;
- қарши томонни фақат “душман” деб гумонсираш, ўзининг мақсадини ижобий, қарши томоннинг мақсадини эса фақат “салбий” деб ўйлаш;
- ҳамкорликка чек қўйиш ва қарама – қарши томонлар билан низога чиқиш;
- ўзаро муносабат ва ҳамкорликни суссайтириб, адоватни, хусуматни кучайтириш;
- урғуни ўзгартириш: диққат эътиборни кўпроқ реал муаммони ечишга эмас, балки низо жараёнида “ғолиб” чиқишга қаратиш.

Download 215.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling