Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet2/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

КИРИШ


Оила – ижтимоий институтларнинг энг қадимгисидир. Инсоният бошидан кечирган тарихий даврларнинг қанчалик турфа ва мураккаб бўлишига қарамай, айниқса, ХIХ ва ХХ асрларда рўй берган буюк ўзгаришлар ва ислоҳотларга дош бера олган ушбу маскан ўз тизими, таркиби ва жамият олдида турган мажбуриятларини бажариши нуқтаи назаридан соғ омон сақланиб қолган тузилмадир. Оилани инсонлар ташкил этгани ва ундаги ҳаёт-мамотни улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ташкил қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, уни соф психологик жараёнлар маскани ҳам деб аташ мумкин.


Оила – жамиятнинг ажралмас бўлаги. Бирор бир халқ, миллат ёки жамият йўқки, у ўзининг ривожланиш тарихида ва тараққиёт истиқболини белгилашда оила ва унинг атрофидаги муаммоларни, қадриятларини инобатга олмаган бўлса. Ҳар қандай истиқбол оиланинг манфаатларидан айро тасаввур қилинмайди. Зеро, ҳар бир инсон учун оила – бу умрнинг бошланиши, барча нарсаларнинг муқаддимасидир. Қолаверса, ҳар бир инсон ўз бахти ва саодатини энг аввало оиласи билан боғлайди, яъни, ўз уйи, оиласида бахтли бўлган инсонгина ўзини тўлақонли баҳтиёр ҳис этади.
Мамлакатимизда барча аҳолининг 97 фоизи оилаларга бирлашиб яшайди, қолган уч фоизи – яъни, ёлғиз қолган кексалар, ота-онадан етим бўлиб қолган ва Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётганлар, бошқа юртдан келиб вақтинчалик Ўзбекистонда истиқомат қилаётганлар ҳам оила аъзолари, яқинлари, юртдошлари, турли давлат ва нодавлат ташкилотларидаги инсонпарвар одамларнинг меҳридан дариғ эмас. Шу маънода оила – инсон ўз бахти ва саодати, орзу-ҳаваслари, мақсад-муддаоларини муштарак қилган, ўзини инсон сифатида идрок этиб ҳаёт нашидасини сурадиган муқаддас макондир.


Тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, оилавий муносабатлар маданияти шарқ халқларида жуда қадимдан ривожланган ижтимоий воқелик эканлигини кўрсатади. Қадимги халқлардан қолган асори-атиқаларда, муқаддас диний манбаларда, ўзбек халқининг оғзаки ижоди дурдоналарида, шарқнинг буюк мутафаккирларининг асарларида шарқ халқлари, хусусан ўзбек халқига хос оилавий шахслараро муносабатларда намоён бўладиган одоб-ахлоқ қоидалари, меъёрлари, инсоний фазилатлар ифодаси тўғрисида қимматли маълумотларни учратиш мумкин. Манбаларда оиласиз инсоний ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслик, баркамол фарзанд тарбияси, ундаги эр-хотин ва ўзаро муносабатлар маданияти, бахтли ва фаровон турмуш кечириш йўллари, ҳаётий мисоллар ёрдами билан ҳикматлар ва насиҳатлар кўринишида баён этилган.
Оилавий турмуш билан жамият тараққиётининг доимий муштараклиги туфайли жамият тараққиётининг барча даврларида ҳам оилавий муаммолар унинг илғор вакиллари диққат-эътиборида бўлган. Оилавий ҳаёт жамият тараққиётида ва фарзандларнинг камолотида учун шу қадар муҳимки, худди шу боис уни бирор сония ҳам диққат-эътибордан четда қолдириб бўлмайди.
Давлатимиз томонидан ҳозирги даврда ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратаётганлиги бежиз эмас, албатта "Оилага эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш бугунги кунимиз учун ва эртанги истиқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор".
Жумладан, 1994 йил бутун дунё жамоатчилиги ва халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан "Халқаро оила йили" деб эълон қилиниши, 1998 йил Республикамизда "Оила йили" деб белгиланиши ва буларнинг узвий давоми сифатида 1999 йил "Аёллар йили", 2000 йил "Соғлом авлод йили", 2001 йил "Оналар ва болалар йили", 2002 йил "Қарияларни қадрлаш йили", 2003 йил "Обод маҳалла йили" ва 2004 йил "Меҳр ва мурувват" йили деб номланиши бунинг ёрқин далилидир. 2011 йил 8 декабр кунида ҳам бежиз кириб келаётган 2012 йилни “Мустаҳкам оила” йили деб эълон қилинмади. Бу эса ҳар бир педагог-тарбиячини ўсиб келаётган ёш авлоднинг онигида мустаҳкам оила ҳақида тушунча ҳосил қилиши, унинг педагогик-психологик, маънавий-аҳлоқий жиҳатларини тушунтириши, уларда оила муқаддаслиги тушунчасини шакллантириши зарур.
Ана шундай халқаро аҳамиятга молик тадбирларнинг кун тартибида туриши оила ҳаёти, ундаги шахслараро муносабатлар мустаҳкамлиги ва унинг фаровонлиги каби масалалар ижтимоий психологиянинг асосий категорияси ва шахслараро муносабатнинг асоси сифатида ниҳоятда долзарб муаммо эканлигидан далолат беради.
"Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла, юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради". Кўриниб турибдики, оилавий ҳаёт масалалари ҳозирги давр фани тадқиқот йўналишининг устувор соҳаларидан бирига айланиб бормоқда. Республикамизда "Оила" илмий-амалий марказининг ташкил этилиши ҳамда ҳукумат томонидан "Оила кодекси" (1998) қабул қилиниши бугунги кунда оилаларнинг мустаҳкам ва барқарорлигини сақлаш учун қилинаётган муҳим амалий ишлардан ҳисобланади.
Афсуски, оила-никоҳ муносабатларининг ҳозирги даврга келиб заифлашиб бораётганлиги дунёнинг деярли кўпчилик мамлакатларида: Америка Қўшма штатлари, Англия, Франция, Германия, Болтиқ бўйи давлатлари, Россия ва бошқа қатор давлатларда яққол намоён бўлмоқда ўзбек оилалари ҳаётида оила-никоҳ муносабатларининг заифлашуви ва унинг бузилишлари юқорида қайд этилган давлатлардагига қараганда анча кам бўлса-да, афсуски ажралишнинг асоратлари оила аъзолари ва қариндош-уруғлар ўртасида ниҳоятда аянчли оқибатлар, нохуш ҳолат ва ҳодисалар келтириб чиқараётганлиги кузатилмоқда. Демак, оилаларнинг бузилиши ва унинг оқибатида юзага келадиган турли хилдаги асоратлар ижтимоий психология ва этнопсихология фанларининг тадқиқот предмети сифатида кенг ўрганишни тақозо этади.
Ўзбекистон психологлари томонидан ўзбек оилаларига хос муаммоларни ўрганиш юзасидан бир қатор муваффақиятли илмий изланишлар олиб борилган. Ана шу илмий ишларда оила-никоҳ муносабатлари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ўзбек оилаларидаги миллий ўзига хослик, ундаги низолар ва уларни келтириб чиқарувчи муҳим сабаблар, ажралишлар ва уларнинг салбий асоратлари каби бирқатор масалалар ҳар томонлама ўрганилиб таҳлил қилинган .
Мамлакатимизда барча аҳолининг 97 фоизи оилаларга бирлашиб яшайди, қолган уч фоизи – яъни, ёлғиз қолган кексалар, ота-онадан етим бўлиб қолган ва Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётганлар, бошқа юртдан келиб вақтинчалик Ўзбекистонда истиқомат қилаётганлар ҳам оила аъзолари, яқинлари, юртдошлари, турли давлат ва нодавлат ташкилотларидаги инсонпарвар одамларнинг меҳридан дариғ эмас. Шу маънода оила – инсон ўз бахти ва саодати, орзу-ҳаваслари, мақсад-муддаоларини муштарак қилган, ўзини инсон сифатида идрок этиб ҳаёт нашидасини сурадиган муқаддас макондир.



Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling