Оила психологияси
Download 360.17 Kb.
|
portal.guldu.uz-Оила психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу юзасидан саволлар
- Асосий саволлар: 1.
3-саволнинг баёни. Маълумки, ислом динининг муқаддас манбаларидан бўлмиш Қуръон ва Ҳадисларда ҳам одоб-ахлоқ, аёлларнинг
Турмушдаги ўрни ва вазифалари, эр ва хотин ўртасидаги муносабатдар, болалар тарбияси, оила юритиш, никоҳ ва муҳаббат масалаларида кенг ўрин берилган.Қуйтда ҳадислар тўпламидан бир неча мисоллар келтирамиз:”Тангри наздида бандаларнинг энг яхшиси ўз аҳли-аёлига фойдаси кўп тегадиган кишидир”(18-ҳадис), “Одамлар ичида хотин кишига нисбатан одамларнинг ҳақлироғи-бу унинг онасидир” (34-ҳадис), “Фарзандларингизни иззат-икром қилиш билан бирга ахлоқ-одобини ҳам яхшилангиз”(38-ҳадис), “Қачонки эр ўз хотинига ва хотин ўз эрига қарашса, Тангри ҳам уларга раҳмат назари билан қарайди, борди-ю кафтини кафтига қўйса, бармоқлари орасидан гуноҳлари дув-дув тўкилади” (44-ҳадис) Сизларнинг ҳар бирингиз бамисоли чўпондирсизлар ва ўз қўл остингиздагиларга масъулдирсизлар, Подшоҳ ўз фуқороларига, эр ўз аҳли аёлига, хотин эрининг уйига, ходим ўз хўжаси молига, фарзанд ўз отаси мулкига масъулдир. Демак ҳар бирларингиз масъулдирсизлар” (116-ҳадис), “Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан буюкроқ мерос баролмайди” !136-ҳадис) Келтирилган намуналардан кўринадики, демак диний манбаларда ҳам оиланинг муқаддас эканлиги, эркак ва аёлларнинг оила олдидаги бурч ва масъулиятлари, ота-онанинг бола ва ўз навбатида фарзанднинг ота-онаси олдидаги вазифалари, эрнинг хотинига ҳурмат ва эъзози муқаддас қадриятлар сифатида қаралган. Мавзу юзасидан саволлар: 1.“Авесто”да оила хусусида қандай фикрлар билдирилган? 2.Буюк шарқ мутафаккирларнинг оила хусусидаги қандай қарашлар билдиришган ва фикрларидан мисоллар келтиринг. 3.Исломда оилавий муносабат масалаларига қандай эътибор берилган? 3-МАВЗУ: оила ва никоҳ институтининг ривожланиш тарихиАсосий саволлар: 1.Инсоният тарихида оила ва никоҳ институтининг ривожланиши тарихи. 2.Оилавий муносабатларнинг янгича анъаналари. 3.Оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни. Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling