Оила психологияси
Download 360.17 Kb.
|
portal.guldu.uz-Оила психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАЙНОНА-КЕЛИН ЎРТАСИДАГИ НИЗОЛАР
3-савол баёни.
Бундай келишмовчиликлар учун замин бўлиб қуйидагилархизмат қилади. 1. Дунёқарашлар орасидаги мавжуд фарқнинг ҳисобга олинмаслиги. 2. Ёшларнинг бўш вақтини мустақил ташкил етиши, дўстлартанлашдаги мустақиллиги, ҳиссиёт соҳасидаги мустақиллиги,модага, бугунги кун талабига мос кийиниши, касб танлашдагимустақиллиги, умр йўлдоши танлашда мустақиллик учун отаоналарибилан баъзан кураш олиб боришнинг хуш келмаслиги. 3. Ота-оналар ичкиликка ружу қўйиши ёки ор-номуснийиғиштириб қўйиб, бузуқчилик қилиши. 4. Баъзи болаларни меҳнат қилишга ўргатилмаганлиги ва бунинг оқибатида енгил-елпи ҳаёт кечиришга ўрганиб қолиши. 5. Айрим ёшларнинг фарзандлик бурчини унутиб қўйишива ҳоказо. 6. Ота-оналарнинг психологик-педагогик билим савиялариетарли даражада эмаслиги натижасида юзага келадиган келишмовчиликлар. Ота-оналар ва болалар муносабатига оид юқоридаги кабикамчиликлар натижасида оиладан ҳаловат йўқолади, ўртагасовуқчилик тушади. Фарзандлик бурчини бажармаслик у ёқдатурсин, ҳатто, ичиб келиб, ота-онасига қўл кўтарадиганфарзандлар, ота-онасини шарманда қилаётган суюқоёқ фахшпарастларборлигига нима дейсиз? Баъзи ота-оналар болаларда 3, 6, 13—14 ёшларда муқаррарравишда бўлиб ўтадиган кризисларни билмайдилар. Бу ёшбосқичларида бола руҳиятида янги психологик қўшилмаларюзага келади. Бу еса уларнинг катталар, жумладан ота-оналарбилан бўлган муносабатларида кўзга ташланади. Буни сезмаганбаъзи ота-оналар «болам ниҳоятда қайсар, қулоқсиз бўлибқолди», деб ўйлайдилар ва шикоят қилишга тушадилар. Бунгақарши ўзларича чора-тадбирлар белгилашлари натижасида ота-онава бола бир-бирларини тушунолмай қоладилар. Боланинг ота-онаданбезиш ҳоллари кузатилади. ҚАЙНОНА-КЕЛИН ЎРТАСИДАГИ НИЗОЛАР Оилага янги тушган келинларнинг кўпчилиги юзага келадиганбаъзи қийинчиликларни осонлик билан йенгиб, келинликвазифаларини кўнгилдагидай еплаб кетадилар, қайноналаринирўзғор ташвишларидан халос қиладилар, тезда уларнинг меҳригасазовор бўладилар. Қайноналар ҳам бундай келинни «қизим»деб бағриларига оладилар, билмаганини ўргатадилар, қийналганидаёрдам берадилар, ҳаётий йўл-йўриқ кўрсатадилар. Уларга уй-рўзғор ишларида ва болалар тарбиясида яқин кўмакдошгаайланадилар. Бироқ ҳаётда қайнона-келин орасида турли тўқнашувларҳам содир бўлиб туради. Гап қайнона-келин ўртасидаборар екан, шуни айтиб ўтишимиз лозимки, бу масала азалазалданодамларнинг, инсониятнинг атоқли намояндаларинингдиққат эътиборида бўлиб келган муаммолардан биридир. Жумладан, ХIХ асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод этганшарқ мутафаккирларидан бири Аҳмад Дониш ўзининг «Наводирул-вақ » (Нодир воқеалар) номли китобда қайнона-келиннизолари ҳақида ёзар екан шундай дейди: «Қайнона-келиннизолари бундан олдинги оилаларда ҳам бўлган, ҳозир ҳам борва бундан кейин ҳам бўлади. Улар доимо уришаверадилар. Уларнима учун уришадилар? Чунки улар нима учун уришишаётганликлариниўзлари ҳам билмайдилар. Шунинг учун уришадилар». Демак бу ўринда қайнона-келин низолари, сабабларинианиқлаш, уларни бартараф етиш алоҳида аҳамиятга молик масалаеканлиги кўриниб турибди. Бундай келишмовчиликларни келтирибчиқарувчи сабаблардан айримларини кўриб чиқамиз. 1. Баъзи қизларда никоҳгача оилавий ҳаётга, қайнонага,қайнона-келин муносабатларига нисбатан салбий тасаввур шаклланганбўлади. Айниқса, ёшлар қайнонани олдиндан фақат салбийқиёфа сифатида тасаввур қиладилар. Кейин еса оила қуриб,тасаввуридаги эмас, балки ҳаётдаги қайнона билан яшайбошлайдилар. Оқибатда улар ўз тасаввуридаги қайнонага хосбўлган камчилик ва иллатларни ҳаётдаги қайнонадан ахтарабошлайдилар. Борини-ку топишлари аниқ, ҳатто йўғини ҳамтопишга ҳаракат қиладилар. Чунки тасаввурлари уларни алдаганинитан олишни истамайдилар.Ҳаётда камчиликсиз одам бўлган эмас, бўлмайди ҳам.Идеал қайнона, идеал келин ҳам бўлиши мумкин эмас.Келинлар ўзлари тушган янги оила аъзоларига илк таассуротасосида баҳо беришга ошиқмасликлари лозим. Акс ҳолда,пашшадан фил ясаш ҳам ҳеч гап эмас. Келинлар оғирбосиқ,сабр-тоқатли бўлишлари, иложи борича ўзлари тушганхонадон аъзоларининг яхши томонларини кўришга интилишлари, ери шу хонадон аъзоси еканлигини унутмаслиги лозим. Ана шундабу оила тинч-тотув бўлади. Зотан, келин бу хонадонга бешкунлик меҳмон эмас, балки бир умрлик аъзо бўлиб келганлигиниунутмаслиги керак. 2. Қайнона-келиннинг дунёқарашлари ва уй-рўзғортутишлари орасида келишмовчилик пайдо бўлади ва кескинлашади.Икки авлоднинг дунёқараши, ҳаётий тамойиллари ўртасидатафовут бўлиши табиий ҳолдир. Аммо аксарият ҳоллардақайнона-келинлар кўп жиҳатдан бир-бирининг акси бўладилар.Айрим ҳолларда еса қайнона-келин андишани йиғиштириб қўйиб,ҳар бирлари ўз гапларини ўтказишга ҳаракат қиладилар. Бундайкелишмовчиликларнинг олдини олиш учун катталар ёшларникийиниши, соч турмаклаши, ёқтирган куй ва ашулаларини тинглашива шу каби бошқа масалаларда уларни ўз ҳолига қўйишларилозим. Ёшлар ҳам ўз навбатида иложи борича ота-оналаринитушунишга интилишлари, уларни ғашига тегадиган ноўринқилиқ ва одатлардан қайнонага хуш келмайдиган салбий «ҳоюҳаваслардан» ўзларини тийишлари керак. 3. Баъзи келинлар келинлик ва оналик вазифаларини бажаришгатайёр бўлмайдилар.Шундай келинлар бўладики, улар на овқат пиширишни, на кир ювишни, на катталар билан муомала қилишни биладилар.Келин келинлигининг биринчи куниданоқ ҳамма нарсани кераклигича билиши ва катта тажрибага ега бўлган қайнонаси даражасидатуриши жуда қийин. У даражада билмаса ҳам майли-я,лекин билишни истамаса қийин. Шунинг учун никоҳгача оналарқизларига ош-овқат пиширишни, мева-сабзавотлардан қишгашарбат, тузлама, мурабболар тайёрлашни, уй-жойни саранмжонсаришта тутишни, дид билан меҳмон кутишни, тежамкорликни,оила буджетини иқтисод қилишни, уй анжомлари, жиҳозларидан асрабавайлаб фойдаланишни ва шу каби уй-рўзғор ишлариниўргатишга алоҳида эътибор беришлари зарур. Чунки ел орасида«қиз бировнинг хасми, бошқа оилага тушиши бор» деган ҳикматбор. Шунга қараб қизларни пухта тайёрлаш керак.Қайноналар ҳам келинлардан ҳадеб камчилик ва қусур ахтармасдан,уни ўз фарзандидай кўриб, билмаганини сабр-тоқатбилан ўргатиб бориши лозим. Камчиликларини юзига солавермасдан,яхши томонларини гапириб туришлари керак. Яхшисўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади. Қайноналаркелинларида ҳосил қилинган кўникма ва малакаларнинг ўз ўғлиучун ва келажакда ўз набиралари учун хизмат қилишини эсдатутишлари керак. 4. Айрим ҳолларда қайнона-келин болалар тарбияси масаласидакелиша олмай қоладилар. Айрим оилаларда болалар ё бобобувиларёки ота-оналар томонидан меъёридан ортиқчаеркалатиб юборилади. Натижада, ота-оналар билан бобо-бувиларўртасида «болага ким тарбия бериши керак» деган масаладакелишмовчилик келиб чиқади. Аслида улар ҳам, булар ҳам болаларникелажакда яхши кишилар бўлиб етишишини истайдилар,танлаган йўллари еса турлича, бироқ улар бир битимга келиб олишмасабола тарбиясининг ҳолига вой деяверинг. Бунинг учунулар боладан ҳали жойда бир муросага, якдил қарорга келиболишлари лозим. Ана шунда бобо-бувилар ҳам, ота-оналар ҳамаҳиллик билан бола тарбияси борасида ўзаро мос чора-тарбирларнибелгилаб олишлари лозим. Бунда бола қандай муҳит вашарт-шароитда, даврда ўсаётганини, мижози турини ҳисобгаолиш зарур. 5. Баъзан катта хонадонда овсинлар қайнона илтифотини қозонишйўлида бир-бириларидан рашк қилишлари асосида келишмовчиликларкелиб чиқади.Оилада икки ва ундан ортиқ келин бўлса, қайнона уларнингҳаммасига бир хилда қарай олмаслиги табиий ҳолдир. Келинлардан биронтаси қайнонанинг дидига яқинроқ, баъзиси узоқроқ бўлади.Аёллар ўта руҳий сезгирликлари туфайли буни тезда сезадилар.Натижада «ўгай» келин билан қайнона ўртасида келишмовчиликбошланади. Бундай ҳолнинг олдини олиш ва овсинлар орасигасовуқчилик туширмаслик учун қайнона ўз келинларигамумкин қадар бир хилда муносабатда бўлиши (аммо бу йердаҳар бир келиннниг муомаласи, муносабатини, қайнонага бўлганмеҳрини ҳисобга олиш инкор етилмайди) рашк қилишларига имконяратиб қўйишдан еҳтиёт бўлишлари керак. Бу ўринда шахсанкелинлардан ҳам ақл-идрок, мулоҳазалилик ва сабр-тоқат талабқилинади. 6. Баъзи ҳолларда қайнона-келиннинг ёш хусусиятларини,қизиқишини, орзу-ҳавасларини, ишлаши ёки ўқишини ҳисобга олмайди.Қайноналар орасида умр бўйи уй бекаси бўлганлари ҳамбор. Улар ишлаш билан уй-рўзғор ишларини баровар олиб боришниўз бошидан ўтказмаган. Ана шундай қайноналар ёшлигидаўзларини рисоладагидай келин бўлганман деб биладилар,Қайнота-қайноналарини қандай иззат қилганликларини «уларнингсояларига кўрпача солганларини» (ростми-ёлғонми, барибир)тез-тез еслашни яхши кўрадилар ва келинларининг ҳам «ўзларидай» бўлишини истайдилар. Баъзан еса уни ўғли орқали очиқданочиқ талаб қиладилар. Бунга келинларининг имкони борми,йўқми, ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Бундай қайноналар «эҳтиёжини» қондириш имкониятига ега бўлмаган келинлар уларнингғазабига учрайдилар. Келини ҳақида бўлар-бўлмас гапларниўғилларининг қулоғига қуядилар. «Ўғлимга айтиб сениқўйдириб юбормасам, юрган еканман», дея дўқ-пўписақиладилар. Баъзи ҳолларда мақсадларига еришадилар ҳам. Бундайқайноналар ўғиллари, набиралари бахтидан кўра ўз ҳузур-ҳаловатлариникўпроқ ўйлайдилар. Бунинг олдини олиш учун ўғилданғоят тадбиркорлик талаб қилинади. 7. Айрим келинларнинг янги оилага мослашиши қийин бўлади,оқибатда, қайнона-келин орасида келишмовчиликлар келибчиқади.Ҳар бир оиланинг ўзига хос муҳити, қонун-қоидалари,анъаналари, атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга берадиганбаҳо мезонлари, ҳатто фақат шу хонадон аъзолари тушунадиган,шартли равишда қабул қилинган сўз, иборалари бўлади.Янги тушган келин ўзи билан ўз туғилиб ўсган уйинингмуҳитини, одат-кўникмаларини ҳам олиб келади. Шунинг учунҳам айрим ҳолларда келин билан қайнонанинг оилавий муҳитларимос келмай қолади. Ота-оналар иқтисодий, моддий, ижтимоий савияси орасидагитафовут ҳам аксарият келин-куёв орасидаги муносабатларникескинлашувига таъсир қилиши мумкин.Бунда иқтисодий омил шу билан ифодаланадики, келин янги тушган хонадонда қизлик хонадонидаги иқтисодий мўл-кўлчиликникўрмасдан, ўз турмушидан совиши мумкин.Шунинг учун ҳам донолар «Қиз берсанг ўзингдан бирпоғона баландга бер, сенинг хонадонингда кўрмаганини янги хонадонида кўриб, янги хонадонга кўникиши осон кечади.Қиз олсанг ўзингдан бир поғона пастдан ол. Шунда келинўз уйида кўрмаган мўл-кўлчиликни сенинг хонадонингдакўриб, бу муҳитга тез кўникади» деганлар.Маданий ижтимоий омил. Куёв маълумотли, маданиятлиоиладан бўлиб, келин аксинча деҳҳон, ишчи ёки савдогароиладан бўлса ёки эр-хотиндан бири шаҳардан, иккинчисиқишлоқдан бўлса бу ижтимоий-маданий тафовутлар ҳам эр-хотинўртасидаги ихтилофларни келтириб чиқариши мумкин. Келинкуёвларижтимоий келиб чиқишида ҳам, иқтисодий таъминланганликдаҳам бир-бирига муштарак бўлишлари мақсадга мувофиқдир.Борди-ю келин бошқа миллатга мансуб бўлса, унинг янги оилага мослашиши янада қийин бўлади. Масалан, ўзбек халқидакекириш тўйганлик — шукроналик белгиси ҳисобланиб келган.Рус халқида еса бу одат ўта одобсизлик ҳисобланади. Шусабабли янги оилага мослашиш ҳам осонликча кечавермайди.Бунинг устига келин учун бу оила янги, айни пайтда «бегона»дек туюлади.Келиннинг янги оилага мослашиши унинг мижози турига ҳамбоғлиқ. Масалан, кўпроқ холерик мижозга мансуб бўлганлартез мослашадилар. Бироқ йенгилроқ, тезроқ ва андишасиз келинларниянги оилага мослашиши қийинроқ кечади.Янги шароитга осон мослашадиган ҳамда уни осонгинаўзлаштиришга тайёр бўлганлар сангвиник мижоздир. Флегматик мижоз еса вазмин, оғир карвон бўлгани учунянги оила шароитига секинлик билан мослашади. Бир мослашиболганидан кейин еса уни ўзгартиришни сира-сира истамайди, унча-мунча гап-сўзга парво қилмайди. Меланхолик мижозларҳам шунга яқин. Аммо сал нарсадан уларнинг руҳи тушибкетади, бўлар-бўлмасга хафа бўлаверади. Руҳий жиҳатдан есаниҳоятда сезгир бўлишади.Ҳар бир мижоз турининг юқорида берилган қисқача шартлихарактеристикасини, уларнинг ўзига хос хусусиятларини билиб олганқайнона-келинларнинг тил топишиб кетишлари осон кўчади.Баъзи қайноналар ўғлини келинидан қизғанади ва оқибатдакелини билан келишолмасдан қолади. Бундай низолар, одатдакамфарзанд ёки ёлғиз ўғил отасиз оилада ўсган тақдирдакўпроқ учрайди. Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling