Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet4/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

2-саволнинг баёни
Оила психологиясини бошқа фанлар билан алоқаси
Оила кичик гуруҳ сифатида, эмоционал муносабатлар тизимининг аҳамиятлиги бўйича ва ижтимоий институт сифатида шахс психологияси, фанда ижтимоий психология фанида ва социология фанида ҳам ўрганилади. Бола ва ота-она муносабатлари, тарбия стили, боланинг оилада ривожланиши ёш даврлари ва Оила психологияси нинг асосий ўрганиш предмети ҳисобланади. Оилавий низолар конфликтология фанида жуда чуқур таҳлил қилинган ва тизимлаштирилган. Оила барбод бўлиши психологик жароҳотларни, оилавий ролларни патологиясини келтириб чиқариши клиник-психологларни ва психотерапевтларни диққатини ўзига тортади. Шу билан бирга яқин бўлган психология фанлари билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Лекин шу билан бирга психологиянинг бир-бирига яқин фанлардаги умумий қизиқишлар билан бирга фарқ қилувчи хусусиятлари ҳам кўринади. Агар социологлар ва ижтимоий психологлар гуруҳларни (катта ва кичик) ўргансалар, оила психологияси эса шундай ғаройиб бир бутун вужудга келган – оилага кирувчи индивидларни ўрганади. Бунга оиланинг ўз аъзоларини ривожланишига таъсирини ва индивиднинг оила ривожига ва мавжудлигига таъсирини ўрганиш киради.
Оила ичидаги ўзаро алоқалар бошқа ҳар қандай гуруҳ ичидаги ўзаро алоқаларга қараганда бошқача бўлиб – у қариндошлик ришталари билан боғлангандир. Эр-хотин ўзаро муносабати таҳлил қилинар экан, социологлар диққат марказида никоҳ тенденциялари, ажралишлар, оила сиёсати таҳлили турса, оила психологлари эса, нима сабабдан одамлар бир-бирларини ёқтириб қолишади, қандай қилиб бир-бирлари билан келишиб, мослашиб яшаб кетишади дэган муаммоларни тадқиқ қилиш туради. Индивиднинг шахсий ҳаёти социал психологга қараганда оила психологини кўпроқ қизиқтиради. Шахсни тадқиқ қилувчи психологлар ўз диққатларини индивидларнинг фарқалари ва уларнинг ички индивидуал механизмлари эса оила тизимида пайдо бўлган ва ўсиб ривожланаётган индивидга ўз диққатларини тўплайдилар.
Булардан ташқари оила психологияси психология фанининг тадқиқот методларидан фойдаланади. Кузатиш, сухбат, интервью,анкета,тест методлари оила психологиясида ҳам унумли фойдаланилади.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling