Оила психологияси
Оила психологияси ўқув предмети сифатида: актуал муаммоллар
Download 360.17 Kb.
|
portal.guldu.uz-Оила психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-саволнинг баёни Психологик билимлар тизимида оила психологиясининг тутган
Оила психологияси ўқув предмети сифатида: актуал муаммоллар
Инсоннинг, одамзоднинг тирик мавжудод сифатида мавжудлиги турли хил эҳтиёжларни амалга оширишни талаб қилади. Улардан баъзиларини вояга етмаган одам томонидан мустақил қондирилса, баъзиларига эса фақатгина ким биландир биргаликда эришиш, амалга ошириш мумкин. Агар никоҳ жорий пайдо бўлган пайтдан бошлаб (эркак ва аёлнинг бирлашганидан) иқтисодий, хўжалик, авлод қолдириш, тарбиявий функциялар аҳамиятли бўлган бўлса, ҳозирги даврга келиб ҳамма жойда оиланинг психотерапевтик ва эмоционал (ҳиссий) қўллаб-қувватлаш функциясининг аҳамияти кучаймоқда. Эр-хотинлик ўзининг замонавий кўринишида ҳаётий мазмунга (экзистенционал) эришганлик нуқтаи назаридан баҳоланади ва эр-хотинлар ўртасидаги психологик муносабат сифатида намоён бўлади. Никоҳ (оила қуриш) учун ҳис-туйғулар зарур бўлади. Ҳатто “ҳисоб-китобли никоҳлар”да ҳам севги пайдо бўлиши мумкин. Ҳар бир одам ноёб такрорланмас бўлиб, бу ноёбликнинг орқа томони эса азалий тақдирий ёлғизлик бўлади. Ўзининг ноёб ва такрорланмаслигини одамнинг борлигини ноёб эканлигини ва ўз шахсини, сифатларини ва хусусиятларини такрорланмас, ўзгача эканлигини англаб этиши уни ёлғизликни энгишга ундайди. Кимдир уни тушуниш, қабул қилиши, кимгадир зарур бўлиши керак. Одам севиши ва севимли бўлиш қаттиқ истайди. Буни у фақатгина никоҳ ва оилада топишга умид (таҳмин) қилади. Оила психологиясига олдинлари унча эътибор берилмаган. Методикалар билан жуда кам қуролланган эди. Фақатгина 1970 йиллар бошларида никоҳ ва оила бир нечта фанларнинг махсус тадқиқотлар предметига шу жумладан, психологиянинг ҳам тадқиқот предметига айлана бошлади. Оила муаммоларига эътибор энг аввало психик ва асаб касалликларини профилактикаси ва оиладаги тарбия муаммолари туфайли олимларни диққатини тортди. Кейинги йилларда оила маслахатхоналарида оилавий ҳаёт муаммолари ва ота-она ва бола муносабатлари коррекцияси ривожланиб бормоқда. 3-саволнинг баёни Психологик билимлар тизимида оила психологиясининг тутган ўрни Оилани ўрганиш бўйича психологлар томонидан киритилаётган кўпгина тенденциялар, назарий таклифлар, никоҳ ва оила модели моҳиятини яратишга интилишлар оила психологиясини психологик билимлар тизимида тутган ўрни ва уни долзарб эканлигини чуқурроқ ўйлаб кўришни тақозо этади. XXI асрга келиб инсоният олдида қандай қилиб ўз ёлғизлигини енгиши, ўзга киши билан қандай қилиб мустаҳкам, гармоник, иттифоқ тузиш ва қандай қилиб бу иттифоқни узоқ йиллар, бутун умр давомида сақлаш каби муаммолар кескин турибди. Бу ҳақда С.Л.Рубинштейн тўғри фикрни айтган: “Инсон ҳаёти асосини, ўзагини ўзга киши , одамларга бўлган муносабат ташкил қилади. Инсон “юраги” унинг бошқа одамларга бўлган муносабатларидан тўқилган; унинг баҳоси, баҳоланиши одам қандай инсоний муносабатларга интилишига қараб, одамларга ва ўзга кишига қандай муносабат ўрната олишига қараб аниқланади. Инсоннинг бошқа одамларга бўлган муносабати асосида инсон ҳаётини таҳлил қилиш психологияни асосий ядросини ташкил этади”. Оила ҳакида алоҳда фан йўқ. лекин оиланинг турли жиҳатларини ўрганиш билан 10 дан ортиқ фанлар шуғулланади. Бу фанлар қуйдагиларни ўз ичига олади. Этнография - никоҳ оила муносабатларини халқлар турмуш тарзининг бир табакаси сифатида ўрганади. Аҳолишунослик - демография - аҳолининг ҳамда унинг асосий бўғини бўлмиш, оиланинг турли хил муаммоларни сиёсий-ижтимой, иқтисодий ва тарихий жараёнлар асосида ўрганади. Иктисод фани билан статистика фани, оила бюджети оила ишлаб чиқариши, оилавий истеъмолни, меҳнат тақсимотини, оиладаги хўжалик иқтисодий муносабатларни тадқиқ этиш билан шуғулланади. Психологиянинг вазифаси - асосан никоҳ-оила муносабатларида намоён буладиган хиссиёт, тасаввур урф-одатларни руҳий ходисаларнинг ижтимоий табиий манбаларини ўрганишдан иборат. Оила педагогикаси - оиланинг болаларга кўрсатадиган таъсирини оиладаги тарбия қонуниятлари, воситаларини ота ёки онанинг болага таъсири, оила ва унинг бошка тарбия муассасаларининг ўзаро муносабатини аниклашдир. Тиббиёт фани - никоҳнинг физиологик жиҳатларини ва уларнинг окибатларини, оиланинг оила аъзолари соглигига таъсири тадқиқ қилади. Хуқуқшунослик - оила никоҳ ва оила туғрисидаги қонунларни ва оиланинг ижтимоий хаётга муносабатини урганиб хукукий коидаларни асослаб беради. Оиланинг вужудга келиши узок ўтмиш билан Ўрта Осиё халкларида оиланинг энг дастлабки тарихий шакли патреархал оила тарзида вужудга келган. Бу оила айни замонда жамиятнинг асосий ишлаб чикариш жамоаси ҳам булган. Шунинг учун оилавий муносабатларга хар бир оила аъзоларининг хатти-харакатларига алоҳида эътибор берилган. Патриархал оила, эрамиздан олдинги бир минг йилликларда вужудга келган. Унинг ривожланган даври эрамизнинг биринчи асрига туғри келади. Эрамизнинг бир минг йиллиги урталарида кичик-кичик оилалар таркиб топа бошлади. Никоҳ-бу эркак билан аёл уртасидаги муайян иттифокнинг ва бу иттифокнинг жамият давлат томонидан тан олиниши ва маъкулланишининг тарихий шаклидир Узбекистон Республикасининг «Оила кодекси» (1998 йил 30 апрелда тасдикланган) 2-булим 3 бобга асосан никоҳ тузиш таркиби ва шартлари масалаларини ёритишга каратилгандир. Жамият никоҳ воситаси билан эркак ва аёл ўртасидаги табиий муносабатларни тартибга солиб туради. эр-хотин, ота-она ва фарзандлар орасида аҳлокий мажбуриятлар ўрнатади. Никоҳ сўзи- (арабча-қўшилиш) узбек тилига араблардан кириб келган. Узбекистон Республикаси Нико.х ва оила кодексининг 13-моддасига биноан никоҳ фуқоролик холатини далолатномаларининг рўйҳатидан ўтказиш юклатилган давлат органларида кайд этилади, шундай никоҳгина хукук ва мажбуриятни вужудга келтиради. Узбекистон Республикасида никоҳни унинг ижтимоий моҳияти, мақсадига. кўра оилани мустахкамлаш эҳтиёжини ёш авлодни аҳлоқи, сиҳат-саломатлигини хисобга олиб, бир қатор шартларга амал килган ҳолда тузиш зарурлиги белгиланади: бу талаблар никоҳдан ўтиш шартлари дейилади а) Никоҳдан ўтувчи шахсларнинг ўзаро розилиги (Узбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила кодекси 17-моддаси) б) Никоҳ ёшининг белгиланиши (Узбекйстон Республикасининг Никоҳ ва оила кодексининг 18 - моддасида 1 8-ёш йигитлар, 17-ёш қизлар). Халкимизда никоҳ энг аввало арши аълода ўкилиб, кейин ерда, дэган нақлбеҳуда айтилмаган. Ота-боболаримизнинг азалий тушунчалари бўйича, никоҳ илоҳий ахд, оила муқаддасдир. «Хотинларингиз-зироатларингиздир» дейилади. Куръони Каримнинг Бакара сураси - 223 оятида. Никоҳдан ўтиб оила қуришдан асосий мақсад инсон авлодининг давомийлигидир. Никоҳга киришда янглишмаслик, мустахкам оила ташкил топишга олиб келади. Аҳил тотув яшаш, ҳалол меҳнат мухаббатга асосланган оила жамиятнинг муносиб авлод, ахлоқи пок жамият ишига, тараққиётимизга, мустакиллигимизга садокатли инсон тарбиялаб етказишда мухим роль ўйнайди. Қадимдан Шарқ оилалари йигит-кизларни оилавий турмушга тайёрлашга алоҳида эътибор берганлар йигитлар алоҳида, кизлар алоҳида махсус энага-тарбиячилар томонидан тарбияланганлар. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг қарорига биноан 1994 йил «Хажаро оила йили» деб эълон килинди, Республикамизда 1998 йил «Оила йили, 1999 йил «Аёллар йили» деб эълон килинди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек оила жамиятнинг негизи. Бизнинг давлатмизни ҳам катта бир оила деб тушуниш мумкин ва лозим. Бунда ўзаро хурмат ва каттик тартиб булмаса, оиланинг барча аъзолари уз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан мехр-окибат курсатмаса яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас. Оила турмуш ва виждон қонунлари асосида курилади, узнинг куп асрлик мустахкам ва маънавий таянчларига эга булади. Оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб-эхтиёжлари ва кадриятлари шаклланади. Узбекларнинг аксарияти узининг шахсий фаровонлиги туғрисида эмас, балки оиласининг кариндош-уруглари ва якин одамларининг, кушниларининг омон-эсонлиги туғрисида ғамхўрликқилишни биринчи ўринга қуяди. Бу эса энг олий даражада маънавий кадрият, инсон қалбини гавхаридир. Юртбошимизнинг бу фикрлари ўзбек оиласининг ўзига хос хусусиятининг асосини ташкил этади. Юртбошимизнинг траққиётида жамиятимиз асоси- ўзбек оилаларининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий холатида мухим роль ўйнамокда, чунки оилаларннш хар томонлама юксалиши жамиятнинг юксалиши демакдир. Худди шу маънода келажагимиз бўлмиш ёш авлод ва унинг тараққиёти давлат аҳамиятига молик масаладир. Иккинчи томондан жамиятнинг оила ва оилавий тарбияга булган талаби ҳам кун сайин ортиб бормокда. Ота-оналарнинг оилада болаларни хар томонлама етук-баркамол тараққиётига оид лаёкатни ошириш хозирги куннинг долзарб масаласидир. Узбек оиласининг дунёдаги бошка оилаларга ухшаш томонлари куп. лекин шу билан бирга унинг узига хос жиҳатлари ҳамйўқ эмас. Ўзбек оилаларининг узига хос томони-хаё-ибонинг кучлилигидадир. Маънавиятсиз моддий фаровонликка ҳам умумтараққиётга ҳам эришиб булмайди. Маънавий қашшоқлик миллий таназзулга олиб боради. Ноҳалол аёлдан ҳалол бошқариш ва ўз-ўзини бошқаришдаги иштирокидан, фаолият натижасидан қониққанлидир. Оиладаги психологик муҳит - бошқа ҳар қандай группада бўлган қонунлардан таркиб топади. Бироқ оилада иш бирмунча мураккаброкдир. Унда кишилар ўз ҳаётининг кўпроқ қисмини ўтказади. Улар бир-бирлари билан кўпроқ самимий туйғулар ва муносабатлар орқали боғлангандир. Оила бахтининг асосида оиланинг психологик муҳити ётади. Оиланинг психлогик муҳитига эр-хотинларнинг ҳам, умуман кишиларга ҳам оила аъзоларига ва бир-бирларига бўлган муносабатлари таъсир қилади. Социалог-психологлар бахтли ва бахтсиз оилаларда эрнинг ўзига ва хотинига бўлган муносабатларнинг хусусияларини аниқлаганлар. Улар қизиқарли фактларга эга бўлдилар. Оиладаги психолгик муҳит эр-хотин қизиқишларининг умумийлиги билан характерланади, энг муҳими уларнинг иккаласи ҳам қизиқиш билан ҳисоблаша билишларида ва эътибор бера билишларидадир. Эр-хотин катта ижтимоий муаммо ва талаблар билан яшайдиган оилаларгина бахтли бўлишлари мумкин. Оиладаги қулай ахлоқий-психологик муҳит эр-хотин ва оиланинг бошқа аъзоларида ўзига ишониш, кишиларга ишониш, қувноқлик, вазминлик каби фазилат ва туйғуларни шакллантиришга таъсир кўрсатади. Психологик муҳит кишиларнинг мувофиқлигида янада аниқ намоён бўлади. Кишилар бир-бирлари билан мувофиқлиги, аввало ҳаётнинг қадри, қизиқишлари, эмоционал кўрсатмаларининг умумий тарзи ҳамоханглиги назарда тутилади, натижада оилада бир-бирини тушуниш, бошқаларнинг қадрини ҳам, шунингдек инсонни қандай бўлса шундайлигича қабул қилади. Оила аъзоларида психологик қулайлик ишончлилик, ҳимояланиш, бир-бирининг муомаласидан қатноатланиш мувофиқликнинг ички мубъектив кўрсатгичидир. Кишиларнинг номувофиқлиги оила аъзоларинингг бир-бирлари билан муомалада ва ўзаро ҳаракатда бўлган эҳтиёжларининг чегараланганлигидадир. Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling