Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet44/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

2-савол баёни.
Бундай низоларнинг муваффақиятли ҳал етилишида эр-хотинларнингбир-бирларини янада яқинроқ билиб, тушуниб, бир-бирларинингсалбий ва ижобий хусусиятларини ўрганиб бориш, бир-бирларигамослашиш, муаммоларни ҳал етиш борасида ҳамкорликқилиш каби оилавий ҳаёт мустаҳкамлигини таъминлашга хизматқилувчи жараёнлар амалга ошади. Бошқача қилиб айтганда,бундай низолар «эр-хотиннниг уруши — дока рўмолнинг қуриши» каби низолар тоифасига киради. «Дока рўмолнинг қуриши»эр-хотин ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради.
Ажратувчи низоларда уларнинг юзага келишига асос бўлганмуаммо ва унинг йечими эр-хотинлардан бирининг манфаатигақаратилган бўлади. Бундай низоларда бир томон манфаатининг ҳал этилиши кўпинча, иккинчи томон манфаатининг бой берилишиҳисобига амалга ошади. Масалан, ерни ёки хотиннишахсан ўзи учун бирон нима харид қилиши, ернинг ёки хотиннингиши туфайли, ўзбек оиласи учун характерли бўлган низоларданбўлмиш ер ёки хотиннинг қариндош-уруғлари билан бўладиган муносабатлар туфайли юзага келадиган низолар шуларжумласига киради. Бундай низоларнинг ҳал қилиниши, яъни биртомон манфаатларининг қондирилиши кўпчилик ҳолатлардаиккинчи томон манфаатларининг бой берилиши ҳисобига амалгаошади. Бундай вазиятларда манфаати бой берилган томонданорозилик, еътироз сақланиб қолади ва бу кейинчалик янакучайиб навбатдаги низони юзага келишига асос бўлиб хизматқилиши мумкин.
Ажратувчи низоларда, низо ҳал етилгани билан,низоли вазият сақланиб қолаверади.Шунингдек, ажратувчи низолар уларни юзага келтиргансабаблар бевосита эр-хотинларнинг ўзаро муносабатлари доирасиданташқаридаги омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Уларнингсабабчилари ва иштирокчилари ҳам баъзан эр-хотиндан ташқариучинчи одам бўлиши мумкин, уларнинг ҳал етилиши ҳам ерхотинларнинг ўзларигагина эмас, балки шу учинчи (бошқа)одамга боғлиқ бўлади. Буларнинг оқибатида низоларни янадакучайиши, сонининг ортиши кузатиладиАжратувчи низолар, аксарият ҳолларда «чегараланмаган»низолар бўлиб, ўз характери, иштирокчилари, ҳал етилиши ва оқибатларигакўра эр-хотин муносабатлари доирасидан четга чиқади.Бундай эр-хотин низоларига оиланинг бошқа аъзолари:қайнона, қайнсингил, овсинлар ва бошқалар ҳам аралашади.
Ижтимоий психологияда гап, сўз, низо ҳақидаги маълумотбир оғиздан чиқиб, кишиларнинг кенг томонига қараб ҳаракатланабошлайди. Унинг кўлами маълумот манбайидан узоқлашиб,ундан хабардор бўлган ва унга жалб етилган иштирокчиларсони ортиб борган сари кенгайиб бораверади.Ер ёки хотин бир-бирлари билан уришиб қолганларидан сўнгбу ҳақда учинчи бир одамга гапирадиган бўлса, имкон қадаршу низода ўзини айбсиз, ҳақ қилиб кўрсатишга, шу учинчиодамни унинг манфаатларини ҳимоя қилишига оғдириб олишмақсадида бир ёқлама гапиради. Бунда субйект фойдаланадигангап-сўзлар, оҳанг, имо-ишора, мимика, урғу вабошқалар деярли барча вербал ва новербал воситалар рўй берибўтган ҳодиса (низо-жанжал)нинг асл ҳолатига қараганда бўрттириброқидрок етилишини таъминлайди.
Низо ҳақида қанчалик кўподамга гапириб бераверилган сайин, у аянчли тус олган ҳолдаавж олиб бораверади ва оқибатда фожиали натижаларга ҳам олиб келишимумкинШундай екан, оилавий ҳаётда рўй бериши мумкинбўлган низоларга бирдек салбий жиҳатдан қарайвериш ҳам, ёкиуларни бирдек оқлаш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Ёшларимизоилавий ҳаётда рўй берадиган бириктирувчи низоларга тайёрбўлишлари, уларни бириктирувчилик, эр-хотинни бир-бирларигамослашувларига, уларнинг ўзаро муносабатларининг ривожланишинитаъминловчи, уларнинг ҳар иккаловининг ҳам, яъни«биз»нинг манфаатига қаратилган низоларнинг бириктирувчанликимкониятларидан самарали фойдаланишга, уларни салбий оқибатларгаолиб келувчи низоларга айлантириб юбормасликка ўрганишларилозим.
Албатта ажратувчи «мен» характеридаги «чегараланмаган» низоларни олдини олиш, унинг оқибатларидан воқифбўлишлари ҳам мақсадга мувофиқ.Схемада кўриниб турганидек эр-хотиннинг ўзаро муносабатларидаюзага келадиган конструктив низолар аксарият ҳоллардаэр-хотин ўртасида юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликларнинг ҳал етилиши, уларнинг ўртасида ҳамкорликнингюзага келиши ва охир-оқибат эр-хотин муносабатларинигмустаҳкамланишига олиб боради.Ажратувчи низоларда юқорида айтиб ўтганимиздек, бир низонингҳал етилиши (яъни эр-хотинлардан бирининг манфаатинингқондирилиши) навбатдаги низонинг юзага келишига асос яратарекан, ўз навбатида бундай «мен» характеридаги, «чегараланмаган» низолар туфайли эр-хотин муносабатларида низолар «эсколацияси» шаклланиб қолади ва оилавий ҳаёт эр-хотин учун«узлуксиз жанг майдони»га айланиб қолади.
Бундай низоли муҳитнафақат шу оиладаги эр-хотиннинг руҳий оламига, уларнингасаби, соғлиғи, ижтимоий ҳолатигагина эмас, балки шу оилалардадунёга келиб шундай муҳитда тарбияланаётган фарзандларнингруҳий оламига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Бундай оилалардаҳукм сурган низоли вазият, доимий жанжаллар меҳр-оқибатизлик,ўз асоратини фақат шу оилаларнинг ўзидагина қолдирмай,балки шу оила фарзандлари томонидан тузилажак кейинги авлодоилаларига ҳам ўз асоратини олиб ўтиши мумкин.
Эр-хотин муносабатларида низоларнинг ривожланиш йўлитасвири берилган схемадан кўриниб турибдики, янги юзага келганоилаларда эр-хотин муносабатларининг у ёки бу тарзда ривожланишиоқибатида шартли равишда тўрт хил оилалар шаклланибборади. Булар: ўзаро муносабатлари мустаҳкамланган оилалар;муносабатлари вақтинча мустаҳкамланган оилалар; янги низоларюзага келиб ва такрорланиб турадиган (низоли) оилалар; ваниҳоят муносабатлар узил-кесил бузилиб ажралишиб кетган оилалар.Буларнинг орасида энг мақбули — 1-тоифа оилалар. Ёшларимизнингҳар бири шундай мустаҳкам оила қуришга интилишларилозим. 2-тоифа оилалар муносабатлари вақтинча мустаҳкамланганоилалар. Бундай оилаларда бўлиб ўтган низолардан сўнг эр-хотинлар ўз вақтида бўлиб ўтган низолар, зиддиятлардантўғри хулоса чиқаришиб, ўз хатоларини вақтида англаб етиб,бир-бирларини тушунишга ҳаракат қилсалар, уларда ҳам ўзароҳамкорлик юзага келиши мумкин.
Агарда қулай шарт-шароитларюзага келмаса, эр-хотинлар ўз хатоларини тушуниб етиш вауларни тузатиш борасида йетарлича билим, тажрибага эгабўлмасалар, ёки бу хатоларни бартараф қилишни хоҳламасалар,шунингдек, уларнинг катта ёшдаги қариндош-уруғлари,яқинлари ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққанҳолда, ёшларга умумий йўл-йўриқлар, маслаҳатлар бермасалар,ва аксинча ёш оила ҳаётига ноўрин аралашгудекбўлсалар (афсуски бундай ҳолатлар ўзбек оилаларида тез-тезучраб туради), бундай ҳолларда вақтинчалик эришилганзўриқишларнинг пасайиши кейинчалик яна янги низоларнингюзага келиши билан авж олиб кетиши мумкин.Учинчи тоифа оилалар низодан кейинги вазият характеригакўра: «низолар қисман ҳал қилинадиган зўриқишларнингкучайиши янги низонинг юзага келиши _ улар яна қисманҳал қилиниши» занжиридаги оилалар бу тўрт тур оилалар ичида энг характерлиси ва жиддий эътибор талаб қилинадиганидир. Чункиайрим оилалар (4-тоифа) эр-хотин муносабатлари ёмонлиги, низоларчуқурлашуви, зўриқишлар кескинлашуви (ҳатто айрим ҳоллардаарзимаган нарсалар) туфайли бузилиб кетиши мумкин.
Албатта, ажралиш ҳодисаси бу никоҳ оила муносабатлари учунаянчли. Айниқса, бундай ҳолларда оилада фарзандлар бўлса,улар отасиз ёки онасиз қолишади. Ажралишдан сўнг ҳар иккитомоннинг ижтимоий аҳволи кескинлашади. Лекин биринчимаротаба оиласи бузилган одам келгуси сафар ўз хатоларини тузатиши,балким кейинчалик «ўз тенгини топиб» бахтли ҳаёткечириб кетиши ҳам мумкиндир.Бироқ 3-тоифа оилаларнинг ўзбек етноси учун характерлияна бир жиҳати шуки, ўзбекларда, шунингдек, тожик, қирғиз,қозоқларда ҳам оилаларнинг бузилиб кетиш ҳолларига бошқа,йевропа халқларида бўлганига нисбатан салбий муносабатлардабўлиш анъаналари кучли.
Яъни ажралиш жамоатчилик фикригакўра қораланади. Бунинг устига ўзбек оилаларида қариндош - уруғчилик никоҳлари бошқа қардош миллатлар оилаларига қарагандакўпроқ учрайди. Мабодо бундай оилаларда эр-хотин муносабатлари кутилган тарзда ривожланмаса, яъни улар низожанжалли,бир-бирларини тушунмайдиган, бир-бирларига мос тушмайдиган,психологик қовуша олмайдиган бўлсалар ҳам «оилабузилмасин», «қариндош-уруғчилик узилмасин» қабилида иштутиб, қандай қилиб бўлмасин оилаларни сақлаб қолишга ҳаракатқилинади.
Ҳозирги вақтда никоҳ-оила муносабатлари заминида юзагакеладиган нохуш ҳодисалар, ҳар хил асаб бузилишлар касалликларнингкелиб чиқиши, ҳар хил жиноятлар, қотилликлар, ўз жонигақасд қилиш, хиёнат, болалар тарбиясининг бузилиши ва шу кабиқатор кўнгилсизликларнинг аксарияти шу 3-тоифа оилаларига тўғрикелади.
Шунинг учун ҳам нафақат ёшларимиз балки фаолиятибевосита никоҳ-оила муаммолари билан боғлиқ бўлган мутасаддиходимлар, маҳалла, ҳокимият вакиллари, катта ёшдагиларҳам ҳозирги замон оиласининг ижтимоий психологик хусуиятлари, эр-хотин низолари, оилавий низолар психологияси ҳақида тегишлимаълумотларга ега бўлишлари мақсадга мувофиқдир.Ёшларимиз еса эр-хотин низоларини жиддий, аянчли оқибатларгаолиб келувчи: ажратувчи «мен» характеридаги «чегараланмаган» турларидан огоҳ бўлиши, ўз ҳаётларида шу тоифа низоларнингюзага келтирмаслик, уларнинг олдини олиш ва бартарафетиш борасида зарур бўлган билим ва маълумотларга эгабўлишлари лозим.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling